Юқори ҳароратли Технологик жараёнлар ва қурилмалар ўбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан «Иссиқлик энергетикаси»


Қизиган газлар рециркуляцияси (қайта киритилиши)



Download 1,25 Mb.
bet24/37
Sana15.03.2023
Hajmi1,25 Mb.
#919463
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37
Bog'liq
Алимбоев КИТОБ

2.10.Қизиган газлар рециркуляцияси (қайта киритилиши)
ва ЮҲК ларнинг иссиқлик самарадорлигини
ошириш.


Юқори ҳароратли қурилмаларнинг ишчи камерасида газларнинг ҳароратини пасайтириш учун купинча ортиқча ҳаво берилади. Газлар ҳароратини пасайтиришнинг бундай усули зарарлидир, чунки ҳаво ортиқлигининг усиши албатта чиқиб кетувчи газлар билан иссиқлик йуқотилишини орттиради, демак, ёқилғи сарфи купаяди ва фойдали иш коэффициенти пасаяди.
Бу масалани ҳал қилишнинг энг туғри йулларидан бири тутун газларининг рециркуляциясини қуллашдан иборат. Амалда газларнинг ички ва ташқи рециркуляцияси қулланилади.
Газларнинг ички рециркуляцияси қулланилганда аланганинг айрим оқимлари совиб қолган тутун газларини илаштириб қайтадан ёниш камерасига киритади. Ёниш оқимига жалб қилинган газлар миқдори фақат ишчи камерасидаги ҳароратлар тақсимотига таъсир қилибгина қолмай, балки газларнинг ёниш жараёнига ҳам таъсир қилади, чунки аралаштириш натижасида ёнувчи аралашма кучсизланади ва шу сабабли аланга узаяди. Ёқиш мосламасидан чиқаётган оқимнинг тезлиги ва шунингдек, циркуляция карралиги l/d нисбатга боғлиқ (l- оқим кесими билан мосламанинг чиқиш тешиги уртасидаги масофа, d- ёқиш мосламасиниг чиқиш тешиги диаметри). Бу нисбат қанчалик катта булса, циркуляция карралиги ҳам шунчалик катта булади. Демак, циркуляция карралигини ошириш учун кичик диаметрли соплони танлаш, яъни газ оқимини қатор кичик оқимларга булиш лозим. Бундай қилинганда ҳароратлар бир текисда тақсимланади. Ички циркуляция қулланилган печнинг схемаси 1.8-расмда келтирилган.
Газларнинг ташқи циркуляцияси қулланилган пайтда газлар печнинг ишчи бушлиғидан ташқарида олинади ва вентилятор ёрдамида ёки ёқиш мосламалари ҳосил қиладиган сийраклик ҳисобига ишчи камерасига ёки утхонага қайтарилади (2.9-расм). Бу пайтда печда айланма ҳаракатли газ оқими ҳосил булади, бунинг натижасида иссиқлик алмашуви яхшиланади ва иссиқлик йуқотилиши камаяди.
Циркуляция курсаткичи булиб рециркуляция карралиги хизмат қилади:
VҚАЙТА
i = ———
VГ




2.9-расм. Газлар ташқи рециркуляциясининг схемалари.
а - вентилятор ёрдамида; б- инжекцион ёқгич(горелка) ёрдамида.
бунда : VҚАЙТА- қайтарилаётган газлар миқдори; VГ- ёқилғини оддий ёқиш пайтидаги газлар миқдори.
Газ йулининг ихтиёрий кесимидаги газларнинг миқдори:

VРЕЦ. = VГ +VҚАЙТА= (1+i)VГ (2-50)


Рециркуляция газлари ёнишининг калориметрик ҳарорати-ни ёқилғи миқдорини бирлигига нисбатан олинган иссиқлик баланси (мувозанати) тенгламасидан аниқланади:


И
QҚ + HЁ + HҲ + HҚАЙТА.= [VГ +(Vқайта - 4,76VO2қайта)] Скtк; (2-51)

бунда: Нқайта -қайтарилган газлар энтальпияси; Нҳ - ҳаво билан киритилган иссиқлик; Vқайта - қайтарилган газлар миқдори.


Бундан қуйидагига эга буламиз:

QИҚ + Hё + HҚ + Hқайта


tк = =
 Vг+(VҚАЙТА - 4,76VО2ҚАЙТА )Cк
Qиқ + Cё tе +(V0ё - 4,76VО2қайтаКtҲ+Vқайт.Сқайт. tқайта
=—————-——————————————————; (2-52)
Vг+(VҚАЙТА - 4,76VО2ҚАЙТА) СК
Агар (2-51) тенгламани VГСК қийматига булсак, қуйидагига эга буламиз:
И
QҚ + HҚ HҚАЙТА (Vг+VҚАЙТА ) СК tК.РЕЦ ;
___________ + _________ = ____ё_____________________________
V2CK VГ СК VГ CK

бундан ;

tК+i CҚАЙТК . tҚАЙТА


tК.РЕЦ.= —————————— (2-53)
1+ i

ёки тахминий куринишда :


tК + itҚАЙТА


tК.РЕЦ.  ————— ; (2-54)
1+i
бунда : i= VҚАЙТА/ VГ - рециркуляция карралиги.



Download 1,25 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   37




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish