З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Тармоқ ресурсларини мантиқий ташкил этиш



Download 1,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/71
Sana24.02.2022
Hajmi1,1 Mb.
#213176
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71
Bog'liq
operatsion tizimlar va laboratoriya fanidan maruzalar matni

Тармоқ ресурсларини мантиқий ташкил этиш. 
NetWare 4.1 да тармоқ инфраструктурасини ташкил этишнинг энг яхши 
воситаси – NetWare (NDS) каталоглар хизматидир. У тармоқ ресурслари 
иерархиясини глобал даражада ташкил этишга имкон беради. Бунинг учун 
фойдаланувчига ихтиёрий ресурсга мурожаат қилиш учун тармоқда бир 
марта ҳисобдан ўтса етарлидир. NDS нинг камчилиги бу хизмат учун амалий 
дастурлар етарли эмаслигидир. 
NDS нинг бошқа платформа учун амалга ошиши тўғрисида гап кетса
Nowell фирмаси NDS га лицензияни, ОТ лар ишлаб чиқувчиларнинг
ҳаммасига сотишини мўлжаллаган. 


126 
Windows NT Server да тармоқ доменлар асосида яратилади, бу эса ўз 
навбатида корпоратив мижозлар учун, каталоглар хизматига нисбатан қулай 
эмас. 
UNIX учун NIS тармоқ ахборот тизимидан (SUN фирмаси томонидан 
ишлаб чиқилган) фойдаланиш одатий холдир. Бу хизмат, доменлар асосида 
тармоқ ресурсларини ташкил этишга имкон беради, аммо Windows NT дан 
фарқли равишда доменлар ўртасида ишончли муносабатларни ўрнатишга 
имкон бермайди. 
NIS ни бошқариш мураккаброқ масала: кўп матнли файлларни “қўлда” 
тахрирлашга тўғри келади. 
Ҳозирги вақтда UNIX баъзи муаллифлари ўз каталоглар хизматини
одатда Х.500 стандарт асосида ишлаб чиқаяптилар. Аммо, улар учун 
Microsoft ёки Novell фирмаси каталоглар хизматидан фойдаланиш мақсадга 
мувофиқдир. 
Очиғини айтганда, корпоратив гетероген тармоқ қуришнинг энг нозик 
жойи, бу тармоқ ресурслари тарқоқлиги ва ягона хизматни (каталог ёки 
домен) ШК лардан то мейнфрейм, суперкомпьютерларга қўллаш имкони 
йўқлигидир. 
Файл ва босмадан чиқариш хизматлари 
Тест натижалари бўйича энг унумдор файл тизимига албатта NetWare 
4.1 эгадир. Унга жуда яқин Windows NT келади, аммо барибир мижозлар кўп 
сонли бўлганда ва серверни юқори унумли тармоқ каналига улашда NetWare 
архитектура хусусиятлари маълум устунликка эга. 
Тармоқ файл тизими – бу UNIX нинг энг нозик жойидир. Очиқ 
тизимлар дунёсида ва UNIX учун стандарт бўлиб NFS ҳисобланади. У, Sun 
фираси томонидан ўн беш йиллар олдин яратилган. Ўшандан бошлаб, UNIX 


127 
учун, кўплаб мукаммалроқ тармоқ файл тизимлари таклиф этилди, аммо улар 
кенг тарқалиб кетмади. 
NFS паст унумдорликка эга бўлиб, ҳуқуқсиз мурожаатни бошқариш 
воситалари чегараланган ва етарли даражада ҳимояланмаган. Шу билан бир 
қаторда UNIX нинг кўп тизимлари максимал файл ўлчовига 2 Гбайт чегарага 
эга. (замонавий ОТ лар учун бу жуда кам). 
Босмага чиқариш хизмати бу уччала ОТ ларда ўз функционал 
имкониятлари бўйича етарли даражада яқиндир, ва уларнинг қайси бир 
яхшироқ эканлигини баҳолаш қийиндир. Фақат шуниси аниқки, Windows NT 
да босмага чиқаришни бошқариш енгилроқ, UNIX да эса мураккабдир. 

Download 1,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish