Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Қисқача хулоса
Хуллас, аҳолининг этник таркиби, уларнинг қайси уруғ, қабила, 
миллат, халққа мансублигини ифодаловчи турар жой номлари–
этноойконимлар Ўзбекистон жой номлари тизимида алоҳида гуруҳни ташкил 
этади. Бу хил ойконимлар мамлакатимиз ҳудудида қадим замонлардан 
бошлаб ҳаёт кечирган турли қабилалар, қавмлар, халқларга оид янги 
маълумотлар беради. Этноойконимларни ўрганиш ва таҳлил этиш 
тилшунослик, тарих, этнология фанлари учун ҳам алоҳида аҳамият касб 
этади. 
Назорат ва муҳокама қилиш учун саволлар 
1. Антопотопонимларнинг қандай гуруҳлари мавжуд? 
2. Географик объектларга кишилар исмини беришнинг ҳуқуқий 
мақоми қандай? 
3. Киши исми билан боғлиқ ойконимларнинг қандай гуруҳлари бор 
(Н.Охунов бўйича)? 
4. “Обод” ва “Чек” сўзлари билан боғлиқ бўлган ойконимларнинг 
ўзига хос жиҳатлари қандай? 


64 
5. Этнотопонимлар ва уларнинг ҳосил бўлиш ҳолатлари қандай? 
6. Ўзбек уруғлари номи билан боғлиқ бўлган ойконимларни балиқ 
скелети усулидан фойдаланиб тавсифланг. 
7. Араб этноними билан боғлиқ бўлган ойконимларга мисоллар ёзинг. 
8. Қозоқ ва тожик номлари билан боғлиқ ойконимларнинг географик 
ҳудудини аниқланг. 
Таянч иборалар. 
Антопотопоним, этнотопоним, экотопоним, аҳолининг этник таркиби, 
этнос, уруғ, қабила, миллат, элат. 
2.4. Кишиларнинг меҳнат фаолияти билан боғлиқ топонимлар 
(талабалар мустақил таълимда ўзлаштиришлари учун) 
Топонимларининг номланишида маълум ҳудудда яшовчи халқнинг 
иқтисодий турмуш тарзи, шуғулланувчи касб-кори, хўжалик фаолияти муҳим 
омил бўлиб ҳисобланади. Бу омил Ўзбекистондаги жой номлари тизимидаги 
ойконимларда ҳам ўз ифодасини топган. 
Бу хил ойконимлар, айниқса, қадимий шаҳарлар Буҳоро, Самарқанд, 
Тошкент, Қўқон, Марғилон, Андижон ҳамда ҳунармандчилик ривожланган 
туманлар 
(Риштон, 
Шаҳрихон, 
Чуст, 
Каттақўрғон 
каби)
микротопонимиясида кўп учрайди. Мазкур йўналишдаги жой номларини 
умумлаштириб қуйидаги касб-корлар бўйича гуруҳларга бўлиш мумкин: 


65 
а) металга ишлов берувчи усталар ва улар ишлаб чиқарган маҳсулот 
номи билан боғлиқ бўлган жой номлари: Заргар, Заргарлик, Совутсозлик, 
Ўқчи, Мисгарлик, Мисгарон, Дегрезлик, Темирчи, Оҳангарон, Сўзангарон 
каби; 
б) лойга ишлов берувчи усталар ва уларнинг маҳсулотлари номи билан 
боғлиқ бўлган жой номлари: Кулолон, Кулолчи, Косагарон, Чиннигарон, 
Чиннисоз, Товоқчи, Тандирчи каби; 
в) тўқувчилик ва тикувчилик соҳасидаги ҳунарлар номи билан боғлиқ 
бўлган жой номлари; Адрасбоп, Баҳмалбоп, Бўйрабоп, Гиламбоп, Жиякчилик, 
Зарбоп, Парпашабоп, Олачабоп, Карбосбоп, Кўрпабоп, Элакбоп, Кигизчилик, 
Наматгарон, Бўзчи, Ипакчи, Тўқмачи ёки Йўрмадўз, Дўзанда, Маҳсидўзон 
каби; 
г) терига ишлов бериш касби билан шуғулланувчи ҳунармандлар 
фаолияти билан боғлиқ бўлган жой номлари: Кўнчилик, Чаримгарон, 
Чаримгаргузар каби; 
д) уй-рўзғор, улов, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳалари 
билан боғлиқ бўлган жой номлари: Ўроқчи, Пичоқчи, Парпашабоф, 
Кўрпабоф, Элакбоф, Сандиқчи, Сомсапаз, каби. 
Бундан ташқари, Ўзбекистонда қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини қайта 
ишловчи маҳаллий ишлаб чиқариш корхоналари номи билан боғлиқ бўлган 
Дашттегирмон, Тегирмонбоши, Қўштегирмон, Тўпобжувоз, Тўпжувоз, 
Сувжувоз, Ёғжувоз каби қишлоқлар ҳам мавжуд. 
Ўзбекистонда, жумладан, Фарғона водийсида кишиларнинг иқтисодий 
турмушида савдо-сотиқнинг аҳамияти қадимдан юқори бўлган. Савдо мазкур 
ҳудуднинг гуллаб яшнашига, аҳоли фаровонлигига таъсир ўтказган. Шунинг 
учун “бозор” ибораси топонимлар таркибида кўп тарқалган. Ўзбекистон 
топонимияси тизимида Бозор, Бозорқўрғон, Бозорбоши, Бозормайдон, 
Бозормаҳалла, Бозоряйпан, Галабаққоллик, Жумабозор, Ёғбозори, Узумбозор, 
Устабозор, Сарибозорча, Ходабозори, Қурбозор, Янгибозор, сингари 
қишлоқлар ва маҳаллалар номлари учрайдики, булар савдо-сотиққа нисбат 


66 
бериб қўйилган терминлардир. 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish