Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Қисқача хулоса 
Географик номларни тадқиқ этишда, унинг келиб чиқиши, ўзгариши, 
талаффуз этилиши ва этимологиясини аниқлашда географик терминларнинг 
алоҳида аҳамияти бор. Географик терминларнинг номлар таркибидаги
бўлиши нафақат она тилидаги географик номлар мазмунини олдиндан билиш 
балки бошқа тиллардаги топонимларни этимологиясини ҳам очиб бериш 
имконини яратади. Шу нуқтаи назардан олиб қаралганда предметимизнинг 
бу бўлими бўйича ўқув қўлланма ЎзМУ доценти г.ф.н. М.Миракмалов 
томонидан тайёрланаётганлиги юқорида таъкидлаб ўтилди. 
Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар 
1. Географик терминлар деганда нима тушунилади? 
2. Табиий географик терминлар қандай гуруҳларга бўлиниди? 


100 
3. Касб-ҳунарга оид халқ терминларига мисоллар келтиринг. 
4. Этник терминлар қандай жой номлари (топонимлар) таркибида кўп 
ўчирайди? 
5. Топотопонимлар деганда нимани тушунасиз, мисоллар келтиринг. 
6. Ўз ўлкангизда, маҳаллий географик терминлар иштирокида 
яратилган топонимларга мисоллар келтиринг. 
7. Қуйидаги географик терминларни бошқа тиллардаги айтилиши 
бўйича жадвални “ақлий хужум” усулидан фойдаланиб тўлдиринг. 
Ўзбек 
тилида 
Рус 
тилида 
Инглиз 
тилида 
Немис 
тилида 
Француз 
тилида 
Испан 
тилида 
Араб 
тилида 
Тоғ 
Дарё 
Шаҳар
Таянч иборалар 
Географик термин, этник бирлик, иқтисодий термин, топотопонимлар, 
гидрологик термин. 


101 
4 БОБ. ГЕОГРАФИК НОМЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА 
ЎРГАНИЛИШИ 
4.1. Таълим тизимида маҳаллий топонимлардан фойдаланиш 
Жой номлари география фанининг энг асосий тушунчаларидан бири 
бўлиб, уларни бир-биридан ажратиб ўрганиб бўлмайди. Шу сабабли жой 
номларининг 
мамлакатимиз 
узлуксиз 
таълим 
тизимининг 
барча 
бўғинларидаги география дарсларида ўргатиб бориш зарур. Географик 
номларининг мазмунини ва нима сабабдан бундай аталишини очиб бериш 
ўтиладиган дарс мазмунининг ўқувчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб 
қолишига, фанга эътибор кучайишига олиб келади. География таълимининг 
барча бўғинларида жумладан, бошланғич мактабда (Табиатшунослик), 
умумий ўрта таълим мактабларидаги география дарсларида ҳамда академик 
лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўтиладиган Амалий география дарсларида 
географик номлар ҳақида билимлар бериб бориш мумкин. 
Албатта, географик номлар ҳақидаги энг кўп билимлар умумий ўрта 
таълим мактабларида ўтиладиган география дарсларида берилади. Шунинг 
учун шу жойда маҳаллий, минтақавий материаллардан фойдаланиш яхши 
натижа беради. 
Ҳозирги вақтда жамиятимиз тарихни ўрганишга янада кўп аҳамият 
берилмоқда. Ватанимизнинг умумий тарихи билан бир қаторда, ҳар бир 
минтақа, вилоят, туман тарихини ўрганишга аҳамият қаратилмоқда. Бу эса 
географиядаги тарихий ёндашувни янада кучайтиради, ёш авлодни ўз 
ўлкасини билишга, уларнинг ота – боболари ҳаёт тарзини ва қилган 
ишларини ўрганишларига замин ҳозирлайди. 
Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбия қилиш - бу анча мураккаб, 
сермашаққат иш. Бу масала кўплаб газеталарда, журналларда, оммавий 
ахборот воситаларида кўтарилмоқда. Бироқ ёшларимиз орасида маънавий 
меъросимизни 
менсимаслик, 
қадимий 
маданий 
ёдгорликларимизга 
бефарқлик билан қараш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу баъзан она тилимизнинг 


102 
ранг-баранглигини унутишда, атрофимиздаги географик терминларга 
бефарқликда ҳам намоён бўлмоқда. 
Ўз ўлкасини ўргатиш - таълим тизимидаги миллат ва ватанни 
ўргатувчи барча фан ўқитувчиларининг вазифасидир. Жумладан, Ватан 
тарихи, географияси, миллат тилини ўргатувчи ўқитувчлар бу соҳада асосий 
ролни ўйнашлари керак. Бундай ишлар умумтаълим мактабларида, касб-
ҳунар коллежларида, академик лицейларда, гимназияларда, она тили 
чуқурлаштириб ўқитиладиган синфларда, гуманитар йўналишдаги синфларда 
ўтказилиши мумкин. 
Она тилида ўлкашунослик ишлари қишлоқ, шаҳар мактабларидаги 
дарсларда, факультатив машғулотларда, тўгаракларда, секцияларда ўтилиши 
мумкин. Бу ўқувчиларнинг савиясини ошириб, ўрганган нарсаларини 
асрашни ўргатади. Шунингдек, ўлкашунослик ишлари, тилшунослик 
газеталарини, тарих, география бурчакларини жиҳозлашда, турли танловлар 
ўтказишда, картотекалар (диалектик, топонимик ва антропонимик) тузишда 
жуда ҳам керак бўлади. Бундай ёндашув ёшларни мустақил ишлашга жалб 
қилиш билан бирга жонажон ўлкасига, она тилига ғамхўрлик руҳида 
тарбиялашга ёрдам беради, ўлка гўзаллиги ва бойликларини қадрлаш 
малакасини оширади. 
Ўзбек тили дарсларида ўқувчиларни халқона тилга олиб кирганимизда, 
халқ фикри, туйғуси, ҳаёти дунёсига олиб кирамиз, чунки бу тилда бутун 
халқ ва унинг маънавияти, бутун тарихи намоён бўлади. 
Тил тарихи халк тарихи билан чамбарчас боғлиқдир. Инсониятнинг 
мулоқот воситаси бўлмиш тил қадим ўтмишда пайдо бўлган бўлиб, ҳар бир 
тилга эҳтиёжи бўлган, жамоа аниқ эҳтиёжларидан келиб чиқиб уни 
ривожлантирган. Инсонларнинг исмлари, аҳолининг яшаш манзиллари ва 
жойларнинг номланиши ҳар бир тил луғат бойлигининг ажралмас қисми 
бўлиб, жамият ҳаётидаги барча ўзгаришлар унга ўз таъсирини кўрсатади ва 
унда акс этади. 


103 
Топонимларни ўз таркибига олган ономастик материаллар ҳар бир 
тилнинг маълум даражадаги луғатини ифода этади. Бундан ташкари, 
мактабда ўрганилаётган фанлар (ўзбек тили ва адабиёти, география, тарих, 
жамиятшунослик, астрономия) ономастик луғатларни ўз ичига олади. Одатда 
кишиларнинг исмлари жуда кўп нарсаларни ўз ичига олади. Буларнинг 
барчаси маҳаллий топонимиянинг мактабда ўрганилиши даркор ва 
зарурлигини таъкидлайди, ўқувчиларнинг яшаб турган жойи ҳақидаги 
билимларини шаклланишига ва уларда ватанпарварлик туйғуларини 
тарбиялашга имкон беради. 
География дарсларида ҳам ўқувчиларни жой номларининг мазмунини 
билишга қизиқтириш имконияти катта. Чунки, топонимлар маъноси 
жиҳатидан номланган жойнинг маълум табиий географик, ижтимоий-
иқтисодий хусусиятларини акс эттиради. Шу жумладан, география 
дарсларида топоним терминларидан айримларининг мазмуни изоҳлаб 
берилади. Мамлакатимизда топонимлар генетик келиб чикишига кўра бир 
хил тарзда тарқалмаган бўлиб, унинг айрим ҳудудларида оротопонимлар 
кўпрок учраса, бошқа ҳудудларда гидронимлар ёки унинг маълум турлари, 
бошка жойларида индикатор номлар, фитопонимлар, зоотопонимлар ёки 
этнонимлар устунлик килиши мумкин. 
Ўқитувчи география дарслари мазмунидан келиб чиққан ҳолда 
юқоридаги топонимларнинг айримлари мазмуни изоҳлаб бериш орқали 
география дарсининг ҳам қизиқарли ва самарали ўтишиги эришиши, 
шунингдек, жой номлари ҳақида ўқувчиларда маълум бир тушунчаларни 
ҳосил қилиш мумкин. Масалан “Ер юзасининг асосий хусусиятлари” 
мавзусида Усюрт платоси, Тяншан тоғ тизмаси, Кўҳитанг тоғи каби 
терминларни қуйидагича изоҳлаб бериш мумкин.Усюрт “Усти текис”, “ясси 
яйла”деган маънони англатади. Тяншан-Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий 
қисмидан то Хитойгача жойлашган тоғ тизмаси бўлиб,унинг ғарбий 
тармоқлари Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Тяньшан тоғини аслида 
маҳаллий аҳоли араблар келгунча,ислом дини тарқалмасдан аввал Тангритоғ 


104 
деб атаган. Тангри сўзи “муқаддас”, “улуғ”, “кенг” деган маъноларни 
англатган. Бу тоғ баҳайбатлиги учун шундай ном олган. Хитойлар қадимги 
туркий Тангри тоғ номини ўзларига монанд таржима қилиб, Тяньшан (тянь-
“осмон”, шан-“тоғ”) деб атаганлар. Кўҳитанг Ўзбекистон жанубидаги тоғ, 
тожикча қуҳ “тоғ”, танг “тор”, “жар” сўзларидан ҳосил бўлиб, “тор тоғ”, 
“ингичка тоғ” деган маънони англатади. 
Мактаб география дарсликларида айрим мавзулардаги йирик 
топонимик номларнинг мазмуни матн ичида ёки изоҳ тарзида очиб берилса 
ёки дарслик охирида илова тарзида келтирилса мақсадга мувофиқ бўлар эди. 
Биз бу ўринда, бутун география дарсини топонимик терминларни ўргатишга 
бағишлансин,-деган фикрдан йироқдамиз, албатта. Дарсларда топонимик 
терминларнинг бир нечтаси мазмунини очиб беришнинг ўзи кифоя. Чунки, 
дарс учун ажратилган вақт чегараланганлиги боис ҳар бир географик 
номнинг мазмунини ўқувчиларга тушунтириш имконияти йўқ. 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish