Yuridik xizmat



Download 142,33 Kb.
bet16/58
Sana10.03.2022
Hajmi142,33 Kb.
#488994
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58
Bog'liq
Yuridik xizmat(1)

58. Юрисконсульт ёрдамчиси лавозимида олий ёки ўрта махсус юридик маълумотга эга бўлган ёхуд Тошкент давлат юридик университети ҳузуридаги Юридик кадрларни халқаро стандартлар бўйича профессионал ўқитиш марказида юридик мутахассислик бўйича қайта тайёрлаш курсларини тамомлаган ва белгиланган намунадаги дипломни олган шахс, шунингдек, олий таълим муассасасининг «Юриспруденция» мутахассислиги бўйича таҳсил олаётган бакалавриат босқичининг битирувчи курси талабаси ёки магистранти ишлаши мумкин.

59. Юридик хизматнинг ҳуқуқий мақоми тегишли давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ички низомлар ва юридик хизмат ходимларининг мансаб йўриқномалари билан ҳам белгиланиши мумкин. Ички низомлар орқали юридик хизматнинг функциялари ҳамда ҳуқуқлари янада аниқлаштирилади. Энг асосийси ички низомлар орқали юридик хизматнинг ҳуқуқ ҳамда функциялари кенгайтирилиши мумкин. Бироқ ички низомлар юридик хизматга қонун ҳужжатлари асосида тегишли бўлган ҳуқуқларни, мажбуриятларни ҳамда масъулиятни чеклаб қўймаслиги лозим.
Ҳозирги пайтда юридик хизмати мавжуд бўлган аксарият давлат бошқаруви ҳамда хўжалик бошқаруви органларида юридик хизмат бўлими ёки юридик бошқармаси тўғрисида ички низомлар ишлаб чиқилган ва тасдиқланган Ички низомлар орқали юридик хизматга бериладиган қўшимча функциялар ана шу давлат органининг ҳамда хўжалик юритувчи субъект фаолиятининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. Шунинг учун ҳам давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмат тўғрисидаги ички низомлари бир-биридан муайян даражада фарқ қилади.

60. Юридик хизмат ходимининг вазифалари, ҳуқуқи ҳамда мажбуриятлари уларнинг мансаб йўриқномаларида бевосита кўрсатиб қўйилган бўлади. Юридик хизмат ходимларининг мансаб йўриқномалари юридик бўлим ёки юридик бошқарма бошлиғи томонидан ишлаб чиқилади. Агарда давлат органи ёки хўжалик юритувчи субъект юридик хизмати ягона юридик хизмат ходими томонидан амалга оширилса юридик хизмат ходимининг мансаб йўриқномаси унинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади. Бироқ мансаб йўриқномасининг шакли, мазмуни ҳамда уни тасдиқлаш тартиби турли ташкилотларда турличадир.

Download 142,33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   58




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish