155-Касса мудири, кирим, чиқим ва кечки касса кассири томонидан қабул қилинган ёки топширилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайд этиш китоби
120-Айланма кассадаги накд миллий валютанинг хисобини юритиш китоби
171-Пул омборидаги катъий хисобда турувчи бланклар хамда сакланаётган кимматликлар колдигини кайд этиш китоби
121- Нақд чет эл валютаси ва чет эл валютасидаги тўлов ҳужжатлари қолдиғини қайд этиш китоби
141а- Марказий банкка топшириладиган банкнот ва тангалар ҳисобини юритиш китоби
161- Пул омборини очилиши, ёпилиши ҳамда қўриқлаш хизмати ходимига топширилиши ва ундан қабул қилиб олинишини қайд этиш китоби
123-Пул омборидан назоратда қайта санаш учун олиб чиқилган ҳамда пул омборига қайтарилган нақд пул ва бошқа қимматликларни қайд этиш китоби.
Пул сақлаш омборига нақд пул ва бошқа қимматликлар қабул қилинаётган вақтда мансабдор шахслар нималарга эътибор беришлари шарт?
а) нақд пулларни тўлиқ, тўлиқ бўлмаган ва йиғма боғламларни дасталар сони ҳамда накладкалардаги ёзувлари бўйича, тангаларни эса қопларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлари бўйича;
б) кассир томонидан саналган йиғма ва тўлиқ бўлмаган пул боғламларини уларнинг устки накладка ва ёрлиқлардаги ёзувларни ҳисобга олиб, санаш йўли билан;
в) танга пулларни пакетлар сони ҳамда уларда кўрсатилган суммалари бўйича;
г) бериш учун олдиндан тайёрлаб қўйилган пулларни қоп ёки аравачаларга бириктирилган ёрлиқлардаги ёзувлари бўйича;
д) тури ва қиймати бўйича дасталаниб бирлаштирилган чет эл валютаси ва валюта тўлов ҳужжатларини дасталар сони ҳамда накладкалардаги ёзувлари бўйича, пломбаланган қоплардаги тангаларни эса уларга бириктирилган ёрлиқларидаги ёзувлари бўйича;
е) алоҳида пул ва тўлов ҳужжатлари, шунингдек белгиланган тартибда қопларга жойланмаган тангаларнинг ҳаммасини қайта санаб, текширишлари шарт.
Банк пул омбори калитларини бириктириш тартибини айтиб беринг.
пул омборининг:
биринчи калит - касса мудирида;
иккинчи калит - банк раҳбарида;
учинчи (темир панжарали эшикни очадиган) калит - бош бухгалтерда сақланиши лозим.
Банкларнинг пул омбори эшиклари қулфланганидан сўнг, сурғучли муҳр учун мўлжалланган чуқурчали тахтача устидан ўтган тизимча устига сурғучли муҳрлар қандай кетма-кетлик билан босилади?
Пул омбори эшигини сурғучли муҳрлар билан муҳрлаш қуйидаги кетма-кетликда амалга оширилиши лозим:
биринчи (юқоридаги чуқурчага) муҳрни - касса мудири;
иккинчи (ўртадаги чуқурчага) муҳрни - бош бухгалтер;
учинчи (пастдаги чуқурчага) муҳрни - банк раҳбари қўйиши шарт.