Юк кўтариш қурулмаларининг турлари Юк кўтариш кран­лари


Кранлар, механизмлар вэ мосламаларга қўйилган талаблар



Download 85,92 Kb.
bet8/17
Sana18.02.2022
Hajmi85,92 Kb.
#455457
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17
Bog'liq
37 та Саволга жавоб

Кранлар, механизмлар вэ мосламаларга қўйилган талаблар.
Портлаш ёнғин хавфи бор муҳитларда ишлашга мўлжалланган юк кўтариш
кранларини ишлаб чиқиш лойиҳалари "Истеъмолчиларнинг электр қурилма- ларини техник эксплуатация қилиш қоидалари" (рўйхат рақами 1383, 2004 йил 9 июл) ва ишлаб чиқарувчи заводларнинг кранларни ишлатиш йўриқномаси талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади. Лойиҳада юк кўтариш кранларининг ушбу муҳитда ишлашини хавфсиз шароитларини яратиш чоралари назарга олинган бўлиши шарт.
Юк кўтариш кранининг портлаш ва ёнғин хавфи бор муҳитда ишлаши мумкин- лиги (муҳит категорияси кўрсатилган ҳолда) паспортда ва уни ишлатиш бўйича йўриқномада кўрсатилади.
Сёйсмиқ (6 баллдан юқори) районларда эксплуатация қилинишга мўлжал- ланган юк кўтариш кранларини лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш, зилзилабардош кўринишда амалга оширилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалдаги қонун ва меъёрларга мувофиқ бажарилади.
Юк кўтариш кранларини лойиҳаси сифатига, ишлаб чиқариш, ўрнатиш, реконструкция қилиниши, таъмирлашга, сменали юк илиш органлари, юк ушлаш мосламалари таъмири, шунингдек уларнинг ушбу қоидаларга мослиги устидан жавобгарликни ушбу ишларни бажарган ташкилот олиб боради.
Юк кўтариш кранлари билан бирга ишлаб чиқарувчи завод томонидан паспорт, монтаж йўриқномаси ва бошқа эксплуатация билан боғлиқ ҳужжатлар, давлатёки рус тилида расмийлаштирилади.
Юк кўтариш кранининг юк кўтариш қуввати ва бошқа кўрсатгичлари, шунингдек ташқи ўлчамлари давлат стандартларига, техник шартларга мос бўлиши, улар бўлмаган тақдирда, лойиҳалаш учун техник шартга асосан ўрнатилган бўлиши керак.
Стрелали ўзи юрар, темир йўл ва прицепли кранлар, эксковатор кранлар, минора ва портал кранлари ишчи ва ишсиз ҳолатда барқарор бўлиши керак.
Краннинг барқарорлиги ҳисоби синов юкламаси ҳаракатида ўтказилиши, юкнинг ҳаракатида (юкли барқарорлик), юксиз (ўзининг барқарорлиги), юкланишнинг беҳосдан олиниши ва монтаж (демонтаж).
Эксплуатация шартлари бўйича юклама берилмаган стрелани горизонтал ҳолатга тушириш талаб этиладиган кранларда, стреланинг шу ҳолатида барқарор- лиги таъминланган бўлиши керак.
Ҳарраксимон ва консол кранлари юк аравачаларининг йўл қиялиги энг ноқулай ҳолатда катта ишчи юки билан 0,003 дан ошмаслиги керак. Кўрсатил- ган меъёр, аравачанинг ҳаракатланиш механизми ёпиқ типдаги автоматик тор- моз билан ёки аравачаси канат (арқон) тягаси билан жиҳозланган кранларга тааллуқли эмас.
хавфли ишлаб чиқариш объекти — «Хавфли ишлаб чиқариш объектлари- нинг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 4-моддасида белгиланган корхоналар ёки уларнинг цехлари, участкалар, майдончалар, шунингдек, бошқа ишлаб чиқариш объектлари;
хавфли ишлаб чиқариш объектининг саноат хавфсизлиги — шахс ва жами- ят ҳаётий муҳим манфаатларининг хавфли ишлаб чиқариш объектларидаги авариялар ҳамда ҳодисалардан ва уларнинг оқибатларидан ҳимояланганлик ҳолати;
Саноат хавфсизлиги талабларига риоя этилиши устидан ишлаб чиқариш назорати (кейинги ўринларда — ишлаб чиқариш назорати)—ХИЧОдан хавфсиз фойдаланишни таъминлашга, авария ва нохуш ҳодисаларнинг олдини олишга, шунингдек, эҳтимол тутилган авария ва нохуш ҳодисаларнинг кенгайиб кетиши- га йўл қўймасликка ҳамда уларнинг оқибатларини тугатишга шайликни таъмин- лашга қаратилган ташкилий-техник тадбирлар мажмуаси.
Хавфли ишлаб чиқариш объектларини идетификациялаш - хавфли ишлаб чиқариш объектларини хавфли ишлаб чиқариш объектлари сифатида эътироф этиш мақсадида хавфли ишлаб чиқариш объектлари белгилари жамини аниқлаш (белгилаш) ва кейинчалик Хавфли ишлаб чиқариш объектлари давлат реестрида ҳисобга олиш, шунингдек бошқа шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказганлик учун хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланаётган ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш тартиб қоидаси.



Download 85,92 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   17




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish