Чирчиқ, Қуйи Чирчиқ, Юқори Чирчиқ, Марказий Фарғона каби номлар шу
тоифага мисол бўлади.
Жой рельефининг тузилиши, сатҳи билан боғлиқ бўлган бундай
топонимлар геоморфологик ёки оронимлар деб аталади. Оронимларга тоғ,
адир, қир ва тепаликлар эмас, балки рельефнинг салбий шакллари - водийлар,
даралар, жарликлар, сойликлар, ўйиқ-чиқиқлар, шунингдек, текислик, паст-
текисликлар ва қумликлар ҳам киради. Вақт ўтиши билан объектнинг
рельефи ўзгариши мумкин, бироқ ўша рельефни ифода қилган ном сақланиб
қолаверади. Чунончи, “тепа”, “жар” маъносини билдирган номларнинг
айримлари ҳозирги вақтда ўша жой рельеф хусусиятини айнан
англатмаслиги мумкин.
Рельеф шаклларидан аҳоли масканларига энг кўп қўйиладиган ном
“тепа” сўзи билан боғлиқ. Қадимда аждодларимиз кўпроқ мудофаа
мақсадларини кўзлаб ўз яшаш манзилгоҳларини тепалар яқинида ташкил
этганлар. Мазкур ҳолат душман хавфини анча узоқдан билиш ёки
бошқаларни бу ҳақда огоҳлантириш имконини берган. Ушбу топонимларга
Азизтепа, Арабтепа, Арзиктепа, Гўртепа, Зиндонтепа, Китконтепа,
51
Оқтепа, Симтепа, Сурхтепа, Тоштепа, Учтепа, Шаҳартепа, Қизилтепа,
Қоратепа, Қоровултепа, Қумтепа, Қўштепа кабиларни мисол қилиб
келтириш мумкин.
Жар сўзи орқали Аноржар, Жаманжар, Жарариқ, Жарбоши,
Жармачит, Жарқишлоқ, Жарқўрғон, Оқжар, Тагижар, Қизилжар сингари
қишлоқлар номланган. Наманган вилоятининг Уйчи туманида Ёртепа,
Ёрқўрғон, Ёртаги, Ёркўча, Кесканёр Янгиқўрғон, Чуст туманларида
Ёрқишлоқ, Андижон вилоятида Ёрбоши, Ёрқишлоқ, Оқёр, Куйганёр, Фарғона
вилоятининг Фарғона туманида Ёрмозор, Ёрдон деб аталувчи қишлоқлар
бор. Бу топонимларда “ёр” сўзи “жар” маъноси билан географик номлар
таркибида қатнашган ва жойнинг рельеф хусусиятларини ўзида акс эттиради.
Рельеф шаклини билдирувчи Адирболо, Паканаадир, Чордара,
Дўнгсарой, Белариқ, Камар, Қопчуғай ёки чуқур сўзи билан Чуқурқишлоқ,
Чуқуркўча каби топонимлар яратилганлигини кўришимиз мумкин.
Иқлим ва метеорологик хусусиятлари билан боғлиқ жойномларига
Боғишамол, Совуқдара, Кунгай Олатов, Терскай Олатов каби жойномлари
киради. Боку, Пешку, Чорку каби номлардаги ку қўшимчаси шамол
маъносида ишлатилган бўлиши мумкинлиги айтилади. Қўқон топоними асли
“Ҳуқанд” бўлиб, “Шамол шаҳри, сершамол шаҳар” деб изоҳланиши ҳам
кузатилади.
Сув объектларининг атоқли отлари–гидронимлар деб аталада. Уларга
денгиз, дарё, кўл, сой, ариқ, булоқ, қудуқ каби сувликларнинг номлари
киради. Мамлакатимизда гидронимлар билан аталган аҳоли яшаш
масканлари номлари гидроойконимлар деб айтилади. Таъкидлаш лозимки,
сув объектлари инсон ҳаётида қадим замонлардан буён катта ижтимоий,
иқтисодий аҳамиятга эга бўлган. Кўплаб аҳоли сой, ариқ, булоқ, сув,
бўйларига, атрофларига жойлашиб истиқомат қилган. Шу боис сув
объектларини билдирувчи атоқли отлар секин-аста улар яшаган жойлар,
масканларни ҳам ифода эта бошлаган Тошариқ, Қорасув, Оқкўл, Дамариқ,
Янгиариқ сингари.
52
Шунингдек, гидроойконимлар ном учун асос бўлган сўзнинг маъно ва
мазмунига кўра қуйидаги семантик гуруҳларга ажратилади:
1. Уруғ, қабила, қавм, тоифа номлари (этнонимлар)ва сой, ариқ
таъсиридаги қишлоқ, шаҳар номи билан юритилган гидроойконимлар.
Масалан, Қипчоқариқ, Наймансой,Уйғурсой, Хўжаариқ, Хонариқ ёки
Андижонсой, Шаҳрихонсой, Шоҳимардонсой, Резаксой, Марғилонсой,
Номангансой, Косонсой, Қувасой кабилар.
2. Сувнинг
маза-таъми,
ранг
хусусиятига
кўра
номланган
гидроойконимлар: Аччиқкўл, Оқдарё, Оқариқ, Олтинсой, Ширинсув, Шўрсув,
Do'stlaringiz bilan baham: |