Yuridik xizmat


Марказларнинг юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар билан ўзаро муносабати



Download 142,33 Kb.
bet56/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

239. Марказларнинг юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар билан ўзаро муносабати
19. Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга «E-huquqshunos» электрон тизимидан фойдаланган ҳолда юридик хизматлар кўрсатилади.
20. Марказлар ходими томонидан шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида вакил сифатида иштирок этишда бир тараф сифатида адлия органлари қатнашадиган битим (шартнома) тузишда ёки суд процессида ёхуд бошқа низоли ҳолларда давлат органи ва ташкилотининг вакили сифатида Марказ ходими иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ушбу ҳолатда давлат органи ва ташкилоти белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилот юридик хизмати ёки адвокат жалб этиши мумкин.
21. Юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар ўртасида шартномавий ёки бошқа ҳуқуқий муносабатлар натижасида низоли ҳолатлар келиб чиққанда, Марказлар низоли ҳолатларни судгача ҳал қилиш чораларини кўради. Бунда, Марказлар низолашаётган ташкилотларнинг важларини ўрганиб низоли ҳолатни бартараф этиш бўйича ташкилотларга таклиф беради.
Марказ томонидан берилган таклифдан норози бўлган ташкилот низоли ҳолатни бартараф этиш учун ўзининг юқори турувчи органига ёки адвокатга мурожаат этади.
22. Давлат органи ва ташкилотидан келиб тушган юридик тусдаги ҳужжатлар Марказлар томонидан кўпи билан уч иш кунида кўриб чиқилади.


240.. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади
Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари тегишли равишда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва унинг ҳудудий органларида ҳар уч йилда бир марта аттестациядан ўтиши шарт.

Юридик хизматлар ходимларининг улар ишлаётган ташкилотлар томонидан аттестациядан ўтказилиши тақиқланади.


Ташкилот ушбу Низомнинг 4-банди биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда 5тутилган тегишли муддатлар ёки юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугашидан икки ой олдин, ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган тартибда, тегишли адлия органларига мурожаат қилади.
Агар ташкилот мазкур банднинг биринчи хатбошида назарда тутилган муддатда тегишли ҳужжатларни узрли сабабларсиз адлия органларига тақдим этмаса, адлия органи ташкилотнинг масъул ходимларига нисбатан тегишли таъсир чораларини қўллайди.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади. (241-254)



241. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимлари малакасини ошириш юриспруденция соҳасидаги назорат ва амалий билимларни чуқурлаштириш ва янгилаш, уларнинг касбий тайёрлигининг бажариладиган вазифалар ва функцияларга мувофиқлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилади.

242. Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган шахслар ишга қабул қилинган кундан бошлаб олти ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.
Олий таълим муассасасини тугатгандан кейин олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар мутахассислик бўйича ишлаган икки йиллик муддат тугаган вақтдан бошлаб уч ойдан кечикмай аттестациядан ўтказилиши керак.

Юридик хизмат ходими лавозимига қабул қилинган ва кейинги уч йил мобайнида аттестациядан ўтказилган ҳамда аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномага эга бўлган шахслар мазкур гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугагунгача икки ой мобайнида аттестациядан ўтиши керак.



243. Қуйидагилар аттестациядан ўтказилмайди:
олий таълим муассасаларини тугатган ва олинган мутахассислик бўйича биринчи марта ишга кирган шахслар, агар улар мазкур мутахассислик бўйича икки йилдан кам ишлаган бўлса;
ҳомиладор аёллар, шунингдек уч ёшгача болалари бор аёллар;
юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида ишлаётган шахслар.
Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.

244. Мазкур Низомда назарда тутилган муддатларда юридик хизмат ходимини аттестациядан ўтказиш учун юбориш вазифаси ташкилот раҳбари зиммасига юкланади.
да ва унинг ҳудудий органларида камида беш кишидан иборат таркибда аттестация комиссиялари тузилади.

Аттестация комиссиялари таркиби Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири томонидан тасдиқланади.


Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида вазирнинг тегишли ўринбосари, ҳудудий адлия органларида эса — ҳудудий адлия органи раҳбари аттестация комиссиясининг раиси ҳисобланади.


Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.


Аттестация комиссиялари таркибига, келишувга кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, илмий ва олий таълим муассасалари вакиллари киритилиши мумкин. Ҳудудий адлия органларининг аттестация комиссиялари таркибига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги марказий аппаратининг тегишли бўлинмаси ходими мажбурий тартибда киритилади.




245. Аттестация комиссияси раиси:
аттестация комиссияси мажлисларида раислик қилади;
аттестацияни ўтказиш жойи ва муддатларини белгилайди;
аттестациядан ўтказиладиганларнинг рўйхат бўйича таркибини белгилайди;
аттестацияни ўтказиш бўйича бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилади.
Аттестация комиссияси раиси бўлмаган тақдирда унинг вазифаларини раис ўринбосари амалга оширади.
246. Ташкилот юридик хизмат ходимининг аттестациядан ўтиши тўғрисидаги хатни тегишли адлия органига белгиланган муддатларда юборади.

Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.


Аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилишига асос бўлган камчиликлар бир ой муддатда бартараф этилган тақдирда ҳужжатлар такроран кўриб чиқиш учун тақдим қилиниши мумкин.


Тақдим этилган ҳужжатлар белгиланган талабларга мувофиқ бўлган тақдирда талабгор ҳужжатлар олинган кундан бошлаб икки ой мобайнида аттестациядан ўтказилиши керак.

247. Хатга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
талабгорнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
талабгорнинг ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шакл бўйича анкетаси;

олий юридик маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий юридик маълумот тўғрисидаги дипломдан кўчирма. Агар талабгор чет мамлакатларда таълим олган бўлса, чет мамлакатларда таълим олганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг ва ваколатли давлат органи томонидан берилган, таълим олганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг тан олинганлиги ёки эквивалентлиги қайд этилган гувоҳнома (нусхалари олиниб, асли қайтарилади).


меҳнат дафтарчасининг иш жойида тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, ёки юридик мутахассислик бўйича иш стажини тасдиқловчи бошқа ҳужжат;
иш жойидан тавсифнома;
малака ошириш курсларида ўқиганлик тўғрисидаги сертификат нусхаси.
Тақдим этилган ҳужжатлар қайтариб берилмайди.
248. Қуйидагилар аттестациядан ўтишга қўйишнинг рад этилиши учун асос ҳисобланади:
зарур даражада расмийлаштирилмаган ҳужжатларни тақдим этганлик ёки ҳужжатларни тўлиқ ҳажмда тақдим этмаслик;
тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги.
Аттестациядан ўтишга бошқа асослар бўйича қўйилмасликка йўл қўйилмайди.
249. Ташкилотларнинг юридик хизматлари ходимларини аттестациядан ўтказиш уларнинг касбига муносиблиги даражасини холисона баҳолаш, уларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган малака талабларига мувофиқлигини аниқлаш, уларнинг зиммасига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш юзасидан масъулиятини ошириш мақсадида амалга оширилади.


250. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг марказий аппаратлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмаларининг, туманлар ва шаҳарлар ҳокимиятлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходимларини аттестациядан ўтказиш ҳудудий адлия органлари томонидан амалга оширилади.




251. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий органларининг тегишли таркибий бўлинмаси аттестация комиссиясининг ишчи органи ҳисобланади, у:
аттестацияни ўтказиш жадвалини тузади ва уни тасдиқлаш учун аттестация комиссияси раисига тақдим этади;
талабгорлар анкеталарини шакллантиради ва тайёрлайди;
аттестацияни ўтказиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотларни аттестация комиссияси аъзоларига ҳамда талабгорларга етказади;
аттестация комиссияси фаолиятини ташкил этишга доир бошқа функцияларни амалга оширади.

Ҳужжатлар келиб тушган кунидан бошлаб икки кун муддатда кўриб чиқилади. Тақдим этилган ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда ишчи орган томонидан аттестацияга қўйишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинади ва ташкилотга тегишли билдиришнома юборилади. Билдиришномада аниқланган камчиликлар, камчиликларни бартараф этиш ҳамда такрорий кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиш муддати кўрсатилади.


252. Аттестация комиссияси талабгорнинг билимлари ва иш тажрибасини ҳисобга олиб:
талабгорни аттестациядан ўтган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани бериш ҳақида;
талабгорни аттестациядан ўтмаган деб эътироф этиш ва унга аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

Аттестация комиссиясининг қарорлари аттестация комиссиясининг мажлисда ҳозир бўлган аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овоз бериш талабгорнинг иштирокисиз ўтказилади. Аттестация жараёни, шу жумладан аттестация комиссияси аъзолари, аттестациядан ўтказилаётган ходим, ташкилот вакили томонидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар, шунингдек аттестация комиссиясининг қарори аттестация комиссиясининг раиси ва котиби томонидан имзоланадиган протокол билан расмийлаштирилади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда раиснинг овози ҳал қилувчи овоз ҳисобланади.


Аттестация натижалари овоз бериш жараёни тамом бўлгандан кейин дарҳол эълон қилинади.

253. Юридик хизматнинг аттестациядан ўтган ходимига икки кун муддатда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шакл бўйича аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилади.

Гувоҳноманинг амал қилиш муддати — уч йил.


Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома бланкалари қатъий ҳисобот бериладиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳимояланганлик даражасига, ҳисобга олиш сериясига ва тартиб рақамига эга бўлади. Гувоҳномаларни олиш, ҳисобга олиш ва сақлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан амалга оширилади.


254. Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани қайта расмийлаштириш юридик хизмат ходимининг фамилияси, исми ёки отасининг исми ўзгарган тақдирда, унинг аризаси асосида амалга оширилади.
Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилгунга қадар юридик хизмат ходими ўз фаолиятини илгари берилган гувоҳнома асосида амалга оширади.

Қайта расмийлаштириш пайтида аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак. Аттестациядан ўтганлик тўғрисида олдин берилган гувоҳнома бекор қилинади.


Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган тақдирда юридик хизмат ходимининг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.


Дубликатни беришда юридик хизмат ходимига Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва ҳудудий адлия органлари томонидан «ДУБЛИКАТ» белгиси қўйилган аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги янги гувоҳнома берилади, ушбу гувоҳномада олдинги гувоҳномада кўрсатилган амал қилиш муддати қайд этилган бўлиши керак.

Аттестациядан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома қайта расмийлаштирилиши ва дубликати берилиши учун аттестациядан ўтиш талаб қилинмайди

255. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ташкилотлардаги ҳуқуқий ишлар самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш материалларини, уларни яхшилашга доир тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.

. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.



256. Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда «Марказ» деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

Юридик хизмат ходимлари малакасини ошириш ҳар уч йилда камида бир марта амалга оширилади.


Малака ошириш муддати икки ҳафтадан кам бўлиши мумкин эмас.


Юридик хизматларнинг малака оширишдан ўтган ходимларига белгиланган намунадаги сертификат берилади.

Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш дастурлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сон қарори билан белгиланган юридик хизматларнинг асосий фаолият йўналишларига мувофиқ бўлиши керак.


Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш ўқув режалари ва дастурлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган ташкилотлардаги ҳуқуқий ишлар самарадорлигини умумлаштириш ва таҳлил қилиш материалларини, уларни яхшилашга доир тавсияларни инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилади.


Юридик хизматлар ходимлари малакасини ошириш Марказ билан тегишли ташкилот ўртасида тузиладиган шартномалар асосида тўлов эвазига амалга оширилади.


Малака ошириш даврида юридик хизматлар ходимларига уларнинг иш жойи бўйича иш ҳақи ва лавозими сақланади.


257. Судгача ва суд тартибида давлат органи ва ташкилоти фойдасига ҳал қилинган низолар юзасидан ундирилган маблағлар ҳисобидан юридик хизмат ходимларини мукофотлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Давлатимиз раҳбарининг юридик хизматни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратаётгани соҳа ривожига кенг йўл очмоқда, – дейди "Ўзнефтгазқазибчиқариш" акциядорлик компанияси бош юрисконсультанти Ботир Юнусов. – Юридик хизмат ходимларининг ижтимоий ҳимояси кучайгани, жумладан, меҳнатга ҳақ тўлаш, рағбатлантириш билан боғлиқ масалалар ишимиз сифати ошиши, қонунийлик янада мустаҳкамланишига замин яратади
Қарорда Адлия вазирлигига юридик хизматлар фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши бўйича мониторинг олиб бориш ва аниқланган қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этишга қаратилган чораларни кўриш вазифаси юклатилган. 
Жорий йилнинг ўтган даврида адлия органлари томонидан шу йўналишда олиб борилган ишлар асносида 1,4 мингдан ортиқ қонунбузилиши ҳолати аниқланган. Ушбу ҳолатлар бўйича кўрилган таъсир чоралари натижасида 41 масъул шахс интизомий жавобгарликка тортилган. 32 нафари эгаллаб турган лавозимидан озод этилган. 36 ноқонуний буйруқ ва қарор бекор қилинган.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари масъул ходимлари ва юридик хизматлар раҳбарлари иштирок этган тадбирда соҳага оид қабул қилинган қонун ҳужжатларининг ижросини изчил таъминлаш билан боғлиқ тавсиялар берилди. 


Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish