З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Супер фойдаланувчи. 
Албатта, ҳисобга олинган фойдаланувчи сифатида иш тутадиган тизим 
администратори, бутун тизимни бошқариш учун оддий фойдаланувчига 
нисбатан кўпроқ ҳуқуқга эгадир. UNIX ОТ да бу ҳол администратор UID га 
ягона нол қийматини бериш билан ечилади, бу фойдаланувчи демак 
суперфойдаланувчидир (яъни администратор).
Бу фойдаланувчи тизим устидан тўлиқ назоратга эгадир. 
Суперфойдаланувчи учун ресурслардан фойдаланишга чегара йўқдир. Оддий 
фойдаланувчиларга файл ўлчами, бўлинадиган хотира максимал хажм ва 
х.к.ларга чегара қўйилган бўлади. Администратор бу чегараларни, бошқа 
фойдаланувчилар ўзгартириши мумкин. Администратор ҳам ўзи учун оддий
ҳисоб ёзуви ташкил этади, аммо тизимни администрлаш учун “SU” 
командасидан фойдаланади (қайтиш командаси эса “exit”). 
Фойдаланувчи интерфейси. Фойдаланувчининг UNIX тизими билан 
мулоқоти команда тилига асослангандир. Фойдаланувчи тизимга киргандан 
сўнг, унинг учун команда интерпретаторларидан бири ишга тушади. Одатда, 
тизимда бир-бирига ўхшаш, аммо ўз имкониятлари билан фарқ қиладиган 
тилли команда интерпретаторлари қўлланилади. Ихтиёрий команда 
интерпретатори UNIX ОТ и учун – қобиқ (“оболочка” – spell дир). Чунки ҳар 
қандай интерпретатор тизим ядроси ташқи муҳитидан иборатдир Linux 
тизимида команда интерпретори – “bash” дир. 
Чақирилган команда интепретатори, фойдаланувчига команда қатори 
киритишга таклиф беради (ёки командалар қатори ва х.к.). Навбатдаги 
команда бажарилганд сўнг, терминал экранига натижа чиққандан сўнг, 


139 
интерпретатор яна команда қаторини киритишга таклиф беради, шундай 
қилиб тизимдан чиқмагунча шу ҳол давом этади.
UNIX да фойдаланувчи команда тиллари етарли даражада соддадир ва 
шу билан бирга мураккаб дастурлар ёзиш учун етарли даражада кучлидир.
Ҳозирги вақтда кўпроқ график интерфейслардан фойдаланилгани учун, 
UNIX ОТ ларида ҳам кўпинча X-Window да ишлашмоқда. X-Window – бу 
фойдаланувчиларга ўз тизимлари ва масалалари билан график режимда 
мулоқот имконини беради. 
Команда қатори, команда номи (бажариладиган файл номи), унинг 
кетидан аргументлар рўйхатидан иборатдир. Ҳар қандай команда тили уч 
қисмдан иборатдир: 

хизматчи конструкциялар; улар матн қатори билан амаллар бажариш ва 
оддий командалар асосида мураккаб командалар яратишга имкон 
беради.

қўйилган командалар (встроенный) команда тили томонидан бевосита 
бажариладиган команда 

алоҳида бажариладиган файллар билан ифодаланадиган командалар. 
Охирги кўринишдаги командалар ўз ичига стандарт команда (тизимли 
утилиталар) ва фойдаланувчи яратган командалардан иборатдир. 
Жараёнлар. UNIX тизимида жараён – бу мумтоз маънода шахсий 
виртуал маконда бажариладиган жараёндир. Фойдаланувчи тизимга 
кирганда, команда интерпретатори дастури бажариладиган жараён автоматик 
тарзда яратилади. Агар команда интерпретаторига, бажарилаяпган файлга 
мос команда учраса, у янги жараён яратади ва унда “main” функциясидан 
бошлаб мос дастурни ишга туширади. Бу ишга туширилган дастур ўз 
навбатида жараён яратиши ва унда бошқа дастурни ишга туширади ва х.к. 
Янги жараённи ташкил этиш ва унда дастурни ишга тушириш учун иккита 
тизимли чақириш API – fork () ва exec (имя выполняемого файла – 


140 
бажарилувчи файл номи). fork () – тизимли чақириш, ҳолати асосий жараён 
ҳолатига ўхшаш бўлган янги адрес маконини яратишга олиб келади. (яъни 
унда ўша дастур ва маълумотлар мавжуддир). Янги жараён учун, ҳамма 
маълумотлар сегментик нусхалари ташкил этилади. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish