Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Этнотопонимларнинг вужудга келишида аҳолининг этник таркиби–
маълум ҳудудда истиқомат қилган турли халқ, қабила, уруғ, қавмлар муҳим 
роль ўйнаган. Аҳоли масканларининг кўпчилиги кишиларнинг ижтимоий 
гуруҳига – қайси қабила ва уруғ, қавмга мансублигига нисбатан ном ола 
бошлаган. Этнонимдан ясалган ойконимлар–этноойконимлар, одатда, турли 
қабила, уруғ вакиллари қўшни, аралаш яшаган ҳудудларда, этнонимлар фарқ 
этувчи белги вазифасини бажарадиган жойларда юзага келган. Бундай 
номлар ўша қабила, уруғ вакилларининг ўзлари томонидан берилмаган, 
балки 
қўшни, иккинчи 
қабила 
кишилари 
томонидан 
қўйилган. 
Этноойконимларни ўрганиш орқали айрим этносларнинг ўтмишда яшаган 
жойларини аниқлаш мумкин. 
Ўзбекистон ҳудудидаги аҳоли масканларининг салмоқли қисми 
ўтмишдаги уруғ, қабила, қавм номлари–этнонимлар билан аталган. Бу бежиз 
эмас, албатта. Чунки бошқа туркий халқлар каби ўзбек халқи ҳам тарихан 
бир қанча уруғ-қабилалардан таркиб топган. Одатда, 92 ўзбек уруғи бўлган, 
деб ҳисоблайдилар. Қипчоқлар, қўнғиротлар, манғитлар, кенагаслар, 
жалойирлар, қурамалар, саройлар, найманлар, дўрмонлар, қанғлилар, 
минглар, юзлар, қотағонлар, барлослар, қовчинлар энг йирик қабилалардан 
саналганлар. Бу уруғ, қабилаларнинг ҳар бири бир неча майда узвлар, 


62 
бўлаклар, тўпларга бўлинганлар. Даврлар ўтиши билан уларнинг бир қисми 
унутилиб кетган. Аммо уруғ номларининг аксарияти жой номлари сифатида 
сақланиб қолган. Қуйида шундай этноойконимларининг айримларига 
тўхталиб ўтамиз. 
Қипчоқ қабиласи ўзбек халқининг энг катта ва нуфузли қабилаларидан 
биридир. Республикамиз ҳудудида қипчоқлар Фарғона водийсида, Зарафшон 
воҳасида, Хоразмда яшаганлар. Бухоро, Қашқадарё, Тошкент томонларда ҳам 
уларнинг айрим гуруҳлари ўтроқлашиб қолганлар. Фарғона вилоятининг 
Бешариқ, Тошлоқ, Риштон, Наманган вилоятининг Наманган, Поп, 
Тўрақўрғон, Чортоқ, Уйчи,Андижон вилоятининг Избоскан, Асака 
туманларида Қипчоқ деб аталувчи қишлоқлар, Қўқон шаҳри ва Тошлоқ 
туманидаги Қипчоқариқ гидроойконимларининг номи шу этник бирлик 
номидан олинган. Данғара туманидаги Яшиқ, Тўрайғир, Қизилмуш, Бешариқ 
туманидаги Қорабўйин, Товул, Учкўприк туманидаги Пучуғой, Бувайда 
туманидаги Бачқир, Олтиариқ туманидаги Оқбўйра қишлоқларининг 
номлари қипчоқ уруғларининг номи билан аталган. 
Бундан ташқари республикамизда Жалойир, Найман, Турк, Манғит, 
Юз, Сарой, Урганжи, Қотағон, Кенагас, Қалмоқ, Қирқ каби этник бирликлар 
номи билан аталувчи аҳоли масканлари юзлаб учрайди.
Ўзбекистонда тарқалган этноойконимлар орасида бошқа миллат, халқ 
вакиллари тарқалганлигини, яшаганлигини билдирувчи жой номлари ҳам 
мавжуд. Учкўприк, Қува, Данғара туманларидаги Қирғизқишлоқ, Бувайда 
туманидаги Қирғизқўрғонча, Қўштепа туманидаги Қирғизлар, Қирғизобод, 
Фарғона туманидаги Қирғизшўра, Қува, Учкўприк туманларидаги 
Қирғизмаҳалла ойконимлари шу ҳудудларда яшаган қирғиз халқи номи билан 
аталган.
Ўзбеклар билан тожиклар қадим замонлардан бери ёнма-ён яшаб, ўзаро 
иқтисодий, сиёсий, маданий алоқада бўлиб келганлар. Бундай муносабатлар 
икки халқ тарқалган ҳудуднинг жуғрофий номлари тизимида ҳам ўз аксини 
топган. Тожиклар билан ўзбеклар аралаш яшаган жойларнинг кўпчилик 


63 
қисмида тожик этноними жой номи шаклида учрайди. Бундай ойконимлар 
жумласига Асака, Марҳамат, Шаҳрихон, Қува, Тошлоқ, Учкўприк, Қўштепа 
туманларидаги Тожикқишлоқларни ҳамда бир неча аҳоли масканлари 
таркибида учровчи Тожикмаҳаллаларни мисол қилиб келтириш мумкин. 
Фарғонада водийсида бир қатор аҳоли масканлари Арабқишлоқ 
(Бувайда тумани), Арабқўрғонча (Учкўприк тумани), Арабмозор (Тошлоқ 
тумани), Янги Араб, Эски Араб (Олтиариқ тумани), Аравон (Данғара тумани) 
номлари билан юритилади. Бу ойконимлар халқ номи–араб этноними асосида 
вужудга келгандир. 
Ўзбекистонда Қозоқовул, Қозоққўрғон, Авғонқишлоқ, Ўртаавғон, 
Авғонбоғ, Қорақалпоқ, Қорақалпоққўрғонча Мазанглик каби қишлоқ ва 
маҳалла, кўчаларининг номланиши қозоқ, афғон, қорақалпоқ, мазанг 
этнонимлари билан алоқадордир. 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish