258.
259.
260. Ушбу Қонуннинг мақсади норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тушунчасини, турларини, ушбу ҳужжатларнинг ўзаро юридик кучи ва нисбатини белгилашдан, шунингдек уларни режалаштириш, ташаббус қилиш, тайёрлаш, экспертизадан ўтказиш, келишиш, қабул қилиш, эълон қилиш, уларнинг ижросини ташкил этишни таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат..
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Қорақалпоғистон Республикаси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг турлари ва ўзаро нисбати, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш тартибига ҳамда уларнинг мазмунига қўйиладиган асосий талаблар ва ижросини ташкил этишни таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси қонунчилиги билан ҳам белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларини тузиш, эълон қилиш, рўйхатдан ўтказиш ва сақлаш тартиби Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Қонуни билан белгиланади
261. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат тушунчаси
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қонунчиликка мувофиқ қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжатдир.
262. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг турлари қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси;
Ўзбекистон Республикасининг қонунлари;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари;
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг буйруқлари ҳамда қарорлари;
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари.
263. Турли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг юридик кучи бўйича ўзаро нисбати Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилган органларнинг ваколатларига ва мақомига, ушбу ҳужжатларнинг турларига, шунингдек норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган санага мувофиқ белгиланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўзига нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ бўлиши керак.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда юқорироқ юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади.
Тенг юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовутлар бўлган тақдирда, кейинроқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қоидалари амал қилади, бундан ушбу модданинг бешинчи қисмида назарда тутилган ҳол мустасно.
Агар норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилган вазирликнинг, давлат қўмитасининг ёки идоранинг ижтимоий муносабатларнинг муайян соҳасини ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш учун махсус ваколати бўлса, ушбу орган қабул қилган ҳужжат бир хил мақомдаги бошқа вазирлик, давлат қўмитаси ёки идора томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатга нисбатан юқорироқ юридик кучга эга бўлади.
264. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланадиган низомлар, қоидалар, йўриқномалар ва бошқа ҳужжатлар
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ушбу ҳужжатларнинг таркибий қисми бўлган низомлар, қоидалар, йўриқномалар, регламентлар, стратегиялар, концепциялар, доктриналар, дастурлар («йўл хариталари») ва бошқа ҳужжатлар тасдиқланиши мумкин.
Низом давлат органлари ва ташкилотларнинг, улар таркибий бўлинмаларининг мақомини, асосий вазифаларини, функцияларини, ҳуқуқ ва мажбуриятларини, фаолиятини ташкил этиш тартибини, шунингдек у ёки бу соҳадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш тартибини белгилайди.
Қоидалар бирор-бир фаолиятни амалга оширишга доир талабларни белгилайди.
Йўриқнома норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллашнинг аниқлаштирувчи жиҳатларини белгилайди.
Регламент давлат органлари ва ташкилотларнинг иш тартибини, шунингдек давлат органлари ва ташкилотлар томонидан маъмурий тартиб-таомилларни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Стратегия мамлакат ёки муҳим тармоқларни ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ривожлантиришнинг энг асосий йўналишларини белгилайди.
Концепция у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг энг муҳим устуворликларини, мақсадларини, асосий йўналишларини, вазифаларини ва амалга оширилиш механизмларини белгилайди.
Доктрина Ўзбекистон Республикасининг у ёки бу соҳадаги миллий манфаатларини таъминлаш мақсадлари, вазифалари, принциплари ва асосий йўналишларини белгилайди.
Дастур («Йўл харитаси») у ёки бу соҳадаги давлат сиёсатининг мақсадларига эришилишини таъминлайдиган тадбирлар (вазифалар, амалга ошириш муддатлари, молиялаштириш манбалари ва масъул ижрочилар бўйича ўзаро боғлиқ бўлган тадбирлар) ва механизмлар тизимини белгилайди.
265. 21-модда. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш қуйидаги босқичлардан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |