Фоизларни ўстирмаслик мақоми банклар томонидан қайси ҳолларда берилади ва қандай амалга оширилади?
Банклар кредитлар, қарз қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаб боришни қуйидаги ҳолларда тўхтатади:
1) активлар Марказий банк норматив ҳужжатларига мувофиқ сусбтандарт, даргумон ва ишончсиз турларга таснифланганда;
2) актив МҲХС га мувофиқ қадрсизланганда;
3) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати
60 кун ва ундан ортик муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича);
4) асосий суммани қайтариш ёки унинг фоизини тўлаш муддати
90 кун ва ундан ортиқ муддатга кечиктирилган ҳолда (қайтариш муддати бир йилдан кўп бўлган фоизли активлар бўйича);
Активларга “ўстирмаслик” мақомини берган пайтдан бошлаб, банклар қуйидагиларни амалга оширишлари лозим:
1) фоизли даромадларни баланс ҳисобварақларида ҳисоблаш тўхтатилади;
2) барча ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадлар баланс ҳисобварақларидан кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларига ўтказилиши лозим ва активга “ўстирмаслик” мақоми берилгандан сўнг кейинги фоизлар ҳисобланиши кўзда тутилмаган ҳолатлар ҳисобварақларида амалга оширилади;
3) ушбу активлар бўйича барча кейинги тўловлар биринчи навбатда, ҳисобланган, лекин олинмаган фоизли даромадларни, кейин эса кредитнинг асосий суммасини қоплашга йўналтирилади.
Кафолат ва кафилликнинг бир-биридан фарқи?
Кафолат банклар, суғурта ва бошқа молиявий ташкилотлар томонидан берилади.Кафиллик эса тўловга қобилиятли юридик шахслар томонидан берилади, улар молиявий жиҳатдан барқарор яъни, кафиллик билан олган мажбуриятни бажариш қобилиятига эга бўлиши лозим.
Кредитларга қайси ҳолатда “фоизларни ўстирмаслик” мақоми берилади ва фоизларни ўстириш мақоми қачон тикланади?
Банклар кредитлар, қарз қимматли қоғозлари ва бошқа молиявий воситалар бўйича фоизларни ҳисоблаб боришни қуйидаги ҳолларда тўхтатади:
активлар Марказий банк меъёрий ҳужжатларига мувофиқ қониқарсиз, шубҳали ва умидсиз турларда таснифланганда;
актив МҲХСга мувофиқ қадрсизланганда;
қайтариш муддати бир йилгача бўлган фоизли активлар бўйича асосий қарз ва унинг фоиз тўловлари муддати 60 кунга кечиктирилганда;
қайтариш муддати бир йилдан ортиқ муддатга белгиланган фоизли активлар бўйича асосий қарз ва унинг фоиз тўловлари муддати 90 кунга кечиктирилганда.
Ссудалар, қарз қимматли қоғозлар ёки бошқа фоизли молиявий воситаларни ўстириш мақомини тиклаш тўғрисидаги қарор фақат қарз олувчининг молиявий ҳолатини баҳолаш, унинг нормал иш шароитларида қарзни тўла қайтариш истаги ва қобилияти мавжуд бўлганда қабул қилиниши мумкин. Мазкур қарорни қабул қилиш омилларидан бири банкка фоизлар ва асосий қарз бўйича муддати ўтган қарздорликлар тўланганидан кейин, маълум давр давомида, яъни мижоз ёки эмитент камида 90 кун мобайнида ўз вақтида ва қайтариш жадвалига мувофиқ банк фойдасига тўловларни амалга оширишни давом эттириш орқали талабларни қониқарли бажарилишидир.
Банк кредит қўмитаси ўстирмаслик мақомида бўлган барча фоизли активлар (ссудалар, қарз қимматли қоғозлар ёки бошқа молиявий воситалар) бўйича ўстириш мақомини тиклашни тасдиқлайди. Ушбу қарор ёзма шаклда расмийлаштирилиши лозим. (ҳужжат рўйхат рақами 1304, 24.01.2004 й.)
Do'stlaringiz bilan baham: |