5-МАВЗУ: ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ВА ЛИБЕРАЛЛАШТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ ВА УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ.
РЕЖА
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида инвестициялар ва инновацион ғоялар.
Миллий иқтисодиётни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда уларнинг рақобатдошлигини ошириш.
Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш.
Хусусий мулк, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлар.
Солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштириш ва оптималлаштириш.
Таянч тушунчалар: иқтисодиёт, модернизация, инновация, рақобат, монополия, кичик бизнес, диверсификация, тадбиркорлик, божхона, солиқ, стратегия, қимматли қоғозлар, ликвидлик, инвестиция, селекция, мелиорация.
Тараққиётнинг «ўзбек модели»ни амалга ошириш ва замонавий давлат барпо этиш борасидаги стратегик тамойилларга биз ўз ишимизда доимо суянамиз. Бу тамойиллар Ўзбекистонда бундан буён ҳам сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ўзгаришларни таъминлашнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади.
Шавкат Мирзиёев
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш соҳасида инвестициялар ва инновацион ғоялар.
Мустақил тараққиёт йилларида иқтисодиётда маъмурий-буйруқбозликка асосланган бошқарув тизимидан мутлақо воз кечилиб, бозор ислоҳотлари босқичма-босқич амалга оширилгани ва пул-кредит сиёсати пухта ўйлаб олиб борилгани макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиётнинг юқори суръатлар билан ўсишини, инфляцияни прогноз кўрсаткичлари даражасида сақлаб қолишни таъминлади ҳамда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун кенг имкониятлар ва қулай шароитлар яратилишига хизмат қилди.
Инвестиция - иқтисодий самара (фойда, даромад) олиш ёки ижобий ижтимоий натижага эришиш учун сарфланадиган пул маблағлари, банкларга қўйилган омонатлар, пайлар, қимматли қоғозлар (акция, облигациялар), технологиялар, машиналар асбоб-ускуналар, лицензиялар ва самара берадиган бошқа ҳар қандай бойликлар мажмуидир.
Инвестициялар - фойда олиш ҳамда ижобий ижтимоий самарага эришиш мақсадида тадбиркорлик объектларига ва бошқа фаолият турларига қўйиладиган пул маблағлари йиғиндисидир.
Инвестиция сиёсати – инвестиция фаолиятини жонлантириш, иқтисодиётни юксалтириш, ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш ва ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш мақсадида иқтисодий субъектлар учун қулай хўжалик юритиш шароитларини яратишга қаратилган мақсадли тадбирлар мажмуи.
Инвестициявий фаоллик – турли иқтисодий субъектлар (давлат, корхона ва ташкилотлар, жамғармалар ва х,.к.)нинг даромад олиш мақсадида миллий ёки хорижий иқтисодиётларга инвестиция ресурсларини киритишга интилиши. Инвестициявий хамкорлик – халқаро иқтисодий муносабатларнинг бир кўриниши бўлиб, ресурсларни рационал тақсимлаш, халқаро меҳнат тақсимотида иштирок этиш натижасидаги устунликларидан фойдаланиш орқали давлат томонидан иқтисодиётда нисбатан юқори натижаларга эришиш, технологик ишлаб чиқариш тузилмасини янгилаш каби натижаларни мақсад қилган.
Инвестор - хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъекти. Инвесторлар - хусусий ва қарзга олинган мулкий ва интеллектуал қийматларни сарфлаш ҳақида қарор қабул қилувчи инвестиция фаолияти субъектлари. Инвесторлар объектлар ва инвестиция натижаларига эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Инвесторлар кредитор ва харидор ролини бажаришлари, шунингдек, инвестиция фаолиятининг бошқа иштирокчилари функцияларини бажариши мумкин. Одатда инвесторлар капитал қўйилмалар сарфланадиган соҳаларни аниқлайди, шартнома шартларини ишлаб чиқади ва инвестиция актининг бошқа субъектлари билан - контрактор, ҳукумат органлари, якуний маҳсулот ишлаб чиқарувчилар ва шу маҳсулотнинг истеъмолчилари билан ҳисоб-китобларни амалга оширади.
Do'stlaringiz bilan baham: |