«Юлдузли тунларда» – юлдузлар осмони
Дадабоева Ф.О., ТДПУ таянч докторанти
Нурматова Э.Й., ҚўқонДПИ магистранти
Аннотация: Ушбу мақолада умумий ўрта таълим мактаблари 11-синфида астрономия фанидан “Ёриткичларнинг суткалик кўринма ҳаракатлари. Юлдуз туркумлари” мавзусини ўқитишда бадиий адабиётларда учрайдиган астрономик ҳодисалар талқини келтирилган. Дарсда ўқувчиларга сифат ва қизиқарли масалалар, шунингдек, бадиий ва фантастик асарлардан ўқув предмети мазмуни асосида тайёрланган масала ва топшириқлар бериш орқали ўқувчиларни фан асосларига қизиқишларини ошириш кўзда тутилган.
Калит сўзлар: осмон сфераси, зенит, надир, математик горизонт, осмон экватори, суткалик параллеллар, осмон
Резюме: В данной статье приведена интерпретация астрономических явлений, происходящих в художественной литературе в 11 классе общеобразовательных школ на тему “суточные видимые движения лучей", "созвездия” по астрономии. На уроке предусмотрено повышение интереса учащихся к основам науки путем предоставления им качественных и интересных вопросов, а также вопросов и заданий из художественных и фантастических произведений на основе содержания учебного предмета.
Ключевые слова: небесная сфера, Зенит, Надир, математический горизонт, небесная экватора, суточный параллели, небесный меридиан
Abstract: This article provides an interpretation of astronomical phenomena occurring in fiction in the 11th grade of secondary schools on the topic "daily visible movements of rays", "constellations" in astronomy. The lesson provides for increasing students ' interest in the basics of science by providing them with high-quality and interesting questions, as well as questions and tasks from fiction and fiction based on the content of the subject.
Keywords: sky sphere, zenith, nadir, mathеmetical horizon, sky’s ecvator, daily parallacs, meridian of sky
Маълумки, Ўзбекистон Республикасида умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълимни тизимли ислоҳ қилишнинг устувор йўналишларини белгилаш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва интеллектуал ривожлантиришни сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш, ўқув-тарбия жараёнига таълимнинг инновацион шакллари ва усулларини жорий этиш мақсадида, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5538-сон Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси тасдиқланди. Концепцияда халқ таълими тизимининг жорий ҳолати ва мавжуд муаммолар ёритилган. Жумладан, ўқув жараёнини ташкил этиш соҳасида – ўқувчиларда таълим олишга кучли мотивацияни шакллантириш, ҳамда давлат таълим стандартлари компетенциявий ёндашувга асосланганлигига қарамасдан, ўқитиш ва баҳолаш методлари, шунингдек дарсликлар ва бошқа ўқув материалларини асосан ахборотни ёдлаш ва баён қилишга қаратилган бўлиб, танқидий фикрлаш, ахборотни мустақил излаш ва таҳлил қилиш кўникмалари ва бошқа малакаларни ривожлантиришга тўсқинлик қилаётганлиги каби муаммолар кўрсатилган.
Таъкидланган муаммоларни бартараф қилиш бўйича барча таълим соҳаси вакиллари бирдек масъул эканликларини ҳис қилган ҳолда, биз ҳам ҳар бир дарс машғулотларида ўқувчиларни таълим олишларига кучли мотивацияни шакллантириш, ҳамда дарс самарадорлигини ошириш борасида изланишлар олиб бормоқдамиз.
Бугунги таълимнинг замонавий тизимида ёшларга пухта билим бериш ва олган билимларини мустаҳкамлашга кўмак берувчи турли хилдаги технологиялар – ўқувчиларга тайёр билимларни бериш эмас, балки берилган топшириқ юзасидан мустақил фикрлаш ва билимларни мустақил ўзлаштиришга йўналтирилган муаммоли таълим технологияларини самарали қўллашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ўқитишда муаммоли таълим технологиялари орасида муҳим ўрин эгаллаган ”Кейс-стади” технологиясини қўллаш тажрибаси шаклланмоқда. Қуйида астрономиядан “Ёриткичларнинг суткалик кўринма ҳаракатлари. Юлдуз туркумлари” мавзусини ўқитишда қўлланилиши кўзда тутилган кейс топшириқлари баён қилинган:
Do'stlaringiz bilan baham: |