Маънавий таҳдидларнинг олдини олишда дахлдорлик ҳисси –фуқаролик жамияти аъзоларининг муҳим фазилати
Мамлакатимизда демократик жамият, ҳуқуқий давлат ва фуқаролик жамияти ниститутларини шакллантириш ва ривожлантириш маънавий ҳаётдаги муҳим ўзгаришлар ва янгиланишлар билан боғлиқ холда кечади. Бунга глобаллашув даври ҳам ўзининг бевосита ва билвосита таъсирини кўрсатмоқда. Маълумки глобаллашув сўзи “global” сўзидан олинган бўлиб, ер шари маъносини билдиради. Глобал ўзгаришлар, объектив жараёни, у ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларига ўзининг таъсирини ўтказмоқда.
У ижобий ва салбий жиҳатларига эга. Маълумки, уинсонлар маънавий ҳаёт шароити, имкониятларини янада ошириш билан бирга, айни пайтда маънавиятга таҳдид солувчи айрим салбий оқибатларга ҳам олиб келмоқда. Бу глобал ютуқлардан қандай мақсадда ва ким томонидан қандай мақсадда фойдаланиши билан бевосита боғлиқ.Дахлдорлик ҳисси фуқароликни англаш, фуқаролик масъулияти, инсонларни инсон сифатида қадрлаш, унинг ҳаётига, шаъни, қадр-қимматини, дахлсизлигини ҳурмат қилиш туйғулари билан мужассам ҳолда амалда намоён бўлишини ҳисобга олсак, дахлдорлик хиссига салбий таъсир этувчи омиллар қаторига қуйидагиларни қўшиш мумкин:
Ўзбўларчилик; оммавий маданият; бепарволик; лоқайдлик; сотқинлик; худбинлик;маҳаллийчилик; уруғ-аймоғчилик; коррупция; қонунни ҳурмат қилмаслик; ватансизлик.
Ана шундай глобаллашув феномени ҳақида гапирганда, бу атама бугунги кунда илмий-фалсафий, ҳаётий тушунча сифатида жуда кенг маънони англатишини таъкидлаш лозим. Умумий нуқтаи назардан қараганда, бу жараён мутлақо янгича маъно-мазмундаги хўжалик, ижтимоий-сиёсий, табиий-биологик глобал муҳитнинг шакллашини ва шу билан бирга, мавжуд миллий ва минтақавий муаммоларнинг жаҳон миқёсидаги муаммоларга айланиб боришини ифода этади.
Глобаллашув жараёни ҳаётимизга тобора тез ва чуқур кириб келаётганининг асосий омили ва сабаби хусусида гапирганда шуни объектив тан олиш керак — бугунги кунда ҳар қайси давлатнинг тараққиёти ва равнақи нафақат яқин ва узоқ қўшнилар, балки жаҳон миқёсида бошқа минтақа ва ҳудудлар билан шундай чамбарчас боғланиб боряптики, бирон мамлакатнинг бу жараёндан четда туриши ижобий натижаларга олиб кел-маслигини тушуниш, англаш қийин эмас.
Шу маънода, глобаллашув — бу аввало ҳаёт сурьатларининг беқиёс даражада тезлашуви демакдир8.
Глобал ўзгаришлардан маънавий ҳаётда носоғлом мақсадларда фойдаланишга уриниш, маънавий таҳдидларга, ахборот хуружларини ортишига, “оммавий маданият” ва мафкуравий курашларнинг кучайишига сабаб бўлмоқда. Дунёда айрим халқларнинг маданиятидан, миллий ўзлигидан бегоналаштириш орқали уларнинг келажагидан маҳрум этишга уринилмоқда.Инсониятнинг кўп минг йиллик тажрибаси шундан далолат берадики, дунёдаги зўравон ва тажовузкор кучлар қайси бир халқ ёки мамлакатни ўзига тобе қилиб, бўисундирмоқчи, унинг бойликларини эгалламоқчи бўлса, авваламбор, уни қуролсизлантиришга, яъни энг буюк бойлиги бўлмиш миллий қадриятлари, тарихи ва маънавиятидан жудо қилишга уринади9.
Бинобарин, маънавиятга қарши қаратилган ҳар қандай таҳдид ўз-ўзидан мамлакат хавфсизлигини, унинг миллий манфаатларини, соғлом авлод келажагини таъминлаш йўлидаги жиддий хатарлардан бирига айланиши ва охир-оқибатда жамиятни инқирозга олиб келиши мумкин.
Бу дунёда табиатда ҳам, жамиятда ҳам бўшлиқ бўлмайди. Қаердадир бўшлиқ пайдо бўлдими, ҳеч шубҳасиз, уни албатта кимдир тўлдиришга ҳаракат қилади10.
Маънавий таҳдид деганда, аввало, тили, дини, эътиқодидан қатъи назар, ҳар қайси одамнинг том маънодаги эркин инсон бўлиб яшашига қарши қаратилган, унинг айнан руҳий дунёсини издан чиқариш мақсадини кўзда тутадиган мафкуравий, ғоявий ва информацион хуружларни назарда тутиш лозим11.
Ахборот хуружлари миллий маънавиятимиз негизларига қарши қаратилганлиги билан характерлидир. Ёлғон ва сохта ахборотларни тарқатиш орқали фуқаролар онгиниманипуляция қилиш йўли билан уларни миллий маънавий мероси ва қадриятларига нисбатан қарашларини ўзгартиришга харакат қилиб, мамлакатни ичидан заифлаштиришга ва беқарорлик келтириб чиқаришга уринишлар бўлаётганлигини таъкидлаш лозим. Бундан ташқари мафкура сохосида ҳам курашлар давом этмоқда. Турли хил ғоя ва қарашлар ўртасида кураш ҳамон сақланиб қолмоқда. Бунда “ғояга қарши ғоя, фикрга қарши фикр билан, жаҳолатга қарши маърифат билан” жавоб бериш орқали ёвуз ва тажавузкор ғояларнинг олдини олиш мумкин. Ёшларда бунинг учун мустақил фикр ва қарашларни шакллантиришга алоҳида эътибор бериш муҳим аҳамиятга эга. Чунки фикри бор бўлса, у фикр билан фикрни, ғоя билан ғояни фарқига бора олади. Мафкуравий курашларнинг кучайиши ёт ва зарарли ғояларнинг кириб келиши фуқаролик жамияти мақсадларига ва негизларига тўғри келмайди. Ёт ва зарарли ғоялар миллий-маънавий қадриятларга ҳам уумэътироф этилган демократик қадриятларга ҳам зид. У фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, инсонни олий қадрият сифатида эътироф этиш мақсадларига мутлақо зид. Бу фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши каби мақсадларни амалга ошириш бундай ёвуз ғояларни олдини олишни тақозо этади. Ҳозирги дунёда “оммавий маданият” кўринишидаги турли хил зарарли ғоялар ва ахлоқсизлик кўринишларини ахлоқ деб ҳисоблашга бўлган уринишлар умумэътироф этилган ахлоқий нормаларга, хулқ-атвор принципларига зидлиги билан ҳамфуқаролик жамияти мақсадларига, озод ва эркин шахс маънавиятига тўғри келмайди. Глобаллашув давридаги бундай сохта ва бир томонлама мафкуравий ҳуружлар ва ахборот кўринишларини тарқатишга уриниш маънавиятимизга таҳдид эканлигини ҳисобга олиш лозим. Бундай зарарли ғояларга нисбатан бефарқ қараб бўлмайди. Президентимиз И.Каримов таъкидлаганидек, “барчамизга аён бўлиши керакки, қаердаки бепарволик ва лоқайдлик ҳукм сурса, энг долзарб масалалар ўзибўларчиликка ташлаб қўиилса, ўша ерда маънавият энг ожиз ва заиф нуқтага айланади. Ва аксинча — қаерда ҳушёрлик ва жонкуярлик, юксак ақл-идрок ва тафаккур ҳукмрон бўлса, ўша ерда маънавият қудратли кучга айланади”12.
Глобаллашув даврида маънавий таҳдидларнинг олдини олиш мамлакатимизда белгиланган фуқаролик жамиятини ривожлантириш мақсадаларига тўғри келади. Бунда фуқароларнинг юксак маънавиятини шакллантириш орқали уларнинг миллий-маънавий қадриятларига, тарихий меросимизга, демократик қадриятларга бўлган ишонч ва эътиқодини мустаҳкамлаш орқали зарарли ғояларнинг олдини олиш мумкин.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, юксак маънавият ва дахлдорлик ҳисси маънавиятни инсон ва жамият ҳаётида, фуқаролик жамияти қурилиши мақсад ва вазифаларини тушунишда муҳим назарий ва амалий аҳамиятга эга. Юксак маънавият ва фуқаролик жамиятининг ўзаро боғлиқлигини қуйидаги йўналишлар орқали кўриш мумкин:
Маънавият инсонга хос хусусият, маънавиятни тушуниш учун инсонни билиш зарур;
Инсоннинг маънавият даражаси унинг дахлдорлик ҳиссини белгилайди. Инсоннинг маънавияти ҳамда дахлдорлик ҳисси қанча юқори бўлса, унинг фуқаролик жамияти масъулиятини, мақсад ва вазифаларини тушуниши ҳамда иштироки шунча юқори бўлади;
Инсон маънавиятли ва дахлдорлик ҳисси юқори бўлса, миллий-маънавий мерос ва қадриятларни ҳурмат қилади, унга содиқ бўлади. Бу фуқаролик жамияти учун муҳим негиздир;
Инсоннинг қонунларни ҳурмат қилиши, амал қилиб, унинг ижросини таъминлаши ҳам юксак маънавиятиҳамда дахлдорлик ҳиссимезонидир;
Миллий ғоя мақсадлари билан фуқаролик жамияти мақсадлари муштарак;
Юксак маънавиятли шахс озод ва эркин шахс маънавиятидир. Озод ва эркин шахс эса фуқаролик жамиятинингфаол иштирокчидир, бунёдкордир;
Маънавий таҳдидлар – инсоннинг ўзлигига, маънавиятига таҳдиддир. Шунинг учун ҳам инсонни унинг ҳар қандай кўринишидан ҳимоя қилиш фуқаролик жамияти ривожланишининг устувор мақсадларига тўғри келади. Дахлдорлик ҳиссининг юқори бўлиши инсонларга хос муҳим фазилатдир.
Aim.uz
Do'stlaringiz bilan baham: |