Заҳм қўзғатувчиси Treponema pallidum 1905 й. Ф. Шаудин ва Э. Гоффманлар томонидан топилган. Бу спирохета анилин бўёқлари билан яхши бўялмайди, шунинг учун уни оқиш трепонема дейилади. Морфологияси


Заҳмда серологик реакцияларнинг мусбат натижа бериш даврлари



Download 106,97 Kb.
bet4/9
Sana26.03.2022
Hajmi106,97 Kb.
#511559
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
mikrabiologiya 7

Заҳмда серологик реакцияларнинг мусбат натижа бериш даврлари




 ОТИР мусбат








Трепонемага қарши IgG мусбат. РИФ,ИФА,БГАР





Трепонемага қарши IgM мусбат. Ig M - ИФА/IgM -иммуноблотинг









Реагентлар (IgM + IgG) мусбат МП, КБР








лимфаденит

полиаденит







Яширин даври

шанкр

 Бирламчи тошма (розеола)







ҳаф.

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

13

14

15

Туғма заҳм билан туғилган болалар зардобидаги антителоларни аниқлаш учун бевосита иммунофлюоресценция усули қўлланилади. Бунда фаолсизлантирилган йўқотилган оқиш трепонемага носпецифик антителони адсорбция қилдириш учун культурал трепонема билан ишлов берилган ва нишонланган одам гамма-глобулинига қарши антителолардан фойдаланилади.


Трепонемаларни ҳаракатсизлантириш реакцияси ҳам заҳм диагнозини аниқлашда яхши натижа беради. Бу иммобилизация реакцияси, бемор зардоби ва қуён моягига юбориб, кўпайтириб олинган тўқима оқиш трепонемалари билан қўлланилади. Реакциянинг моҳияти шундаки, бемор қонидаги зардоб антителолари комплемент иштирокида оқиш трепонемалар билан бирикиб, уларни ҳаракатсизлантиради, бу ҳолда реакция мусбат ҳисобланади ва аксинча, заҳмнинг биринчи ва бошқа даврларида КБР, БилГАР лари, ультратовуш ёрдамида ҳужайравий ва культурал трепонемалардан ажратиб олинган протеин антигенлари билан қўйилади.
Давоси ва профилактикаси. Заҳм касаллигини даволашда пенициллин ва экстенциллин препаратлари 95–98% ҳолларда яхши натижа беради. Туғма заҳм билан туғилган болалар ёки етарли даражада даволанмаган оналар махсус усулда даволанилади.
Беморларни вақтида аниқлаб тўғри ташҳис қўйиш, тўлиқ даволаш, аҳоли орасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш керак. Тузалган беморлар маълум вақтгача рўйхатда туриб, вақти-вақти билан инфекция маркерларига текшириб турилади.


Гонококклар
Neisseriaceae оиласига Neisseria уруғига мансуб микроорганизмлардан Neisseria gonorrhoeae (гонококк) ва Neisseria meningitidis (менингококк) одам учун патоген ҳисобланади. N.sicca, N.flavescens, N.subflava, N.mucosa ва N.lactamica каби бактериялар эса коменсаллардир.
Гонококклар “гонорея” касаллигининг қўзғатувчиси бўлиб, сийдик таносил тизимининг ўткир яллиғланиши билан кечадиган венерик касалликдир. Гонорея терминини эрамизнинг II асрида Гален киритган. Демак бу касаллик инсониятга жуда қадимдан маълум бўлган. Гонорея ўзбек тилида сўзак деб аталади. Унинг қўзғатувчисини биринчи бўлиб немис олими Альберт Нейссер (1879 й.) аниқлаган. Нейссер касалликни “триппер” деб аташни таклиф қилган. Триппер сўзи йиринг оқиш деган маънони билдиради.
Гонококкларнинг культураларини дастлаб сунъий озиқ муҳитларда Лейстков ва Ф.Лёффлер (1882 й.) ўстирган, Э.Бумм (1885 й.) эса уларнинг касаллик этиологиясида ўрни борлигини кўрсатиб берган Сўзак касаллиги сони бўйича ўткир юқумли гриппдан кейинги ўринда туради.
Морфологияси. Гонококкларнинг катталиги 1,25–1,0х0,7–0,8 мкм бўлиб, шакли ловиясимон, кофе доначаларига ўхшаш бўлиб, жуфт-жуфт ҳолда жойлашади. Спора ҳосил қилмайди, аммо капсула ёки микрокапсулага эга. Грам усулида манфий бўялади. Гонококклар полиморф бўлиб, уларнинг майда ёки каттароқ шакллари ҳам маълум. Буёқларни (метилен кўки, бриллиант яшили, фуксин) яхши қабул қилади. Аммо гонококкларнинг дифференциал ташҳиси Грам усули бўялишга асосланади. Антимикроб препаратлар ва ҳарорат таъсирида тез ўзгариб, L-шаклига ўтиши мумкин.
Гонококклар макроорганизм ҳужайралари ичида ёки ташқарисида жойлашади. Фагоцитозга чидамли. Гонококкларнинг 30 дан ортиқ ауксотиплари аниқланган.
Ўсиши. Гонококклар аэроб ёки факультатив анаэроблар, уларнинг ўсиши учун ҳаво таркибида 5–10% СО2 бўлиши керак. Озиқ муҳитларга жуда талабчан. Озиқ муҳит таркибида албатта қон зардоби, аминокислоталар, асцит суюқлиги бўлиши керак. Ўсиши учун оптимал ҳарорат 37 0С, рН 7,2–7,4.
Гонококклар 25 0С да ёки 42–45 0С да ўсмайди. Талаб қилинган оптимал ҳароратда мувофиқ озиқ муҳитларда 24 соатдан кейин майда, катталиги 1–3 мм бўлган, ранги оқимтир колониялар ҳосил қилади.

Download 106,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish