ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2017, 4
У ҳамиша ҳушчақчақ ҳолда ҳаётида учраган
тўсиқларни енгиб ўтган, ёмон амалдор ва
судхўрларни фош этган, адолат ва ростгўй-
ларни ҳимоя қилган»
1
.
Кейинги ярим асрдан ортиқ давр ичида
халқ театрлари янгича мазмун ва шаклларда
ривожланди ҳамда профессионал театрлар
пайдо бўлди. Масхарабоз-қизиқчилар, дор-
бозлар циркнинг яратилишида, қўғирчоқ
ўйинлари, ашулачи ва раққослар янги драма-
тик театрлар пайдо бўлишига замин яратди.
Мактабгача ёшдаги болаларда тақлид ҳисси
юқори даражада ривожланган бўлади. Шунинг
учун ҳам болаларга мўлжалланган театрлаш-
тирилган томошалар қаҳрамонларини тўғри
танлай билиш, уларнинг кийиниши, бир-
бирлари билан сўзлашишлари, одоб-ахлоқига
алоҳида эътибор берилиши лозим. Шундай
экан, салбий ролда ўйнаётган қаҳрамонлари-
мизни ҳам болалар онгига ёмон таъсир этмай-
диган қилиб, аксинча бундай образлар оқи-
бати ёмонликка олиб келиши ҳақида тушун-
тира олишимиз зарур. Шундан келиб чиқиб,
мактабгача таълим муасссасаларида катта
ёшдаги болалар билан ҳамкорликда қўл меҳ-
натидан фойдаланган ҳолда, ўзлари театр
қаҳрамонларини яратишса уларнинг эстетик
диди ва шу билан бир қаторда қўл моторика-
лари ҳам ривожланиб боради. Ўзлари яратган
қаҳрамонлар ёрдамида дўстлари ёки ўзлари-
дан кичик гуруҳ болалари учун миллий урф-
одатларимиздан келиб чиқиб кичик саҳна
кўринишларини ташкил қилишса янада бола
ривожланишига таъсир этади. Уларнинг нутқи
ривожланади, фикрлаш қобилиятлари кен-
гаяди.
Болаларга қўғирчоқ театри томошаларини
кўрсатиш, уларнинг онгига миллий урф одат-
ларимиз, анъаналаримизни сингдириш, шу
азиз Ватан барчамизники эканлигини уқти-
риш, ҳар томонлама маънавий баркамол
қилиб тарбиялаш, теварак-атрофда бўлаёт ган
воқеа-ҳодисалар, ўзининг одобидаги камчи-
ликларни, табиатни асраб-авайлаш, унга меҳр
уйғотишда ёрдам беради.
Миллий ифтихоримиз ҳазрати Алишер
Навоий асарларини ўқир эканмиз, унда
1
Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 7-жилд. - Т.:
«Ўзбекистон миллий энциклопедияси» Давлат илмий
нашриёти, 2004. –117-б.
Навоий ўз замонасидаги айрим ҳодисалар
ҳақида, ахлоқ, одоб, тарбия, хулқ-атвор, одам-
гарчилик, яхшилик тўғрисида фикр юритар
экан, баъзан санъат оламидан олинган ажойиб
ўхшатишлар ишлатадики, уларнинг бебаҳо
материал эканига шубҳа йўқ. Чунончи, шоир
«Ҳайратул аброр» достонининг ўн тўртинчи
мақолотида «афлок ҳайъати шикоятида» ва
«жаҳон луъбати киноятида» фикр юритар
экан, чархни аввал «найранг боз»га, сўнг
«қўғирчоқ»қа ўхшатиб қуйидаги маснавий-
ларни ёзади:
«Балки қоғурчоқчи каби ҳийлагар,
Кўргузубон чодаридин минг сувар.
Миху сутунсиз тикибон чодарин,
Даври этиб чодарининг пайкарин,
Анда бўлуб жилвагари анжуман,
Ҳар сори юз луъбати чиқориб сиймагун,
Қасди бори элга фиребу фусун»
2
.
Бунда Навоий фалак чодиридан минг
суръат кўрсатувчи қўғирчоқчи каби ҳийла-
гардир; чодирини миху устунсиз тикиб, шак-
лини давра қилиб ясайди ва унда жилвагар-
лар анжумани бўлиб ҳар томонда юзлаб
кумушдан қўғирчоқлар ўйнайди, демоқчи.
Бунча кумуш ранг қўғирчоқ чиқариб
ўй натиш - тамом эл учун фирибу найрангдир.
Навоийнинг нақадар юксак маҳорат билан
фалакни қўғирчоқчига, осмон гумбазини
қў ғир чоқбоз чодирига, юлдузларни қўғирчоқ-
ларга қиёс қилиб тарифлашига ва кечаси
кўриниб, кундузи ғойиб бўладиган юлдуз –
қўғирчоқларни ўйнатувчи чарх ишини сеҳргар
томошасига ўхшатишига қойил қоласан киши.
Мактабгача таълим муассасалари тарбия-
ланувчиларининг онгида юксак ахлоқий
сифатларнинг шаклланишида оила аъзолари
ва тарбиячиларнинг фаолияти алоҳида аҳа-
миятга эга. Зеро, оила аъзолари, тарбиячи ва
бола ўртасида софдиллик, ҳушмуомалалик,
камтарлик, ўзаро ҳурмат бир сўз билан айт-
ганда самимий муносабат каби хислатлар
мавжуд бўлса, бу ибратли ахлоқий сифатлар
болаларга ижобий таъсир этади. Бола ўз яқин-
ларини ҳурмат қилиш ва ўз бурчини виждо-
нан бажаришга интила боради.
2
Алишер Навоий. Мукаммал асарлар тўплами. Хамса.
Ҳайратул-аброр. 7-жилд. - Т.: «Фан», 1991. -262-263-б.
77
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |