ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
теваракатрофдаги борлиққа нисбатан онгли
равишда табиатга ижобий муносабати таркиб
топа бошлайди ва у она табиатга бўлган ғам
хўр лигини орттира боради.
Ўзбекистон табиатида бола учун керакли
бўлган билим ва таассуротларга эга бўлишга
ёрдам берувчи манбалар етарлидир. Теварак
атрофда мавжуд бўлган жонсиз ва айниқса,
тирик табиат объектларига бўлган қизиқиш
болаларда эрта пайдо бўлади. Болада кўз билан
кўрган нарсаларга нисбатан қизиқиши орта
боради. Бундан ташқари, табиатдаги мавсумий
ўзгаришлар, ранглар жилоси, турлитуман
ҳид, овозлар ҳам улар диққатини ўзига жалб
қилади. Болалар ҳамма нарсани ўз кўзлари
билан яқиндан кўришга, ушлаб кўришга ҳа
ракат қиладилар.
Болалардаги атрофмуҳитга бўлган қизи
қишни қўллабқувватлаш билан бир вақтда,
уларни табиатни асрабавайлаш руҳида тар
биялаш кераклигини эсдан чиқармаслик керак.
Шунга эътибор бериш керакки, катта одам
ларнинг ўзлари табиатни севишлари ва бу
туйғуни болаларда уйғота олишлари зарур. Биз
инсонларнинг ҳеч қачон табиат билан алоқамиз
узилмайди. Шундай экан, болаларга кичкина
дала, гулнинг чиройи, қуёш ботишидаги ранг
лар жилоси, настарин гулининг гуллашини
кўриш ва қушлар чуғурлашининг оҳангларини
эшитиш учун сабртоқатли бўлиш кераклиги ва
гўзалликни ҳис қилишни ўргатиш лозим.
Экологик таълимтарбия мактабгача таълим
муассасаларида болаларни маънавиймаъри
фий тарбиялаш, табиат гўзалликларини кўра
билишларида катта ёрдам беради.
Мактабгача таълим муассасаларида бола
лар га тарбия беришда унга тоза кийим кийди
риш, юриштуришининг озода бўлишини уқти
риб туриш илк экологик тарбиянинг асоси
бўлади. Бола яшайдиган уй ва унинг атрофи
тоза, шинам ва чиройли бўлса, фарзанд ҳам
шундай яшашга интилади.
Экологик таълим, яъни соғлом турмуш
тарзини ташкил қилишда тарбияни икки хил
йўл билан амалга ошириш муҳим: биринчидан,
экологик таълимтарбия оилада отаоналар
иштирокида; иккинчидан, мактабгача таълим
муассасаси, мактаб, олий ва ўрта махсус билим
юртларида олиб борилиши лозим.
Экологик таълимтарбия мактабгача таъ
лим муассасаларида тарбияланаётган бола
лар орасида бебаҳо инсонпарварлик муно
сабатини ривожлантиради: табиатнинг бар ча
объектларига нисбатан қизиқишини уйғо тади,
атрофмуҳитнинг шартшароитини ўрга ниш,
унга ғамхўрлик қилиш малакаларини ривож
лантиради.
Мамлакатимиз узлуксиз таълим тизимининг
барча бўғинларида, жумладан, мактабгача
таълим тизимида экологик таълимтарбияга
катта эътибор қаратилаётганлиги Бирлашган
Миллатлар Ташкилоти томонидан ҳам эъти
роф этилганлигини қайд этишимиз ўринли:
«Ўзбекистонда кўп мактабгача таълим муасса
саларида болаларни табиат ва атрофмуҳит
билан таништириш машғулотлари ташкил қили
нади. Жами мактабгача муассасаларнинг 40
фоизида экологик таълим учун махсус хоналар
бор ва муассасаларнинг 16 фоизида болалар
табиатни парвариш қилишни ўрганадиган
«Атрофмуҳит сўқмоқлари» ташкил қилинган»
1
.
Шу ўринда Ўзбекистон Республикаси Халқ
таълими вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган
«Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига
қўйиладиган Давлат талаблари»
2
, «Болажон»
таянч дастурида
3
ҳам мактабгача ёшдаги бола
ларнинг экологик таълимтарбиясига алоҳида
эътибор қаратилганлигини таъкидлаб ўтиш
лозим.
Табиат болани маънавий бойитишнинг
битмастуганмас манбаидир. Болалар доимо у
ёки бу шаклда табиат билан алоқада бўладилар.
Уларни ямяшил ўтлоқлар, анвойи гуллар,
капалаклар, қўнғизлар, қушлар, ҳайвонлар,
сузиб юрган булутлар, пағапаға ёғаётган
қор учқунлари, жилға ва кўлмаклар ўзига
жалб қилади. Ўсимлик ҳамда жонзотларнинг
хилмахил олами болаларда табиатга нисбатан
жонли қизиқиш ва ҳавас уйғотади, уларни
фаолиятга ундайди. Табиат билан мулоқотда
бўлиш болаларда атрофолам ҳақида реалис
тик билим, жонли мавжудотга инсоний муно
сабатда бўлишни шакллантиришга ёрдам бе
ради.
Болани табиат билан таништириш, уни
табиатни
тушунишга
ўргатиш,
табиат га
1
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистонга тегиш
-
ли иккинчи Атрофмуҳит ҳолати шарҳининг 29серияси.
2010.
2
Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйила
диган Давлат дастурлари. – Т., 2008.
3
«Болажон» таянч дастури. – Т., 2010.
68
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
Do'stlaringiz bilan baham: |