Юксак маънавият ва дахлдорлик ҳисси – фуқаролик жамияти аъзоларининг муҳим фазилати Режа



Download 146,5 Kb.
bet1/4
Sana21.02.2022
Hajmi146,5 Kb.
#58627
  1   2   3   4
Bog'liq
Mavlonov Shaxzod 309 b va IQ daxldorlikda xissi


Aim.uz

Юксак маънавият ва дахлдорлик ҳисси – фуқаролик жамияти аъзоларининг муҳим фазилати


Режа:



  1. Юксак маънавият ва дахлдорлик ҳисси, фуқаролик жамияти қуришнинг ўзаро боғлиқлиги, тушунчаси, мазмун-моҳияти

  2. Маънавият ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожининг муҳим омили

  3. Миллий ғоя ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожланишининг муҳим шарти

  4. Маънавий таҳдидларнинг олдини олишда дахлдорлик ҳисси –фуқаролик жамияти аъзоларининг муҳим фазилати



Таянч сўзлар: “Маънавият”, “юксак маънавият”, фуқаролик жамияти, дахлдорлик ҳисси, маънавий тикланиш ва юксалиш, маънавиятни шакллантирувчи мезонлар, глобаллашув, маънавий таҳдидлар, фуқаролик жамиятини ривожланишида инсон омили, фуқаролик жамияти негизлари, миллий маънавий мерос ва қадриятлар, демократик умуминсоний принциплар.



  1. Маънавият ва дахлдорлик ҳисси фуқаролик жамияти ривожининг муҳим омили

Фуқаролик жамиятини қуриш унинг маънавий негизлари билан узвий боғлиқ холда кечади. Ҳар қайси халқ ёки миллатнинг тафаккури, турмуш тарзи, маънавий қарашлари ўз-ўзидан, бўш жойда шаклланиб қолмайди. Уларнинг вужудга келиши ва ривожланишида аниқ тарихий, табиий ва ижтимоий омиллар асос бўлади. Мустақиллик туфайли жамиятимиз маънавий негизларига алоҳида эътибор қаратилди. Собиқ совет давлатининг маънавиятга нисбатан писандсизлик билан қараш сиёсатига барҳам берилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асари маънавият ва фуқаролик жамиятини ўзаро боғлиқлигини тушунишда муҳим аҳамиятга эга. “Ўтган давр мобайнида эски тузумдан оғир мерос бўлиб қолган ана шундай иллатларга, эл-юртимизга нисбатан камситиш ва миллий манфаатларимизни менсимаслик ҳолатларига барҳам бериш, кўҳна қадриятларимиз, дину диёнатимизни тиклаш, ҳаётимизда тарихий адолатни қарор топтириш, янги жамият қуриш йўлида халқимизнинг маънавий юксалишини ўз олдимизга қўйган олижаноб мақсадларга етишда ҳал қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш олиб бориш биз учун доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эътиборимиз марказида турганини таъкидлаш лозим1”.


“Маънавият” тушунчасининг илмий, фалсафий, адабий ёки оддий тилда ифодаланадиганкўплаб таърифлари мавжуд.Ўзидажуда чуқур ва кенг қамровли маъно-мазмунни мужассам этганбу тушунчага ҳар қайси маърифатли инсон ўзинингфалсафий ёндашуви, сиёсий қарашлари ва эътиқоди, онгу тафаккуридан келиб чиққан холдатурлича таъриф ва тавсифлар бериши табиий. Шунинг учун ҳам бу масала бўйичаилмий адабиётларда, кундалик матбуотларда бир-биридан фарқ қиладиган фикр-мулоҳазаларни учратганда бундан таажжубланмасдан, уларни ҳар қайси муаллифнинг ўзига хос дунёқараши, мушоҳада тарзи ифодаси сифатида қабул қилиш ўринлидир. Президентимиз И.Каримов ўзининг “Юксак маънавият – енгилмас куч” номли асарида маънавиятга қуйидагичатаъриф беради: “Маънавият – инсонни руҳан покланиш, қалбан улғайишга чорлайдиган, одамнинг ички дунёси, иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қиладиган, виждонини уйғотадиган беқиёс куч, унинг барча қарашларининг мезонидир2”.Дахлдорлик ҳисси эса фуқароларнинг туғилган жойи, она Ватани, мустақилликни англаш, уни асраб-авайлаш, ҳимоя қилиш, уни янада ривожлантиришга чорлайдиган, шарт-шароит, омиллар мажмуидир.
Мен, ўзбекистонлик, Ўзбекистон фуқароси деб билган ҳар бир киши шу туйғу билан яшаши,интилиши, фаолиятда бўлиши зарур.
Дахлдорлик ҳисси:

  1. Инсонга атрофдаги одамларга нисбатан дахлдорлик;

  2. Оилага дахлдорлик;

  3. Махаллага дахлдорлик;

  4. Миллатга дахлдорлик;

  5. Мамлакатга, Ватанга дахлдорликни ҳис этиш билан боғлиқ ҳолатлардир.

Инсоннинг маънавий оламининг юксалишива даҳлдорлик хисси фуқаролик жамияти қуриш вазифаларини амалга ошириш билан узвий боғлиқ. Фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида иштироки уларнинг ички дунёси ва иродасини бақувват, имон-эътиқодини бутун қилишда ёрқин намоён бўлади. Инсоннинг жамият ҳаётига муносабати, қонунларни ҳурмат қилиши, адолат тамойилларига амал қилиши, инсонни қадрлаши, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини олий қадрият деб билиши,ҳалол ва пок яшаши уларнинг юксак маънавий дунёси ва дахлдорлик ҳиссининг амалий ифодаси эканлигини ҳисобга олиш лозим.Фуқаролик жамияти қурилиши шу маънода инсоннинг юксак маънавий ҳамда дахлдорлик ҳисси фазилатлари билан узвий боғлиқ эканлигини кўриш мумкин. Фуқаролик жамияти – ижтимоий макондир. У фуқароларнинг давлат ва жамият муносабатларида аниқ намоён бўлади. Фуқаролик жамияти – фуқароларнинтегишли фуқаролик жамияти институтлари орқали давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши таъминланган жамиятдир. У тегишли қонунлар билан тартибга солинади ва амалга оширилади. Фуқаролик жамияти шу маънода демократик жамият қуришнинг муҳим шартидир. Жамиятнинг маънавияти ва дахлдорлик ҳиссиқанча юксалиб борса, фуқаролик жамиятини ривожлантириш вазифаларини амалга ошириш инмкониятлари шунча ошиб боради. “Юксак маънавият” тушунчаси жамиятнинг маънавий тараққиёт даражасини белгилайдиган ўзига хос мезони ҳисобланади. У жамиятдаги ҳар бир инсоннинг руҳий олами, ички дунёси, имон-эътиқоди ва қарашларининг мезони сифатида жамият ҳаётининг ўзига хос фазилатларини намоён этади. Юксак маънавият жамиятнинг миллий маънавий мероси ва қадриятлари ҳамда илм-фан ривожи, демократик жамият қуриш тажрибаси, ютуқлари билан узвий боғлиқ бўлади.
Фуқаролик жамияти қурилиши маънавиятни англаш ва дахлдорлик ҳисси, уни шакллантирувчи мезонлар билан боғлиқ. Фуқаролик жамияти қурилиши ҳар бир халқнинг миллий-маънавий мероси ва қадриятлари билан боғлиқ ўзига хос миллий хусусиятларга таянади ҳамда дунё халқларининг эришган ютуқларини хисобга олади. Маънавият инсоннинг қон-қони, суяк-суягига йиллар давомида она сути, оила тарбияси, аждодлар ўгити, Ватан туйғуси, бу ҳаётнинг баъзида аччиқ, баъзида қувончли сабоқларибилан қатра-қатра бўлиб сингиб боради. Айниқса, табиатга, одамларга яқинлик, доимо яхшиликни ўйлаб яшаш, ҳалол меҳнатқилиш, дунёнинг тенгсизнеъмат ва гўзалликларидан баҳраманд бўлиш маънавиятга озиқ беради, уни янада кучайтиради.
Жаҳон халқлари тажрибаси, уларнингбосиб ўтган мураккаб ривожланиш йўллари, бу борадаги сабоқ ва хулосалар шундан далолат берадики, қаерда давлат ва жамият тараққий топса, халқнинг тинч-осойишта ҳаёт кечириши, ўз олдига эзгу ва буюк мақсадлар қуйиб яшаши учунетарли шарт-шароитлар яратилган бўлса, ўша ерда эркин фикрлаш муҳити ва шу асосда маънавий юксалиш ва дахлдорлик ҳиссини англаш учун янги имкониятлар туғилади.
Умуман олганда, инсоният тарихи маънавият –инсоннинг, халқнинг, жамият ва давлатнинг буюк бойлиги ва куч-қудрат манбаи эканини, бу ҳаётда маънавиятсиз хеч қачон одамийлик ва меҳр оқибат, бахт ва саодат бўлмаслигини яққол тасдиқлайди. Ер зида қанча инсон, қанча тақдир бўлса, ҳар бирининг ўз маънавий олами бор. Маънавиятни тушуниш,англашучун аввалоинсонни тушуниш, англаш керак. Шунинг учун ҳам ўзлигини, инсоний қадр-қимматинианглаб етган ҳар қандай одам бу ҳақда ўйламасдан яшашини тасаввур қилиш қийин. Миллий маънавиятни юксалтириш асосий вазифа ҳисобланади. Бугунги кунда маънавиятимизни шакллантирадиган ва унга таъсир ўтказадиган барча омил ва мезонларни чуқур тахлил қилиб, уларнинг фуқаролик жамиятида қандай ўрин тутишини яхши англаб олиш мақсадга мувофиқ. Президентимиз И.Каримов ҳар қайси халқ ёки миллатнинг маънавиятини унинг тарихи, ўзига хос урф-одат ва
анъаналари, ҳаётий қадриятларидан айри ҳолда тасаввур этиб бўлмаслигини таъкидлаб, бу борада маънавий мерос, маданий бойликлар, кўҳна тарихий ёдгорликлар3энг муҳим омиллардан бири бўлиб хизмат қилишини таъкидлайди.


  1. Download 146,5 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish