Замонавий педагогик технологиялар



Download 2,28 Mb.
bet97/122
Sana14.04.2022
Hajmi2,28 Mb.
#551655
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   122
Bog'liq
ЗАМОН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯ

II. ЎТКАЗИШ БОСҚИЧИ

2.1.
Топшириқ устида гуруҳ билан ишлаш

Манбалар билан ишлаш

Тренинг

Миялар ҳужуми

Ўйин техники билаш ишлаш

2.2. Гуруҳлараро мунозара

Гуруҳларнинг чиқиши

Натижаларни ҳимоя қилиш

Мунозара қоидаси

Тақризчилар (эксперт) иши


III. ТАҲЛИЛ БОСҚИЧИ

3.1.

Ўйиндан чиқариш

3.2.

Таҳлил

3.3.

Ишни баҳолаш ва ўзига баҳо бериш

3.4.

Хулоса ва умумлаштириш

3.5.

Тавсиялар



3.12-расм. Ишбилармон ўйиннинг технологик схемаси
Ўйинни тайёрлаш босқичи. Бу босқич ўз навбатида икки қисмдан иборат: ўйинни ишлаб чиқиш, ўйинга киришиш. Ўйинни ишлаб чиқиш - ўйин сценарийсини ишлаб чиқиш, йўриқномалар тузиш ва моддий таъминотни таъминлашни ўз ичига олади.
Ишбилармонлик ўйини, сценарияси қуйидагилардан иборат: ўқув мақсади; ўйин вазифаси, ўрганиладиган муаммо тафсилоти; вазиятнинг тафсилоти ва иштирок этувчиларнинг таснифи. Ўйинга киришиш қуйидагиларни англатади:

  • гуруҳни шакллантириш;

  • машғулотларнинг бош мақсадини ифодалаш;

  • муаммо ва вазиятни вужудга келтириш;

  • ролларни тақсимлаш,

  • ўйин регламентини ўрнатиш;

  • материаллар, йўриқномалар, қоидалар ва кўрсатмалар тўпламини тарқатиш;

  • маслаҳатлар бериш.

Роллар қуръа ташлаш йўли билан тақсимланади. Регламентга, мулоқот этикасига, фаолликни намойиш этишга ва ўйинни охиригача иштирок этилишига алоҳида эътибор қаратилади.
Ўйинни утказиш босқичи. Бу босқич - гуруҳ билан вазиятни барпо этиш ишлари ва гуруҳлараро мунозарадан иборат. Иштирокчиларнинг ролий ҳолатлари, ишбилармонлар ўйинини шаклига боғлиқ ва қуйидагича бўлиши мумкин.

  1. гуруҳдаги иш мазмунига кўра – ғояларни яратувчи ва узатувчи ишлаб чиқувчи, тақлидчи, ташхисчи, зукко, хулоса қилувчи.

  2. иштирокчиларнинг ташкилий вазиятларига кўра – ташкилотчи, мувофиқлаштирувчи, йиғувчи, назоратчи, мураббий, бошқарувчи.

  3. янгиликка нисбатан муносабатига кўра – ташаббускор, эҳтиёткор танқидчи, янгиликка қаршилик кўрсатувчи (консерватор).

  4. услубшунослик ҳолатига кўра – услубшунос танқидчи, услубчи, муаммочи, дастурчи.

  5. ижтимоий-психологик ҳолатига кўра – етакчи, ҳурмат қилинув­чи, қабул қилинувчи, мустақил, қабул қилинадиган, рад этилувчи.

Ўйин жараёнида ҳеч ким ўйинга таъсир қилиш ҳуқуқига эга бўлмайди. Фақат бошловчигина, зарурият туғилганида, ўйин иштирокчилари ҳаракатларига тузатишлар киритиши мумкин.
Ўйин натижаларини тахлил этиш босқичи қуйидагиларни ўз ичига олади: тақризчиларни чиқишлари, фикрлар алмашинуви, иштирок­чиларнинг ўз қарорлари ва хулосаларини ҳимоя қилиши, якун ясаш.



Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish