-халқ депутатлари вилоят ва Тошкент шаҳар Кенгаши депутатларига ҳамда ҳокимлик маҳкамаси ходимларига уларнинг иш фаолиятига зарур бўлган масалалар бўйича маслаҳатлар бериш;
-ўзига бириктирилган ҳокимият қошидаги комиссиялар ишини йўналтириш;
-шартномавий муносабатларни тартибга солиш;
-ўз ваколати доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва суд органларида тегишли ҳокимликнинг ҳуқуқий манфаатларини ҳимоя қилиш.
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашининг қарорларини ҳамда вилоят, туман ва шаҳар ҳокимининг қарор ва фармойишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш, уларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш юридик хизматнинг ҳам вазифасига, ҳам ҳуқуқ ва ҳам мажбуриятига киради.
73. Юридик хизмат ходимлари Ўзбекистон Республикаси меҳнат қонунчилигига мувофиқ Низомда кўзда тутилган вазифаларни бажармаганликлари учун интизомий ва моддий жавобгарликка тортилишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги органлари давлат бошқарув органлари, хўжалик юритувчи субъектларнинг юридик хизмат ходимларини ўтказиладиган текширишлар натижалари бўйича уларни ўз хизмат вазифаларини бажармаганликлари учун интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида тақдимнома киритишга ҳақлидирлар.
Юридик хизматга юклатилган вазифаларни бажаришга ва унга берилган ҳуқуқлардан фойдаланишга қаршилик кўрсатувчи мансабдор шахслар, унинг оқибатида қонунчиликнинг бузилишига йўл қўйилса, фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига зарар етса, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва унинг органлари тақдимномаси бўйича юридик жавобгарликка тортиладилар.
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг мақомини белгилаб берувчи махсус норматив-ҳуқуқий ҳужжат мавжуд бўлмаганлиги учун мазкур органлар юридик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари уларнинг ички ҳужжатларида, яъни юридик бўлим тўғрисидаги ички низомларда ҳамда юрисконсультларнинг мансаб йўриқномаларида белгилаб қўйилади. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари юридик хизматининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бевосита уларга юклатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Амалдаги қонунчилик бўйича юридик хизмат ходимлари ўзларига юклатилган вазифаларни етарли даражада бажармаганликлари учун асосан меҳнат қонунчилигига мувофиқ интизомий жавобгарликка тортиладилар. Бироқ юридик хизмат ходими томонидан ўз вазифаларини етарли даражада бажарилмаслиги салбий оқибатларни келтириб чиқарса, у бошқа турдаги юридик жавобгарликка ҳам тортилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |