Учинчи босқич: ҳар қайси қадам бўйича малакалар таҳлили ва зарурий ўргатувчи модулларни аниқлаш.
Ҳар қайси қадамни бажариш учун зарур бўлган малакалар таҳлили, бу малакаларни шакллантириш учун талаб қилинадиган ўргатувчи модулларни тузиш мақсадида бажарилади. МКМ да ўргатувчи модул – бу услубий қўлланма, махсус рисола кўринишида бўлиб, қуйидаги тузилмага эга бўлади (4.5-жадвал):
Мувофиқлаштирувчи блок – ўқув мақсадлари зарурий жиҳозлар ва материаллар; қўлланмалар ва зарур бўлган бошқа ёрдамчи воситалар кўрсатилади.
Ахборот-йўриқлар блоки - муайян ишлаб чиқариш амали (ишнинг қадами)ни ўрганиш учун зарур бўлган назарий қоидалар, амалий маълумотларни ўз ичига олади. У матн ва кўргазмали материаллардан иборат бўлади. Матнлар лўнда ифодаланиши, тушунарли тузилиши ва ўқилганда фақат битта маъно билдириши лозим. Матн қатор бошидан варақнинг чап қисмида абзац қолдириб, маълум интервал билан ёзилади. Варақнинг ўнг қисмида кўргазмали материал жойлаштирилади. Ахборот-йўриқлар блокини тузишда, тушунарлилик, кўргазмалик ва илмийлик тамойилларига риоя этиш лозим. Бу блок ҳам малакаларни амалиётда машқ қилиш топшириқларини ўз ичига олади.
Назорат блоки – ўргатувчи модулнинг ўзлаштириш даражасини аниқлаш учун хизмат қилади ва назорат топшириқлари, саволлар, тестларни ўз ичига олади. Улар назорат блокида кўрсатилган, ўқув мақсадларига мувофиқ тузилади.
Ўзлаштирилган билимлар ва малакаларни баҳолаш қуйидагича амалга оширилиши мумкин:
агар ўргатувчи модул давлат таълим стандарти ва ўқув режалар асосида тузилган бўлса ва касб-ҳунар коллежида ўрта махсус касбий маълумотли мутахассис тайёрлаш учун мўлжалланган бўлса, ўқитиш натижаларини баҳолаш мазкур ўқув юртида ўрнатилган қоидалар бўйича амалга оширилади;
агар фақат ишчи ихтисослги бўйича тайёрланса, баҳолаш «Ҳа-йўқ» тамойили асосида амалга оширилади. Яъни ўрганувчи малакага эга бўлиши мумкин ёки йўқ.
Малакалар таҳлили натижалари бўйича «Модулли блок - ўргатувчи модул» маълумот жадвали тузилади (4.6-жадвал). Жадвалда малакалар ва уларни эгаллаш учун зарурий ўргатувчи модуллар гуруҳланади. Бундай жадваллар ҳар бир модулли блок учун тузилади.
Ўргатувчи модуллар жадвалда олтита асосий тоифага гуруҳланади:
01 - У мумий техника хавфсизлиги.
02 - Касбий фаолият турлари.
03 - Назария
04 - График ахборот (схемалар)
05 - Техник ахборот: материаллар (маърузалар матни), усуллар
06 - Техник ахборот: асбоблар (жиҳозлар), машиналар.
Do'stlaringiz bilan baham: |