Замонавий таълим / современное образование 015, Бобоёров Р. О


ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 389,25 Kb.
Pdf ko'rish
bet4/7
Sana02.07.2022
Hajmi389,25 Kb.
#733490
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
maktabgacha-yoshdagi-bolalarga-ekologik-talim-tarbiya-berish-masalalari

ЗАМОНАВИЙ ТАЪЛИМ / СОВРЕМЕННОЕ ОБРАЗОВАНИЕ
2015, 5
эҳтиёткорлик билан муносабатда бўл иш­
ни тарбиялаш мактабгача таълим муассаса­
ларининг энг муҳим вазифаларидан бири 
ҳисобланади. Мактабгача ёшдаги болаларни 
табиат билан таништириш жараёнида табиатга 
нисбатан эҳтиёткорлик билан муносабатда 
бўлишни таркиб топтиришга катта эътибор 
берилади.
Болалар табиат ҳақида жуда бўлмаганда 
илк билимларни эгаллаб, ўсимликларни ўсти­
риш, ҳайвонларни парвариш қилишнинг од­
дий усулларини ўрганиб, табиатни кузатиш, 
унинг гўзалликларини кўра олишни билиб 
олган тақдирдагина уларда табиатга нисбатан 
эҳтиёткорлик ва ғамхўрона муносабатда 
бўлишни тарбиялаш имконияти туғилади. 
Болаларда табиат, жонажон ўлка, она Ватанга 
муҳаббат худди мана шу аснода шаклланади.
«Болажон» таянч дастурида болаларни 
табиат билан таништириш ишининг мазмуни 
ёритилиб, жонли ва жонсиз табиат, Ер курраси, 
ҳайвонот дунёси, ўсимликлар дунёси ҳақида 
тасаввурларга эга бўлиш билим, малака ва 
кўникмаларни шакллантириш йўналишлари 
белгилаб қўйилган. Бу талаблар болаларни 
биринчи навбатда уларнинг ўзларига қадрдон 
бўлган, улар туғилиб ўсган ўлкаларнинг табиати 
билан таништирилгандагина бажарилиши 
мумкин, чунки мактабгача ёшдаги боланинг 
билимини шакллантириш уни ўраб олган 
борлиқ билан бевосита муносабатда бўлиши 
жараёнида амалга оширилади.
Мактабгача ёшдаги болаларнинг экологик 
тарбияси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, худди 
мана шу ёшда болада маънавий маданиятнинг 
бир қисми ҳисобланган шахсий экологик 
маданиятнинг пойдеворлари шаклланади. 
Болаларнинг экологик тарбияси – мақсад сари 
йўналтирилган педагогик жараёндир.
Шахсни экологик тарбиялаш, табиатни муҳо­
фаза қилиш муносабатларига ижобий ёнда­
шиш, табиат билан боғлиқ бўлган фаолиятни 
амалга оширишда экологик муҳофаза нуқтаи 
назаридан йўналтирилган интизом, экологик 
онгнинг юзага келиши билан тавсифланади.
Шахснинг экологик маданияти экологик 
тарбиянинг натижаси бўлиб ҳисобланади. 
Мактабгача ёшда боланинг шахсий экологик 
маданиятининг таркибий қисми – табиатни 
билиш бўйича билим ва унинг экология нуқ­
таи назаридан йўналтирилганлигини кунда лик 
турмуш, турли­туман фаолиятларда (уй ша­
роити, меҳнат жараёни ва турли хил ўйинларда) 
фойдаланиш ташкил қилади.
Табиатга нисбатан ақлий, эстетик муноса­
батлар бола томонидан ўзлаштирилаётган 
би лимларнинг мазмуни билан яқиндан боғ­
лиқдир. Экологик мазмун билан боғлиқ бўл­
ган билим табиатда болалар фаолияти ва 
улар нинг ўзини тута била олиши, интизомини 
бошқариб туради ва мақсад сари йўналтиради. 
Табиатга бўлган муносабатни шакллантиришда 
болалар идрокига етарли даражада етиб бо­
рувчи табиат қонунлари бўйича билим ало­
ҳида ўрин эгаллайди. Табиатга нисбатан 
бўлган муносабатни ривожлантириш (маш­
ғулот, экскурсия, сайр қилиш каби ҳаётий 
вазиятлар) боланинг маънавий­ижобий, руҳий 
кечинмаларига 
асосланган 
педагогик 
жараённи ташкил қилиш билан яқиндан 
боғлиқ.
Тарбиячи болада тирик жонзотга нисбатан 
ачиниш, уни асраб­авайлаш, жонли табиат 
билан учрашганда ундан баҳра олиш, қувониш, 
таажжубланиш, ўзининг қилган ишидан мағ­
рур ланиш, қониқиш ҳиссини уйғота билиши 
керак.
Мактабгача таълим муассасаларида бола­
ларни табиат, йилнинг турли фаслларида 
унда рўй бериб турадиган ўзгаришлар билан 
таниш тириб борилади. Ҳосил қилинган 
билим лар асосида табиат ҳодисаларини аниқ 
тушуна билиш, қизиқувчан бўлиш, кузата 
билиш, мантиқан фикр юрита олиш, жамики 
тирик нарсага завқ­шавқ билан қараш каби 
фазилатлар шаклланиб боради. Табиатга меҳр 
қўйиш, уни эҳтиёт қилиб эъзозлаш, тирик 
жониворлар тўғрисида ғамхўрлик қилиш 
табиатга қизиқиш уйғотибгина қолмай, балки 
болаларда ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, 
табиат бойликларини ардоқлаб, кўпайтириб 
бораётган катталарнинг меҳнатига ҳурмат 
билан қараш каби энг яхши хусусиятларни 
шакллантириб боришга ҳам йўл очади.
Мактабгача таълим муассасасининг хона 
ўсимликлари ва баъзи ҳайвонлар парваришлаб 
боқиладиган табиат бурчаги болаларни табиат 
билан таништириш, унга меҳр­муҳаббат уйғо­
тишга ёрдам беради.
Экологик таълим­тарбия – инсоннинг та­
биатдан онгли равишда фойдаланиш, психо­
логик ахлоқ­одоб юзасидан халқимизнинг та­
69
МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ / ДОШКОЛЬНОЕ ОБРАЗОВАНИЕ



Download 389,25 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish