Yuridik xizmat

Стажировкадан ўтиш муддати икки ҳафтани ташкил этади 193

Download 142,33 Kb.
bet52/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

192. Стажировкадан ўтиш муддати икки ҳафтани ташкил этади

193. Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбари юридик хизмат ходими лавозимига биринчи марта тайинланган шахсни стажировкадан ўтказишни сўраб у белгиланган тартибда лавозимга тайинланган кундан эътиборан ўн кун ичида тегишли адлия органига мурожаат этади.
Адлия органи мурожаат келиб тушгандан сўнг, бир ой муддат ичида стажировкани ташкил қилиши ва уни ўташ бўйича аниқ муддатни кўрсатган ҳолда ташкилот раҳбарини стажировка бошланишидан камида бир ҳафта олдин ёзма равишда хабардор қилиши керак.
Стажёрни белгиланган муддатда стажировкадан ўтиш учун юбориш мажбурияти ташкилот раҳбари зиммасига юклатилади.
Стажёрга методик ёрдам кўрсатиш ҳамда унинг амалий кўникмаларини шакллантириш учун адлия органларининг малакали ва тажрибали мутахассислари орасидан стажировка раҳбари тайинланади.
Стажировка раҳбари, қоида тариқасида, камида беш йиллик иш стажига эга бўлиши керак.
Стажировка раҳбари томонидан ҳар бир стажёр учун у томондан бажариладиган ишлар мазмуни ва муддати кўрсатилган стажировкадан ўтиш режаси ишлаб чиқилади.
Стажировкадан ўтиш режаси тегишли масъул бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади
Стажировкадан ўтиш режасида стажёр томонидан юридик хизмат ходимининг функционал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланиши лозим.

194. Стажировкадан ўтиш режаси тегишли масъул бўлинма раҳбари томонидан тасдиқланади
Стажировкадан ўтиш режасида стажёр томонидан юридик хизмат ходимининг функционал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар рўйхати, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиш билан боғлиқ тадбирлар белгиланиши лозим.

195. Стажировкадан ўтишнинг биринчи кунида стажировка раҳбари стажёрни стажировкадан ўтиш режаси, муддатлари, ички меҳнат тартиб ва касб этикаси ҳамда техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидалари, шунингдек иш режимининг хусусиятлари билан таништиради ҳамда стажёрга стажировкадан ўтиши учун зарур шароитлар яратади.

196. Стажировка раҳбари стажировка давомида:
стажёрга стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариш билан боғлиқ материаллардан фойдаланиш имкониятини таъминлайди;
стажёрнинг касбий билими ва амалий кўникмаларини шакллантириш учун унга тегишли тавсиялар беради;
стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларнинг бажарилиши ва сифатини мунтазам равишда назорат қилиб боради;
стажёрнинг иш вақтидан самарали фойдаланишини таъминлайди.

Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.

Муҳокама натижаси масъул бўлинма томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.
19. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгалланган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилган бўлиши керак.

197. . Стажёр стажировкадан ўтиш давомида:
стажировка бўйича услубий ва кўрсатма материаллар билан танишиши;
стажировкани ташкил этиш ва ундан ўтиш билан боғлиқ тадбирларда иштирок этиши;
стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган барча тадбирларни стажировка учун белгиланган муддат ичида, тўлиқ ҳажмда ва сифатли бажариши;
амалий фаолиятда фойдаланилиши мумкин бўлган ҳужжатлар намуналари ва бошқа муҳим материаллар тўпламини юритиши;
стажировкадан ўтиш якунлари бўйича ҳисобот тайёрлаши;
тегишли адлия органларида ўрнатилган тартиб қоидаларга риоя қилиши шарт.
. Стажёр стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.

198. Стажёр стажировкадан ўтиш вақтида юридик хизмат ходимининг функционал вазифалари ва уларни бажаришда билиши лозим бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг туркумлаштирилган ҳисобини юритиш, шартномавий-ҳуқуқий ва даъво ишларни юритиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш, шунингдек мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ўрганиши лозим.

199. Стажёр стажировкадан ўтиш режасида белгиланган тадбирларни бажариб бўлгач, у бўйича ёзма ҳисобот тайёрлайди. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.
18. Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.
Муҳокама натижаси масъул бўлинма томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.

200. Ҳисобот стажёр томонидан имзоланади ҳамда стажировка раҳбари томонидан қабул қилинади ва тасдиқланади.
Стажировка раҳбари томонидан ҳисоботни қабул қилишда стажёрнинг касбий билим ва амалий кўникмаларни қанчалик ўзлаштирганлигини баҳолаш учун у билан масъул бўлинма ходимлари иштирокида суҳбат ўтказилади ва унинг ҳисоботи муҳокама қилинади. Муҳокама жараёнида стажёрга зиммасига юклатилган унинг касби билан боғлиқ вазифаларни амалиётда қўллашга доир тавсиялар берилади.
Муҳокама натижаси масъул бўлинма томонидан расмийлаштириладиган баённомада акс эттирилади.
201. Стажировка муддати тугаганидан кейин стажировка раҳбари томонидан стажёрга нисбатан тавсифнома тузилади ва унда стажёрнинг стажировкадан ўтиш режасида назарда тутилган тадбирларни қанчалик ўзлаштирганлиги, тартиб-интизоми, стажировка давомида у томонидан эгалланган касбий билим ва амалий кўникмалар акс эттирилган бўлиши керак.
Стажёрнинг тегишли адлия органида белгиланган тартиб қоидаларга риоя қилмаганлиги, стажировкадан ўтиш режасида кўрсатилган тадбирларни тўлиқ бажармаганлиги, стажировкага узрли сабабларсиз келмаганлиги ҳам тавсифномада акс эттирилади.
Тавсифнома масъул бўлинма раҳбари томонидан имзоланади ва адлия органининг йўлланма хати орқали стажёрни юборган ташкилотга жўнатилади.

202. Адлия вазирининг 28.02.2017 й. 41-мҳ-сон "Юридик хизмат ходимининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи (АВ томонидан 28.02.2017 й. 2863-сон билан рўйхатга олинган) Мазкур Минимал талаблар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ-2733-сонли «Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 7-бандига мувофиқ давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларининг юридик хизмати (бундан буён матнда давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати деб юритилади) ходимларининг иш жойини моддий-техника жиҳатидан жиҳозлашга доир минимал талабларни белгилайди.

203. . Юридик департамент шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
2 ёки 3 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
3 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 4 та принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).

204. . Юридик бошқарма шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
2 ёки 3 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
3 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 4 та принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).

205. . Юридик бўлим шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 ёки 2 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
2 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 2 та принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).

206. Юридик бюро шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
ҳар бир ходим учун алоҳида мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
ҳар бир ходим учун алоҳида замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер;
ҳар бир компьютер учун алоҳида UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, ҳар бир ходим учун алоҳида телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра).

207. Битта штатдан иборат бош юрисконсульт, етакчи юрисконсульт, катта юрисконсульт ёки юрисконсульт шаклидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати учун қуйидаги зарур шарт-шароитлар яратилиши лозим:
1 та алоҳида хизмат хонаси;
мебель жиҳозлари (стол, стуллар ва шкаф);
1 та сейф ёки металл шкаф;
замонавий компьютер техникаси;
1 та сканер, 1 та нусха кўчирувчи аппарат, 1 та принтер;
UPS қурилмаси;
телефон алоқаси, 1 та факс аппарати, телефон аппарати;
интернет тармоғи;
канцелярия анжомлари (сони ва миқдори заруриятга кўра

208. Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига тайинлаш ва ундан озод этишга тақдим этилган номзодларни (бундан буён матнда номзод деб юритилади) адлия органлари билан келишиш уларнинг тавсия этилган лавозимга лаёқатини ва касбига муносиблигини аниқлаш, шунингдек юридик хизмат ходимларини ноқонуний таъсир кўрсатишдан ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
3. Республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари юридик хизмати ходимлари лавозимга Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари, шунингдек ҳудудий давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари лавозимга тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари билан келишилган ҳолда тайинланади ва озод қилинади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати ходими лавозимига адлия органлари билан келишилиб лавозимга тайинланган ходимлар келгусида ушбу ташкилотнинг юридик хизматидаги лавозими ўзгарса адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди, юридик хизмат раҳбари ва унинг ўринбосари лавозими бундан мустасно.
Бунда Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматларининг маълумотлари базасини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2861, 2017 йил 28 февраль) асосан давлат органлари ва ташкилотлари ўн кун муддатда тегишли маълумотни адлия органига юбориши лозим.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасининг юридик хизмат ходимлари ҳамда улар билан келишиб лавозимга тайинланган юридик хизмат ходимлари адлия органлари билан келишиш талаб этилмайди.

209. Давлат органлари ва ташкилотлари номзодни лавозимга тайинлаш масаласини келишиш учун тегишли адлия органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
давлат органи ва ташкилоти раҳбарининг номзодни лавозимга тавсия этиш тўғрисидаги тақдимномаси;
номзоднинг ушбу Низомнинг 1 ва 2-иловаларига мувофиқ шаклдаги анкетаси ва яқин қариндошлари ҳақидаги маълумот;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ёки олий юридик маълумоти тўғрисидаги дипломдан кўчирма — Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларини давлат гранти бўйича ўқиб тугатганлар учун;
иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган номзоднинг олий маълумоти тўғрисидаги дипломининг нусхаси ва Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаганлик тўғрисидаги дипломдан нусха — олий юридик маълумот тўғрисида дипломга эга бўлмаганлар учун;
номзод меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси ёхуд ундан кўчирма, агар мавжуд бўлса.
Агар номзод хорижда таълим олган бўлса иш берувчи давлат органи ва ташкилотининг муҳри билан аслига тўғрилиги тасдиқланган хорижда ўқишни тамомлаганлик тўғрисидаги ҳужжат ва ушбу ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикасидаги ҳужжатга эквивалент деб топилганлиги тўғрисида ваколатли давлат органи томонидан берилган гувоҳноманинг нусхалари тақдим этилади;

210. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
8. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби тегишли адлия органи раҳбари томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.
Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади
Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади. Суҳбат ўтказиш варақасида комиссия аъзолари томонидан берилган саволларнинг жавоби «тўғри», «нотўғри», «тўлиқ эмас» ёки «жавоб берилмади» шаклида баҳоланади.

211. Суҳбат натижаларига кўра номзоднинг суҳбатдан ўтганлиги ёки ўтмаганлиги ҳолати бўйича ишчи орган уч иш куни ичида номзодни тавсия этган давлат органи ва ташкилотини хабардор қилади.
Суҳбатдан ўта олмаган номзодлар бир ойдан сўнг, умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.
Юридик хизмат ходими лавозимига суҳбатдан уч маротаба ўта олмаган номзодлар уч ойдан сўнг умумий асосларда тегишли лавозимга қайта тавсия этилиши мумкин.
212. Юридик хизмат ходимини лавозимга тайинлашни келишиш масаласини кўриб чиқишда номзод билан суҳбат ўтказилади.
8. Суҳбат адлия органларида ташкил этиладиган комиссиялар томонидан ўтказилади. Комиссиялар таркиби тегишли адлия органи раҳбари томонидан камида беш кишидан, яъни раис, унинг ўринбосари ва аъзоларидан иборат таркибда тасдиқланади.
Номзод билан унинг касб фаолиятига боғлиқ бўлган қонунчилик соҳалари, шу жумладан конституциявий ҳуқуқ, фуқаролик ҳуқуқи ва меҳнат ҳуқуқи соҳалари, шартномавий-ҳуқуқий фаолият ва суд ишларини юритиш асослари бўйича суҳбат ўтказилади
Суҳбат натижалари мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклдаги суҳбат ўтказиш варақасида акс эттирилади. Суҳбат ўтказиш варақасида комиссия аъзолари томонидан берилган саволларнинг жавоби «тўғри», «нотўғри», «тўлиқ эмас» ёки «жавоб берилмади» шаклида баҳоланади.

213. . Қуйидагилар юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этишни келишишни рад этиш учун асос бўлади:
юридик хизмат ходимини лавозимидан озод этиш учун сабаблар етарли эмас деб топилганда;
юридик хизмат ходимининг зиммасига юклатилган вазифалардан келиб чиқмайдиган ишларни бажармаганлиги ёки уни ўзига юклатилган мажбуриятларини бажарганлиги учун таъқиб қилинганлиги ҳолати аниқланганда.
.

214. Қуйидагилар Марказлар фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари (кейинги ўринларда — давлат ташкилотлари) фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш;
давлат ташкилотларига сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш;
давлат ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш;
давлат ташкилотларининг мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш;
давлат ташкилотлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлаш.

215. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари ҳузуридаги Юридик хизмат кўрсатиш марказларининг (кейинги ўринларда — Марказлар) мақоми, асосий вазифалари ва функциялари, ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги, шунингдек фаолиятини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Марказлар ушбу Низом талаблари асосида қонунчилик ҳужжатлари билан Марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган давлат органлари ва ташкилотларига бепул, шунингдек шартнома асосида бошқа юридик шахсларга пуллик асосда (кейинги ўринларда — юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотлар) юридик хизмат кўрсатиш мақсадида ташкил этилади.
Марказлар Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари (кейинги ўринларда — ҳудудий адлия органлари) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган таркибий бўлинма тарзида фаолият юритади ва уларга ҳисобдор бўладилар.
Марказлар ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Олий Мажлис палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, адлия вазири, ҳудудий адлия органлари раҳбарларининг буйруқлари, тегишли давлат органлари ва ташкилотларининг ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
Марказларда унга раҳбарлик қиладиган Марказ бошлиғи ҳамда бош юрисконсульт штат бирликлари жорий этилади.

216. Адлия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 октябрдан бошлаб давлат ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш билан боғлиқ барча маълумот ва жараёнларни тўлиқ электрон равишда йиғиш, қайта ишлаш, таҳлил қилиш ва амалга ошириш имконини берувчи «E-huquqshunos» электрон тизимини босқичма-босқич жорий этсин.
Бунда, «E-huquqshunos» электрон тизими қуйидаги асосий имкониятларга эга бўлиши назарда тутилсин:
электрон тизимга ички буйруқ, шартномалар ва бошқа юридик тусдаги ҳужжатларнинг намуналарини киритиш ҳамда мавжуд ҳужжатлар лойиҳалари намуналаридан эркин фойдаланиш;
электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан шахсий кабинетга кириш, ҳар қандай ҳужжат лойиҳаси ва унга таҳлилий материалларни тайёрлаш, қайта ишлаш ва хулоса олиш учун Марказларга юбориш;
Марказларнинг масъул ходимлари томонидан, тегишли хулоса тайёрлаш, ҳужжатларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаган ҳолда, электрон тизимга бириктириш ҳамда ўзаро ҳужжат алмашиш;
электрон тизимдан фойдаланувчи ташкилотлар томонидан Марказлардан ижобий хулоса олинганидан сўнг такрорланмайдиган махсус рақам бериш ва электрон тарзда қабул қилиш ҳамда ушбу ҳужжатларни автоматик тарзда изчил кетма-кетликда рақамлаш;
давлат ташкилоти фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларни тизимга бириктириш, уларни таҳрир қилиш, таклифларни электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш ҳамда юбориш;
тарғибот тадбирлари билан боғлиқ материалларни электрон тизим орқали алмашиш;
давлат ташкилотларига талабнома, судларга ариза ёки даъво аризаларини киритиш учун уларнинг лойиҳаларини тайёрлаш, таҳрир қилиш ва электрон рақамли имзо билан тасдиқлаб киритиш;
юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларга нисбатан ўтказиладиган текширишларда масофавий тарзда иштирок этиш ҳамда уларга ҳуқуқий маслаҳатлар бериш;
Марказлар томонидан юридик ва жисмоний шахслардан келган мурожаатларни ўрганиб чиқиш ва уларга асослантирилган жавоблар юборишда иштирок этиш.

217. Бунда, «E-huquqshunos» электрон тизими қуйидаги асосий имкониятларга эга бўлиши назарда тутилсин:

218. шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, суд процессларида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда вакил сифатида иштирок этади, ташкилотнинг мулкий ва бошқа манфаатлари ишончли ҳимоя қилинишини таъминлайди;

219. Марказлар ходимлари мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартларига кўра тегишли равишда туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимларига тенглаштирилади, шунингдек, уларга адлия органлари ходимлари учун назарда тутилган мартаба даражалари ва кўп йиллик хизматлари учун устама ҳақ миқдорлари татбиқ этилади;

220. Марказлар бошлиқлари ҳудудий адлия органлари биринчи раҳбарларининг буйруғи билан Адлия вазирлиги билан келишилган ҳолда лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.
Марказларнинг бош юрисконсультлари ҳудудий адлия органлари биринчи раҳбарларининг буйруғи билан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод қилинади.

Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   58

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha

yuklab olish