Ташқи иқтисодий соҳада
ҳали ишга солинмаган катта имконият ва захиралар мавжудлигини
таъкидлаш лозим. Бу борада биз Марказий Осиё мамлакатлари ва йирик шерикларимиз – Хитой,
Россия, Жанубий Корея, АҚШ, Туркия, Европа Иттифоқи мамлакатлари билан савдо-иқтисодий
алоқаларни кенгайтиришни давом эттирамиз.
Келгуси йилда Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо юкларини жаҳондаги ва минтақадаги
асосий бозорларга олиб чиқадиган ишончли транспорт ва транзит йўлакларини изчил
шакллантиришга алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Бугунги кунда бизнинг асосий юкларимиз Қозоғистон транзит йўлаклари орқали, айниқса, энг кўп
юклар “Сариоғоч” станциясидан ўтади ва бу маршрут имкониятлари бизнинг эҳтиёжларимизни
тўлиқ қондирмоқда, деб айтолмаймиз. Ушбу станциядан товарларни Ўзбекистон ҳудудига олиб
киришда электровозлар, замонавий терминаллар етишмаслиги, темир йўл тармоқларидаги
бандлик маҳсулотларнинг узоқ муддат қолиб кетишига сабаб бўлмоқда. Бу эса мамлакатимиз
иқтисодиётига салбий таъсир кўрсатмоқда. Шу сабабли логистик маршрутларни диверсификация
қилиш, бу борада қўшниларимиз билан амалий музокаралар ўтказиш зарур.
Хитой давлатининг ташаббуси билан амалга оширилаётган “Бир макон, бир йўл” лойиҳаси
доирасида мамлакатимизнинг транспорт-коммуникация инфратузилмалари соҳасидаги
имкониятларини ошириш лозим. Транзит давлатлар, хусусан, Туркманистон, Эрон, Қозоғистон,
Россия, Озарбайжон ва Грузия ҳудудларидан асосий экспорт юкларини транзит шаклида ташишда
преференцияларга эга бўлиш ҳақида жиддий ўйлашимиз керак. Шу сабабли хорижий ва маҳаллий
инвесторларнинг логистика соҳасида аниқ лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги
ҳаракатларини рағбатлантиришимиз даркор.
Шунингдек, миллий юк ташувчиларни қўллаб-қувватлаш, тадбиркорларга қўшимча шароитлар
яратиш мақсадида
“Миллий логистика портали”
ни ташкил этиш лозим.
Келгуси йилда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича музокараларни қайта бошлаймиз.
Экспортни янада рағбатлантириш мақсадида техник жиҳатдан тартибга солиш тизимини халқаро
стандартларга уйғунлаштириш лозим. Асосий мақсадларимиздан бири – ташқи бозорга сифатли
ва сертификатланган маҳсулотларни
“ўзбек бренди”
номи билан олиб чиқишдан иборат.
Ҳозирги кунда миллий иқтисодиётга юқори даромад келтирадиган истиқболли тармоқлардан бири
– бу туризмдир. Ўзбекистон туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга бўлган давлат ҳисобланади.
Юртимизда 7 минг 300 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд ва уларнинг аксарияти
ЮНЕСКО рўйхатига киритилган.
Шу билан бирга, мамлакатимизнинг бетакрор табиати, гўзал дам олиш зоналари имкониятларидан
фойдаланиб, янги туристик йўналишлар очиш мумкин. Бу соҳага жаҳон брендларини фаол жалб
этган ҳолда, биз зиёрат туризми, экологик, маърифий, этнографик, гастрономик туризм ва бу
соҳанинг бошқа тармоқларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратишимиз зарур. Бу борада
давлат-хусусий шериклик муносабатларини қўллаш соҳани тараққий эттиришда кенг имкониятлар
очишини ҳисобга олишимиз лозим.
Самарқанд, Бухоро, Тошкент шаҳарларидаги
Do'stlaringiz bilan baham: |