Юксак ўсимликлар-нинг дунё бўйлаб тарқалиши - Сув ва қуруқликда ҳайвонларнинг 2,5 млн. дан, ўсимликларнинг эса 500 мингдан ортиқ турлари тарқалган. Шулардан 150 минг тури тубан ўсимликлар, 300-350 минг тури юксак ўсимликлардир. Демак, юксак ўсимликлар турлар сонининг кўплиги билан бирга, уларни турли хил географик ва экологик муҳитларда энг иссиқ, сернам тропик ҳудудлардан бошлаб иқлими совуқ бўлган жойларда ҳам учратиш мумкин. Булардан ташқари текисликдан тортиб то тоғ ва яйлов минтақаларигача тарқалган. Юксак ўсимликлар асосан қуруқликда яшашга мослашган. Уларнинг айрим турлари сув муҳитида ҳам яшайди.
Юксак ўсимликлар-нинг дунё бўйлаб тарқалиши
Юксак ўсимликлар қуруқликка мослашар экан, тубан ўсимликлардан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади: - 1. Танасининг поя, барг ва илдизга ажралганлиги. Аммо, булар ичида энг содда вакилларида (йўсинсимонларда) илдиз ўрнида - ризоидлар, танаси поя, баргга ажралмаган, «таллом» тузилишидаги вакиллари ҳам учрайди.
Юксак ўсимликлар қуруқликка мослашар экан, тубан ўсимликлардан қуйидаги белгилари билан фарқ қилади: - 2. Юксак ўсимликларда сув ва ҳаво алмашинишини (транспирация ва фотосинтез) бошқарувчи барг оғизчаларининг бўлиши, ўтказувчи тўқималар, трахеидлар, трахея, ксилема, флоэма ва йўлдош ҳужайраларнинг бўлиши. Кейинчалик механик тўқималарнинг ривожланиши. Морфологик тузилиши жиҳатидан эса турли хил мосламалар вужудга келган.
3. Жинсий кўпайиш аъзоларнинг кўп ҳужайрали тузилганлиги. 4. Жинсий кўпайиш азолари: эркаклиги - антеридий, урғочилиги – архегонийдан иборат. 5. Юксак ўсимликларнинг кўпчилигида ҳаётий жараёнда доимо насллар галланиши-жинсий насл гаметофитнинг, жинссиз насл–спорофит билан алмашиниши кузатилади. Юксак ўсимликлардан фақат йўсинтоифаларда гаметофит насл устунлик қилса, қолганларида эса спорофит насл устунлик қилади. Гаметофит-жинсий насл бўлиб, унда антеридий ва архегоний етилади. Улар гаметаларининг қўшилиши натижасида жинсий кўпайиш амалга ошади. Гаметофит бир уйли айрим жинсли ёки икки уйли, бир жинсли бўлиши мумкин - 5. Юксак ўсимликларнинг кўпчилигида ҳаётий жараёнда доимо насллар галланиши-жинсий насл гаметофитнинг, жинссиз насл–спорофит билан алмашиниши кузатилади. Юксак ўсимликлардан фақат йўсинтоифаларда гаметофит насл устунлик қилса, қолганларида эса спорофит насл устунлик қилади. Гаметофит-жинсий насл бўлиб, унда антеридий ва архегоний етилади. Улар гаметаларининг қўшилиши натижасида жинсий кўпайиш амалга ошади. Гаметофит бир уйли айрим жинсли ёки икки уйли, бир жинсли бўлиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |