Замонавий педагогик технологиялар



Download 2,28 Mb.
bet31/122
Sana14.04.2022
Hajmi2,28 Mb.
#551655
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   122
Bog'liq
ЗАМОН АХБОРОТ ТЕХНОЛОГИЯ

Биринчи босқич: касбий фаолият мазмуни ва таркибий таҳлили.
Мазкур таҳлил ишнинг тафсилоти, модулли блоклар рўйхати ва тафсилотини тузиш мақсадида ўтказилади. Ишнинг тафсилоти қуйидагиларни ўз ичига олади:

  • касбнинг ва касбий соҳанинг номланиши;

  • иш соҳаси (фаолиятнинг аниқланган тури);

  • мазкур ихтисослик бўйича мутахассисни вазифалари тафсилоти;

  • мутахассис маъсулияти ва унинг бевосита раҳбари;

  • иш шароити (ўрни);

  • ихтисосликни эгаллаш учун номзодга қўйиладиган талаблар
    Модулли блоклар рўйхати ва тафсилоти мазкур ихтисослик доирасида бажариладиган ишлаб чиқариш топшириқлар мажмуаси асосида тузилади. Ишлатиладиган «модулли блок» атамаси, унинг мантиқан тугалланган қисмини ўзида мужассамлашган ишлаб чиқариш топшириғининг мазмунини ифодалайди.

Таҳлил натижалари бўлиб, мутахассиснинг иш ўрнидаги вазифаси, бу вазифаларни бажаришдаги ташкилий тузилмалар, мазкур ихтисосликни эгаллашни истаганларга қўйиладиган талаблар, ҳамда мазкур ихтисослик доирасида мутахассис томонидан бажариладиган барча ишлаб чиқариш топшириқлари рўйхати ҳисобланади.
Иккинчи босқич: Модулли блокларнинг мазмуни ва таркибининг таҳлили.
Мазкур таҳлилнинг мақсади, модулли блок доирасидаги муайян ишлаб чиқариш топшириғини бажариш учун зарур бўлган амаллар (қадамлар) кетма-кетлигини аниқлаш ҳисобланади. Ишлаб чиқариш фаолияти таҳлилини бажариш учун биринчи навбатда касбий соҳа ва шу билан бир қаторда тизимли таҳлил бўйича юқори малакали мутахассис талаб этилади. Олий ўқув юртида ёки касб-ҳунар коллежида бундай ишни фақат бу соҳада малакага эга бўлган педагоглар бажариши мумкин. Демак, ихтисослик фанлари ўқитувчилари чуқур билимлар билан бир қаторда ўргатиладиган ихтисослик бўйича малакага ҳам эга бўлиши керак.
Ишлаб чиқариш фаолияти, модулли блоклар, қадамларнинг таҳли­ли, тегишли ишни бажариш учун мутахассис эга бўлиши лозим бўлган назарий билимлар ва амалий кўникмалар рўйхатини аниқлаш имкониятини беради. Лойиҳалашнинг бу босқичи натижалари «Модулли блок таҳлили жадвали» кўринишида тизимланади. Бу жадвалда иш қадамлари ва уларни бажариш учун зарурий амалий малакалар ва стандартлар тафсилотлари лўнда ҳолда келтирилган.

Download 2,28 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   122




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish