Юк кўтариш кранини бошқариш ва жорий таъмирлаш тартиби. * Машина узатмали юк кўтариш кранлари автоматик тўхташи учун мосламалар (охтрги ўчиргич) билан жихозланган бўлиши керак.
* Тўхташ майдончасидан бошқариладиган юк кўтариш машинисининг бошқариш кабинасига кириш эшигида , ушбу кранни эшиклари очиқ ҳолатида ҳаракатланишига йўл қўймаслик учун электр блакровка билан жихозланган бўлиши керак. Агар кабина тамбурли бўлса, бундай блокировка тамбур эшикга қўйилади.
* Кўприксимон турдаги кранлар юк кўтариш қобилияти чеклагичлари билан жихозланган бўлиши керак, агар ишлаб чиқариш техналогияси бўйича қайтадан ортмоқ мумкин бўлса.Кўприк узунлиги бўйича юк кўтариш қобилияти ўзгарувчанкранлар ҳам шундай чеклагичлар билан жихозланган бўлиши керак.
* Кўприксимон турдаги кранларда юк кўтариш қобилиятини чекловчи қурулмалар уларни 25%дан ортиқ юк кўтариш имконини бермаслиги лозим.
* Кўприксимон ва консолли кранларнинг ишга тушириш мосламаси (химоя панели) кранга кучланиш беролмайдиган, калит белгили индивидуал контакли қулф (ключ-марка) билан жихозланган бўлиши керак.
* Кабинадан ёки пултдан (дистанцион бошқариш) бошқариладиган юк кўтариш кранлари, автомобилъ сигналидан фарқ қилувчи ва ҳаракатланиш жойларида аниқ эшитилиши керак бўлган товушли сигнал қурулмаси билан таъминланганбўлиши керак.
* Кранни бошқариш кабинаси ва машина хонаси электр ёритгич билан таъминланган бўлиши керак.
* Кранлар 42 Vдан кўп бўлмаганпаст вольтли кучланишли таъминлаш учун мўлжалланган ёритгичлар билан жихозланган бўлиши керак.Электр иситгич асбоблари ишга тушуриш электр тизимидан кейин уланган бўлиши керак. Иситиш асбоблари корпуси ерлантирилган бўлиши керак.
* Ердан бошқариладиган юк кўтариш кранларда қўлланиладиган, қўлда бошқириладиган ишга тушириш аппаратлари ўз-ўзидан нол ҳолатга қайтиш мосламасига ега бўлиши керак.
* Бошқариш аппарати полдан 1000 дан 1500 ммгача баландликда жойлашиши керак.
* Краннинг механизимларини бевосида кабина устида жойлаштириш рухсат этилмайди.
* Кўприксимон кран ва ҳаракатлантирувчи консол кран кабинаси кўприк (консол) галереяси остида жойлаштирилиши ва у билан нарвон ёрдамида бирлаштирилиши керак.
* Кўприксимон турдаги кранларда кабинани юк тележкаси рамасига осган ҳолда ўрнатиш рухсат этилади.Бу ҳолатда кабинадан кўприк галереясига чиқиш тележка тўшамаси ёки ташқи тўсилган нарвон бўйича амалга оширилади.
* Бошқариш кабинаси қуйдаги минимал ўлчамларга эга бўлиши керак: баландлиги -2000мм, кенглиги-900мм узунлиги -1300мм ҳамда минимал ҳажми -3 мкуб. Новертекал олдинги қисмли кабиналарда, кран бошқарувчисининг ўриндиғи марказидан ўтадиган кесимда баландлиги 1600мм гача камайтирилиши рухсат этилади.Эр устидаги кран йўллари бўйича ҳаракатланаётган ва ўтириб ишлаш учун мўлжалланган юк тележкалари кабиниси баландлиги 1600мм гача камайтирилиши мумкин.
* Кабинанинг ёриғлиқ тушиш жойлари синмайдиган (нарчаланмайдиган) ойнадан бажарилган бўлиши керак.
* Хонада ишлайдиган кўприксимон икки балкали ва ҳаракатланувчи консол кранлар ҳамда осиб қўйиладиган аравачаларда полдан 1000мм дан кам бўлмаган баландликка яхлит тўсиқли очиқ кабинани қўллаш рухсат этилади.
* Кабинани 1000мм гача баландликдаги синмайдиган (парчаланмайдиган) ойна билан тўсилганда, металл панжара билан қўшимча тўсиш керак.
* Кабинанинг ойналари шундай қўйилиши керакки, бунда ойналар ичидан ва сиртидан артиб тозалаш учун имконият бўлиши ёки уларни тозалаш учун мосламалар назарда тутилиши кеар. Кран бошқарувчиси туриши мумкин бўлган пастки ойналар унинг оғирлигини кўтарадиган панжаралар билан ҳимояланиши керак.
* Очиқ ҳавода ишлайдиган кранлар кабиналарида қуёшдан ҳимояловчи шчитлар ўрнатилиши керак.
* Кабинага люк орқали кириш рухсат этилмайди.
* Кранлар кабинаси кран бошқарувчиси учун кўчмас ўриндиқ билан жихозланиши керак, у шундай ўрнатилиши керакки, бунда кран бошқаручиси ўтирган холда аппаратларни бошқариши ва юкни кўзатиши имкони бўлсин.
* Электр юритмали юк кўтариш кранлари кабинасидаги полда сирпанишга йўл қўймайдиган нометалл материаллардан ясалган тўшама бшлиши ва у диэлектрик резина гиламча билан қопланиши кеар.Катта пол майдони бўлган кабиналарда 500х700 ммдан кам бўлмаган ўлчамдаги резина гиламчалар фақат электр ускуналарга хизмат қиладиган жойларга солиниши мумкин.
* Кранлар норматив муддати хизмати давомида даврий техник кўрикдан ўтказилиши керак.
* Қисман -12 ойда бир маротадан кам бўлмаган муддатда;
* Тўла -3 йилда бимр марттадан кам бўлмаган муддатда, (кемдан-кам ишлатиладиган кранлардан ташқари.)
* Юк кўтариш машинаси навбатдан ташқари тўла техник кўрикдан ўтказиш қуйдаги холларда бажарилади:
А) юк кўтариш машинасини янги жойга ўрнатиш билан боғлиқ бўлган мантаждан кейин (стрелали ва тез ўрнатиладиган минорали кранлардан ташқари);
Б) краннинг мўлжалланган метал конструкциялари, элементлар ёки тугунларни алмаштириш билан ўтказилган таъмирдан кейин;
В) кран реконструкция қилингандан кейин;
Г)алмашма стрелали ускунани ўрнатиш ёки стрела алмаштирилгандан кейин;
Д) юк ёки стрелали лебёдкани алмаштириш ёки стрела алмаштирилгандан кейин;
Е) илгак ёки илгак илмоғи алмаштирилгандан кейин (фақат статик синовлар ўтказилади);
Ж) кабел туридаги кранлада кўтариб турувчи ва вантли кранлар (арқон) алмаштирилгандан кейин.
* Техник кўрикдан ўтказишнинг мақсади қуйдагилар:
-кран ва уни ўрнатиш ушбу қоидалар, паспорт маълумотлари ва ҳисобга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларга мос;
- кран унинг хавфсиз ишлашини таъминлайдиган соз ҳолатда.
- назорат қилиш ва кранга хизмат кўрсатиш ушбу қоидалар талабларига мос.
* Кран тўла техник кўрикдан ўтганда:
А) кўрикдан;
Б) статик синовдан;
Д) Динамик синовлардан ўтиши керак.
* Юк кўтариш кранлари қисман техник текширувдан ўтганда статик ва динамик синовлар ўтказилмайди.
* Юк кўтариш машинасини статик синовдан ўтказиш унинг юк кўтариш қобилиятини 25% га оширилган юкланиш билан, кранларни экспуатция қилиш бўйича йўриқномада баён етилган услуб бўйича бажарилади, мақсад унинг мустахкамлигини текшириш.
* Кўприксимон ва қўшма консол кранни статик синовдан ўтгазиш қуйдагича бажарилади.Кран, кран йўлларининг таянч устига ўрнатилади, унинг аравачаси еса кшприкнинг енг катта еканлигига жавоб берадиган холатда. Илгак ёки уни ўрнини босувчи қурулма билан юк 100-200 мм баландликка кўтарилади, кейинчалик шу холатда 10 минут сақлаб туриш билан.
* Чор поя кран ва кўприксимон юк туширгич юк ортгични статик синовдан ўтказиш, кўприксимон кран сновдан ўтказилгандек ўтказилади, бунда консолли кранда хар бир консол алохида синалади.
* Краннинг динамик синовлари, унинг юк кўтариш қобилиятини, 10% га оширилган массали юк билан ўтказилади, мақсад унинг механизимлар ва тормозлари харакатини текшириш.
* Кранларнинг динамик исиновларида (кабел туридаги кранлардан ташқари), юкни кўп мартта (камида 3-мартта) кўтириш ва туширишг бажарилади, шунингдек кранни экспулоатацияси бўйича йўриқномада кўзда тутилган ишчи харакатлар бирлашганда хамма бошқа механизимлар харакати текширилади.
* Икки ёки ундан ортиқ кўтариш механизими билан жихозланган кранларда, хар бир механизмсиновдан ўтиши керак.