Замонавий иқтисодий талимотларни асосий йўналишлари /институтсионализм



Download 73,5 Kb.
bet2/5
Sana21.06.2022
Hajmi73,5 Kb.
#686896
1   2   3   4   5
Bog'liq
Замонавий иқтисодий талимотларни асосий йўналишлари

ИНСТИТУТЦИОНАЛИЗМ ЙЎНАЛИШИ

XIX аср охири - XX аср бошларида оламда бўлиб ўтган аниқ ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар туфайли жаҳондаги мамлакатларнинг салоҳиёти кескин ўзгарди, илгари илғор бўлган давлатлар 2-ўринларга (Англия, Франция), нисбатан қолоқ бўлган давлатлар эса 1-ўринларга чиқиб олишди (АҚШ, Германия). Худди шу даврда етакчи мамлакатларда эркин рақобатга асосланган иқтисодиётдан кўпинча монополистик (моно-бир) иқтисодиётга ўтиш кучайди. Монополия кучайиши монопол фойда олишга имкон яратди ва иқтисодий ривожланишга салбий таъсир қила бошлади. Шу сабабли антимонопол чоралар қўллаш ғояси илгари сурилди, бу биринчи АҚШда рўй берди. Кейинчалик (ва ҳозирда) барча давлатлар бундай чорани қўллайдилар.


Антитрест сиёсати йўли билан иқтисодиёт устидан ижтимоий назоратнинг турлича метод (усул)лари Қулланила бошланди. Ана шу усулларнинг назарий асослари юзага келди ва ҳозирда ҳам мавжуд.
Иқтисодий таълимотлардаги институционализм йўналиши АҚШда ХХ асрнинг 20-30 йилларида кенг тарқалди, аммо у анча олдин, XIX асрнинг оҳирларида вужудга келган (Т.Вебленннинг 1899й. чиққан «Бекорчи синфлар назарияси» асари билан боғлиқ). Бу йўналиш номи лотинча «instituto» - урф-одат, кўрсатма, муассаса сўзидан олинган ва капитализмнинг империализм босқичига ўтиши билан боғлиқ равишда рўй берди (саноат ва молия монополиялари, корхоналарнинг йириклашуви ва бошқалар), чунки бу давр ривожланиши эркин рақобатга асосланган аввалги давр таълимотлари билан изоҳлаш мумкин бўлмай қолди.
Институционализм маълум маънода неоклассик йўналишга муҳолифдир.
Неоклассиклар бозор иқтисодиётини ўзини-ўзи бошқара оладиган (А.Смит фикри) система деб қарасалар (соф иқтисодиёт фани), институционализм тарафдорлари иқтисодиёт ривожлинишининг ҳаракатлантирувчи кучлари моддий омиллар билан бирга тарихий контекстда қараладиган маънавий, аҳлоқий, ҳуқуқий ва бошқа омилларга ҳам боғлиқдир деб ўйлайдилар.
Институционализм эволюцияси (ривожи)ни уч даврга бўлиш мумкин:
1. 20-30 йилларда институционализмнинг кенг тарқалиши. Бу даврнинг бош мафкурачиси Т.Веблендир (1857-1920), уни Ж.Р.Коммонс (1862-1945), У.Митчелл (1874-1948), Ж.Гобсон (1858-1940), У.Гамильтонлар фаол ҳимоя қилдилар.
2. Урушдан кейинги кечки институционализм. Бу давр мафкурачилари иқтисодиётдаги қарама-қаршиликларни изоҳлаб бериш билан бирга Ф.Рўзвельт томонидан илгари сурилган «Янги курс» ислоҳотларини амалга ошириш бўйича тавсияномаларни ҳам илгари сурдилар. Улар демография ва антропологияни ўргандилар, ишчилар ҳаракатининг касаба уюшмалари назарияларини ишлаб чиқдилар. 50 йилларда Ж.М.Кларк «Иқтисодий институтлар ва инсонлар фаровонлиги», А.Берли «Мулксиз ҳоқимият» ва «ХХ аср капиталистик инқилоби» китобларини чоп этдилар, Г.Минз ўзининг мақолаларида акционерлар сони ортиши, капитал мулкнинг капитал функциядан ажралиш жараёнини қайд этди.
3. 60-70 йилларда ижтимоий-институционал йўналиш, яъни неоинституционализм пайдо бўлди. 60-йиллардаги институционализм асослари америкалик назариётчи А.Лоу ва швециялик иқтисодчи Г.Мюрдаль томонидан ишлаб чиқилди. Ҳозирги даврдаги ижтимоий-институционал йўналиш таълимоти Ж.К.Гэлбрейт ва Р.Хейлбронерлар томонидан давом эттирилган.
Ижтимоий-психологик институционализмнинг асосчиси Торстейн Веблен ва унинг тарафдорлари иқтисодий жараёнларга психологик жиҳатдан ёндашиб, иқтисодий ривожланишнинг психологик назариясини яратишга интилдилар. Вебленнинг асосий асарлари «Бекорчи синфлар назарияси» (1899), «Моҳирлик инстинкти» (1914), «Фаннинг ҳозирги цивилизациядаги ўрни ва бошқа очерклар» (1919), «Муҳандислар ва баҳо тизими» (1921) ва «Замонавий ўзгарувчи тизимлар тўғрисидаги очерклар» (1934) китобларида жамланган. У кенг социологик тадқиқотлар олиб бориш асосида унга замондош бўлган жамиятни жуда қаттиқ танқид остига олди. Капитализм иллатлари мавжуд хусусий мулк билан тушунтирилади (социалистик йўналишни эсланг).
Хусусий мулкнинг танқид қилиниши албатта буржуазия мафкурачиларини ҳам ташвишга солди. Унингча, хусусий мулк, айниқса рантье (абсентеистик мулк) борлиги туфайли аҳолининг маълум бир қисми паразитик ҳаёт кечиради. Шу туфайли капитализмнинг ҳаракатлантирувчи кучи бўзилиб боради, айнийди. Веблен марксист бўлмаган, аммо капитализм тузумининг ярамаслигини тан олган, у ҳатто биринчи пайтларда 1917 йилдаги октябр инқилобини қўтлаган, уни мавжуд тузумни ўзгартириш керак, деган фикрнинг тасдиги деб ўйлаган. Амалда эса у капитализмни «технократик» жамиятда ислоҳотлар йўли билан «яхшилаш» усулини таклиф этади. Бу ғоялар марксизмга зид фикрлардир.

Download 73,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish