122
11-Маъруза. Windows NT тармоқ ОТи ва бошқа тармоқ ОТ лари билан
қиёсий характеристикалари
Режа:
1. Windows NT ОТи харктеристикаси
2. Windows NT ОТи хизматлари
3. Windows NT ОТи имкониятлари
4. Тармоқ ОТлари қиёсий характеристикаси.
“Қайси тармоқ ОТ лари яхшироқ” деган савол ҳар доим,
компьютерга
тегишли газета ва журналларда жуда кўп муҳокама қилинади.
Кимдир Windows NT – энг идеал иловалар сервери дейди, м-н, Билл Гейтс
“Windows NT – UNIX” нинг, UNIX га қараганда энг яхши варианти деган.
(уни албатта тушунса бўлади).
Ҳар бир ўз фикрини билдираяпган муаллифлар, ўқувчиларнинг
ҳаммасида нарҳи қиммат қурилмалар бир деган ишонч билан гапирадилар.
Биз эса амалий тажрибалардан келиб чиққан ҳолда, асосий тармоқ ОТ
ларини яъни Novell Netware 4.1, Microsoft Windows NT Server 4.0 ва UNIX
ОТ ларни, уларни админстрлаш ва реал кўп
платформали гетероген
платформада ишлатиш хусусиятларига асосланиб, уларнинг асосий сиёсий
характеристикасини берамиз. Албатта, бу ОТ лардан бошқа ОТ лар ҳам кўп,
аммо биз ўзимизда, СНГ давлатлари ва Россияда кўпроқ фойдаланилган шу
ОТ ларни мисол қилиб олдик. Албатта, бу ОТ ларнинг ҳам турли версиялари
мавжуд, баъзи ҳолларда уларни маълум иловалар билан ишлатиш мумкин ва
х.к.лардир, аммо биз уларнинг умумий характеристикаси бўйича
таққослаймиз. Ва энг умумий кўрсаткичлар бўйича уларни кўриб чиқамиз.
ОТ лар асос характеристикалари.
123
Бу уччала ОТ лар кўп масалалидир. Аммо Netware да кўп масалалик-
кооперативдир, шу билан бир қаторда, жараёнлар
серверда тизим ядро
режимида бажарилади (яъни жараёнлар хотираси химояси йўқдир).
Бу хусусият эса ўз навбатида бу тизимни, иловалар сервери сифатида
қўллашни хавфли қилиб қўяди, чунки ихтиёрий нотўғри ёзилган
илова
серверни “осиб” қўйиши мумкин. Шу билан бирга айнан шу хусусият, ОТ ни
юқори даражада унумдорликка эришишига олиб келади, чунки бу хосса
жараёндан жараёнга ўтишда, фойдаланувчи
режимидан ядро режимига
ўтишда ва тескарисида ҳам харажатларни камайтиради ва тез ўтишга имкон
беради, натижада тизим катта тезликда ишлайди. Бир хил шароитда, Netware
Windows NT ёки UNIX га нисбатан юқори унумдорликка эга.
Уччала ОТ ҳам симметрик, кўпроцессорли ишлов беришни
қувватлайди (SMP) аммо бу хусусият Netware учун муҳим эмас, шунинг учун
ҳам буни фақат сертификацияланган
серверларнинг тор доирасида
ишлатилади. Албатта кўпроцессорли ишлов беришни Windows NT ёки UNIX
учун қўллаш қулай, яъни шуни таъкидлаш мумкинки, UNIX нинг кўп
версиялари, ўнлаб процессорли серверларда аъло даражада ишлайди,
уларнинг масштаблаштирилганли Windows NT га нисбатан юқори.
UNIX асосидаги кластер тизимлари ҳам ўзларини яхши кўрсатганлар,
аммо бу учун UNIX нинг ҳамма версиялари ҳам ярай бермайди. Windows NT
учун кластер тизими тугалланган эмас. Netware тўлиқ аппарат қатъийликни
таъминлайди. (SFT III), Windows NT да бундай ўхшаш имконият йўқ, (бундай
хусусият индивидуал бўлиб, аппарат таъминотга боғлиқ бўлса ҳам)
Бузилишларга қатъийлик учун намуна албатта – мейнфреймлардир.
Do'stlaringiz bilan baham: