- Эр-хотинлар орасида контрацепция усулларининг рационал равишда қўлланилиши, ота-онанинг моддий аҳволи яхшилангунча фарзанд кўришга шошилмай кутишларига имкониятлар яратади.
Контрацепцияни тўсиқ усули ва спермицидлар - Контрацепцияни тўсиқ усулига-диафрагма, бўйин қалпоқчалари, губ-ка, презарвативлар киради. Тўсиқ усулидаги контрацепцияни таъсир механизми сперматазоидларни бачадон бўйни канали орқали репродукция системани юқори бўлимларига ўтишига тўсқинлик қилади.
Диафрагма - Ҳозирги пайтда замонавий қалпоқчалар резина ва латексдан ишланиб улар гумбазсимон қалпоқчаси эгилувчан, пружинасимон равоғига эга.
Контрацептив губка(булутча) - Контрацептив губка кимиёвий ва механик усуллардан самарали бўлиб, сперматозоидаларни бачадонга киришига тўсқинлик қилади ва спермацид модда ажратиб чиқаради.
- Презерватив
- Ҳозирда уни жуда юпқа резинадан (қалинлиги 1мм) ишланади.
- Кўрсатма:
- жинсий йўл орқали ўтувчи касалликларини олдини олиш учун, орал ва бачадон ичи контрацепция воситаларини олишни вақтинча тўхтати-лганда, бошқа турдаги контрацепция усуллари билан биргаликда фойда-ланиш.
Спермицидлар - Спермицидлар (фарматекс: шамча,қин таблетка, крем, тампон; де-льфин, концептрол, коромекс, рамзес ва б.) таъсир механизми бир неча секундалар ичида сперматозоидларни парчалаш хусусиятига эга бўлган актив ингридиентдан иборат (79расм). Ҳозирда фаол ингридиент сифати-да сурфактантлар: бензалкония хлорид, ноноксинол-9, октоксинол, фаол ферментлар ингибиторлари: А ген 53, син-а-ген ишлатилмоқда
- Крем желе махсус аппликатор ёрдамида чуқур қинга киргизилади.
- Спермицидларни қўллашга кўрсатма:
- тўсиқ усулидаги контрацептив препаратлар билан бирга қўлланилади.
Ритмик усули - Ритмик усули (биологик усул) - бу жинсий алоқадан периовулятор даврда сақланиши ёки шу даврда бошқа контрацеция препаратлардан фойдаланиш.
- Овуляция ёки тухум ҳужайрани етилиши 14-15 кунига тўғри келади, ритмик усулни 4 та варианти мавжуд.
- Тақвим усули
- Ҳарорат
- Цервикал
- Синтотермал
ГОРМОНАЛ КОНТРАЦЕПЦИЯ - Бу орал контрацептив (ОК) препаратлар ҳам дейилади, булар таблетка ҳолида бўлиб, ҳар бир таблетка эстроген ва прогестерон сақлайди. Шулар-дан ярина, жанин, диане-35,логест, триквилар, микрогинон, ригевидон, новинет, регулон ва бошқалар кенг қўлланилади
Инъекцион усуллар - Инъекцион препаратга: таркибида эстроген ва андроген активлиги бўл-маган таъсир қилиш вақти узайган прогестагенлар киради (82расм).
- Инъекцион препаратларнинг таъсир қилиш механзими:
- овуляцияни тўхтатиши (гипоталамо-гипофизар системани ингибир-лайди), цервикал канал шиллиқ қавати физик-кимиёвий хусусияти ўзга-риши, ферментлар тенглигини бузилиши, эндометрийнинг имплантаци-яга қарши ўзгариши.
Ихтиёрий хирургик стерилизация - Бу турдаги контрацепцияни 4 гуруҳга ажратиб ўрганилади.
- Боғлаш ва ажратиш: бачадон найлари чок материали ёрдамида боғланади; Померой усули най боғланиб шу жойдан кесилади; Прокланда усули найни икки жойидан боғлаб ўртаси кесиб олиб ташланади. Бундан ташқари бир қанча турлари бор: механик усули, иссиқлик энергия йўли билан кесиш.
- Ихтиёрий хирургик стерилизация қуйидаги вақтда қилинади: ҳайз ци-клини иккинчи ярмида, туғруқдан кейин 6 ҳафта ўтгач, гинекологик опе-рация вақтида, абортдан кейинги стерилизация, асоратланмаган сунъий абортдан кейин, туғруқдан кейин стерилизация: кесар кесиш вақтида, 48 кундан кейин, туғруқдан 3-7 кундан кейин.
- Қарши кўрсатма.Мутлақ: кичик чаноқда ўткир яллиғланиш касалликлари, тарқалган ёки ўчоқли инфекция, юрак - қон томир касалликлари, аритмия, респиратор касалликлар, диабет, қон кетиши, семизлик, киндик чурраси.
Ихтиёрий хирургик стерилизация - Ҳозирги даврда бачадон найларини лапароскоп ёрдамида инактивация қилиш, бу усул коагуляцион усулга кўпроқ ёрдамлашади.
- Эркаклар стерилизацияси ёки уруғ чиқувчи найларни кесиб ташлаш ёки коагуляция қилиш.
- Вазэктомия асоратлари. Гематома, яллиғланиш касалликлари, эпиди-димит. Контрацептив эффекти жуда юқори ҳисобланади
Do'stlaringiz bilan baham: |