КОМПОЗИТОР ЖАМИЛ ЧАРШЕМОВНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ. Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси аъзоси, Халқаро ва Республика танловлари лауреати, композитор Жамил Чаршемов 1987-йили 17-майда Қорақалпоғистон Республикаси, Шуманай туманида тўғилган. Миллати қорақалпоқ.
1998-2003 йиллари Шуманай тумани 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида қашқар рубоби бўйича Махмуд Нажимовтан таҳсил олган. Нукус маданият ва санъат коллежида (ҳозирда Нукус ихтисослаштирган санъат мактаби) 2003-2006 йиллари устози Базабай Ерниязовдан қашқар рубоби бўйича ва композиция бўйича Улбиби Абдуллаевадан таълим олган.
2007 йили Жамил Чаршемов Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг композиторлик факультетида профессор Мустафа Бафоевнинг композиция синфига ўқишга кирган.
Жамил Чаршемов ўқиб юриб ёш бастакорлар ва мусиқашунослардан ташкил топган «Коммус» жамоасин тузади ва кўпгина концертлар берган. Жамил Чаршемов 2011 йили Консерваторияни самарали тўгаллайди.
Талабалик даврида Жамил Чаршемов кўпгина танловлар ва махорат дарсларида иштирок этди. 2010-йили «Энг яхши хор акапелла асари учун» 3-даражали диплом, 2012 йили Тошкент шаҳрида ўтказилган «Ёш бастакорлар» танловида иштирок этиб, «Энг яхши камер асари учун» 1-ўрин ғолиби, 2016-йили «Ижодимиз сенга Ватан!» номли ёш бастакорлар танловида 2-ўрин, 2018-йили Қирғизистон Республикасида «Чинғиз Айтматовнинг 90-йиллигига» бағишлаб ташкиллаштирилган танловда «Лувр ўрдаги» асари учун 3-ўрин ва шу йили «Дебют» республика танловида шу асар учун 1-ўрин ғолиби, 2019-йили 1-ёш композиторланинг халқаро фестивали иштирокчиси бўлди
Республика бўйлаб ўтадиган барча тадбирларда, концерт дастурларда ўзининг ижодий дастурлари билан фаол иштирок этиб келмоқда.
Ж.Чаршемовнинг асарлари нафақат Ўзбекистон Республикаси миқиёсида ижро қилиниб қолмастдан, чет давлатларда ҳам ижро этилиб келинмоқда.
Кўпгина Республика танловлар, фестиваллар ва мастер дарсларининг иштирокчиси бўлган Ж.Чаршемов 2011-йилдан 2020-йилгача Нукус маданият ва санъат коллежида мусиқий назарий фанлардан ўқитувчи бўлиб фаолият олиб борди. Хозирда у Ўзбекистон Давлат Консерваториясининг композиторлик ва чолғулаштириш кафедрасининг 1-босқич талабаси.