Заҳм қўзғатувчиси Treponema pallidum 1905 й. Ф. Шаудин ва Э. Гоффманлар томонидан топилган. Бу спирохета анилин бўёқлари билан яхши бўялмайди, шунинг учун уни оқиш трепонема дейилади. Морфологияси



Download 106,97 Kb.
bet7/9
Sana26.03.2022
Hajmi106,97 Kb.
#511559
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
mikrabiologiya 7

Цитологик (бактериоскопик) усул сийдик-таносил аъзолари хламидиози диагностикасида энг оддий ва қўл келадиган усул. Бунда уретра ва цервикал каналдан олинган суртма Романовский-Гимза усулида бўялади. Препарат аввалига хона ҳароратида қуритилади. Кейин 960 этил спирти ёки метанолда 5–10 минут фиксация қилинади. Қуритилган препаратларни бўяш учун улар махсус шиша кўприкчаларга тахланади ва устига 1:10 нисбатда тайёрланган Романовский-Гимза (1 қисм бўёқ, 9 қисм буфер фосфат) бўёғи қўйилади ва унда 45 минут бўялади.
Романовский-Гимза усулида бўялган препаратдан хламидия элементар таначалари пушти, ретикуляр таначалар эса ҳаво рангдан кўк ранггача бўялади. Ҳужайра (цилиндрик) ядроси тўқ қизил, цитоплазмаси эса оч ҳаво рангга киради. Хламидия таначалари ҳужайра цитоплазмасининг ядрога яқин қисмида жойлашади, кўпинча ярим ой шаклида ядрога бир оз кириб туради. Баъзан ретикуляр таначалар жуда катталашиб кетганидан ядро атрофида қаттиқ мантия ҳосил қилади, бу босқичда хламидиялар гликоген матриксга эга бўлади. Хламидия таначаларини ҳужайра цитоплазмасида учраб турадиган айрим киритмаларидан (вакуоллар) ажрата билиш керак. Бундай киритмалар ташқи томонидан бир текис бўялган бўлиб, хўжайин ҳужайра ядросини деярли шикастлантирмайди. Бу усул ёрдамида хламидия инфекциясига диагноз қўйишда 40% гача ҳолларда патологик агент топилади.
Моноклонал антителолар қўллаб иммунофлюоресцент усули ёрдамида хламидияларни аниқлаш: Суртмалар махсус стерилланган пахта тампонли бактериологик қовўзлоқларда олинади. Сийдик каналининг 4–5 см ча ичидан олинган патологик материал буюм ойнасига юпқа қилиб бир текис суртилади ва хона ҳароратида қуритилади ва сувсиз ацетон, метанол ёки этанол ёрдамида фиксация қилинади. Препаратларни бўяшда қуйидаги реагентлар қўлланилади: флюоресцен – изотиоцианат моддаси, Эванс бўёғини сақловчи лиофилланган монокланал антителолар, дистилланган сувда эритилган 0,1% ли натрий азот эритмаси. Худди шу реагентдан 30 мкл автоматик пипетка ёрдамида, патологик материал жойлаштирилган 8 мм айлана ойнаси нам камерада, хона ҳароратида 15 минут инкубация қилинади; буюм ойнаси дистилланган сувда 10 секунд ювилади ва хона ҳароратида қуритилади. Кейин буюм ойнасига автоматик пипетка ёрдамида 20 мкм буферланган глицерин томизилади.
Препарат юзини 22 Х 40–60 мм № 1 ўлчамли ёпқич ойна билан ёпиб, люминесцент микроскопда кўздан кечирилади. Фильтрлар системаси бўлган бундай микроскоп препаратда флюоресцеин – ихотиоцианатнинг нурланишига мўлжалланган. Препарат 400–500 марта катталаштириб кўрилади. Бу усул билан ҳатто хўжайин ҳужайраси ташқарисида жойлашган хламидия элементар таначаларини ҳам аниқлаш мумкин. Элементар таначаларнинг четлари текис, юмалоқ шаклда, тиниқ яшил рангли бўлиб кўринади (слайда). Ретикуляр таначалар эса, элементар таначалардан 2–3 барабар каттароқ бўлиб, юмалоқ, яшил рангда товланади. Кўриш майдонида битта препаратнинг ҳар хил жойида 10–12 та ва ундан ортиқ хламидия таначалари топилса, натижа мусбат ҳисобланади.



Download 106,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish