Мажағланиш Узилиш вақтида ммаълум куч таъсирида тери бутунлигининг бузилиши кузатилади. Тери унга текизиб ўтказилган куч таъсирида ҳам жароҳатланиши ҳам мумкин. Бундай жароҳатланишлар юмшоқ тўқималарнинг, ички аъзолар ва суяк тузилмаларининг жароҳатланишига олиб келади. Ушбу жароҳатланишларда ташқи қон кетиш жуда суст ёки умуман кузатилмайди, худди шу пайтда ички қон кетиш жуда кучли бўлиб, шок ҳолатининг ривожланишига олиб келади. Юмшоқ тўқималарнинг жароҳатланишида шошилинч тиббий ёрдам Юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатланишларида кўрсатиладиган тиббий ёрдамнинг асосий босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади: 1. Организм Тўқималарининг Изоляцияси принципига амал қилиш. Юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатланишлари билан тўқнаш келган ШТЁХ ходими қон ёки бошқа организм суюқликлари билан контактда бўлади. ОТИ га биноан юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатлари бор беморларга ёрдам кўрсатилаётганда барча хавфсизлик чораларига риоя қилиши шарт. Минимум равишда контакт вақтида қўлқоплар кийиши шарт. Кучли қон кетаётган бўлса, ҳимоя кўзойнакларини тақиш, сув ўтказмайдиган халатларни кийиш ва ниқобларни тақиш билан қон тўхтатишга ҳаракат қилшлари даркор. 2. Нафас йўлларини ўтказувчанлигини тиклаш, респиратор равишда ушлаб туриш ва оксигенация ўткзиш керак. 3. Жароҳатни очиш керак. Агар тешиб ўтувчи жароҳат бўлса, у ҳолда беморда жисмни чиқувчи бор-йўқлиги текширилади. 4. Қон тўхтатиш тадбирларини ўтказиш. 5. Жароҳатнинг кейинги ифлосланишини олдини олиш. Ярани зондлаш мумкин эмас. Агар ёт жисм парчалари кўринса, у ҳолда уларни олиб ташлаш керак. 6. Стерил боғлам қўйиш ва бинтлаш орқали уни фиксацияланади. 7. Беморни тинчлантириш ва тетиклантириш зарур. 8. Шокка оид бўлган симптом ва белгилар аниқланса, шокка қарши чора тадбир ўтказиш керак. Юмшоқ тўқималарнинг очиқ жароҳатланишларининг асосий жиҳатлари. Кўкрак қафасининг очиқ жароҳатланиши Кўкрак қафасининг тешиб ўтувчи жарҳатланиши очиқ пневмоторакснинг ривожланишига олиб келади. бундай турдаги зарарланиш, ташқи муҳит билан плевра ўртасида алоқани вужудга келтиради. Бу эса ўз навбатида “сўрувчи” яралар пайдо бўлишига олиб келади, яъни улар ўрнида ҳавонинг сўрилиш шовқини ёки бемор нафас олганда газ пуфакчаларини кўриш мумкин. Кўкрак қафасининг тешиб ўтувчи жароҳатлари ҳаёт учун ўта хавфли ҳисобланади. Бу ҳолатда кўкрак қафаси девори билан ўпкалар орасида ҳаво йиғилишига олиб келади. бу эса ўз навбатида ўпкаларнинг эзилишига ва адекват нафас олишнинг бузилишига олиб келади. бу ҳолат пневмоторакс дейилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |