бешинчидан, у фикрини аниқ тушунтириш мақсадида, уни чиройли
сўзлар билан ифодалай олиши зарур;
олтинчидан, у (устозлардан) таълим олишга, билим, маърифатга ҳавасли бўлиши, ўқиш-ўрганиш жараёнида сира чарчамайдиган, машаққатлардан қочмайдиган бўлиши зарур;
еттинчидан, еб-ичишда очофат бўлмаслиги, аксинча, ўзини тия олиши,
(қимор ёки бошқа) ўйинлардан завқ, ҳузур олишдан узоқ бўлиши зарур; саккизинчидан, у ҳақ ва ҳақиқатни, одил ва ҳақгўй одамларни севадиган, ёлғон ва ёлғончиларни ёмон кўрадиган бўлиши зарур;
тўққизинчидан, у ўз қадрини билувчи ва номус-ориятли одам бўлиши, пасткашлардан юқори турувчи, туғма олийҳиммат бўлиши, улуғ, олий ишларга интилиши зарур;
ўнинчидан, бу дунё молларига, динор ва дирҳамларга қизиқмайдиган
(мол-дунё кетидан қувмайдиган) бўлиши зарур;
ўн биринчидан, табиатан адолатпарвар бўлиб, одил одамларни севадиган, истибдод ва жабр-зулмни, мустабид ва золимларни ёмон кўрувчи, ўз одамларига ҳам, бегоналарга ҳам ҳақиқат қилувчи, барчани адолатга чақирувчи, ноҳақ жабрланганларга мадад берувчи, барчага яхшиликни ва ўзи суйган гўзалликларни раво кўрувчи бўлиши зарур. Ўзи ҳақ иш олдида ўжарлик қилмай, одил иш тутгани ҳолда ҳар қандай ҳақсизлик ва разолатларга муросасиз бўлиши зарур;
ўн иккинчидан, ўзи зарур деб ҳисоблаган чора-тадбирларни амалга оширишда қатъиятли, саботли, журъатли, жасур бўлиши, қўрқоқлик ва ҳадиксирашларга йўл қўймаслиги зарур1 деб ҳисоблайди.
Раҳбарликнинг энг буюк мезони бу - Адолат. Бу сўзнинг замирида бутун халқ тақдири, жамият истиқболи, мамлакатимиз келажаги мужассам бўлган.
Буни чуқурроқ англайлик. Адолат ҳамма нарсадан устун бўлиши керак.
«Куч - адолатда» деган Амир Темур бобомизнинг бизга қолдирган ўгитнасиҳатларини эсимиздан, хаёлимиздан чиқаришга ҳаққимиз йўқ.
Ўзидан бир поғона юқори бўлган кишининг олдида икки букилиб, ўзидан бир поғона паст бўлган одамни оёқости қилиш эски мустабид тузум ва жамиятнинг тимсоли эди. Биз бундай иллатлардан қутулишимиз, уни бутунлай йўқотишимиз керак.
Қўлингиз остидаги кишилар сизга фақат хизмат юзасидан ҳисобот бериши мумкин, холос. Инсон сифатида, шахс сифатида, қолаверса, фуқаро сифатида сиз билан тенг ҳуқуқли эканлигини ҳеч қачон унутмаслик керак.
Ҳақиқий раҳбар барчага бирдай одилона муносабатда бўлади. Албатта, одамлар ҳар хил бўлади. Уларнинг орасида гап уқмайдиган, баъзан эса рўйирост эътироз билдирадиганлар ҳам бўлади. Халқ дегани барча фазилатлари билан бир қаторда нуқсонлари билан ҳам яхлитлигича халқдир. Ҳақиқий раҳбар ана шу яхлитликни англаб, ақл билан ҳис этиб, уларнинг бошини қовуштириб, ўзига эргаштира олиши билан халқ олдида муносиб ҳурмат ва иззат қозонади.
Раҳбар ходим қиёфасини белгилашда муҳим мезонлардан бўлган юксак маънавият, масъулият ва маданиятлилик даражаси ҳам муҳим ўрин тутади.
Do'stlaringiz bilan baham: |