1. Суғдий (Андагин, Андугон, Асака, Жиззах, Муғон, Порашт, Новқа,
Нушкент, Пишағар);
2. Форсий (Дуоба, Чортоғ, Пешку, Тагоб, Танги, Сангзор, Гараша,
Чорбоғ, Наврўз);
3.
Туркий(Қорасой Қорабўйин, Қоракалтак, Қўғай, Пучуғой,
Ўртақишлоқ, Ёйилма, Туёқли, Туячи, Тумор, Қирқ, Болғали, Калтатой,
Минг);
45
4. Араб (Аравон, Арабмозор,
Арабқишлоқ, Арабтўпи, Тошлоқараб,
Тожикараб, Чўжаараб, Қизилараб, Мирараб, Каттаараб, Кичикараб ,
Талли, Сўфимозор, Жума, Мавтан, Авлиё, Равот, Ҳулкар );
5. Мўғул (Арғин, Ахтачи, Дўрмон, Дархон,Тўқай, Ёмчи,Унгут,
Сайхан,Сулдуз, Кўтал, Жалойир, Мўғол, Сарой, Найман,Қўнжи, Қўриқ );
6. Славян (Иттифоқ, Ульяново, Октябрь, Партсъезд, Коммунизм,
Рассвет);
7. Янги қатлам (Истиқлол, Нурафшон, Истиқбол, Бахтли,
Мустақиллик, Бунёдкор, Янгитурмуш).
IV. Географик номларнинг лингвистик таснифида унинг грамматик
тузилиши, таркиби, ясалиши бўйича гуруҳларга бўлинади. Улар тузилишига
кўра икки турга: содда ва мураккаб топонимларга бўлинади. Содда
топонимлар биргина сўздан иборат бўлган номлардир. Уларнинг бир гуруҳи
туб сўзлар асосида вужудга келган. Бу типга хос номлар қуйидаги
маъноларни билдирувчи сўзлар билан аталган:
1. Уруғ, қабила, қавм номлари билан: Қирқ, Тумор, Хитой, Сарой,
Баҳрин, Найман кабилар.
2. Географик терминлар билан: Тўқай, Камар, Қақир, Равот, Чашма,
Қалъа, Булоқ сингарилар.
3. Ўсимлик номлари билан: Терак, Тол, Садда, Чилон, Қайрағоч
кабилар.
4. Киши исмлари билан: Абдусамат, Ислом, Сулаймон, Собиржон,
Салим, Раҳматулло ва бошқалар.
Қўшма топонимлар икки ёки ундан ортиқ сўзларнинг бирикувидан
ҳосил бўлади: Бешариқ, Янгиқўрғон, Яккатут, Оқтепасой, Ғишткўприк
сингари.
Қўшма ойконимлар морфологик материалига кўра қуйидаги типларга
бўлинади:
1. От +от қолипидаги қўшма номлар: Ғаниқишлоқ, Ҳасанқўрғонча,
Бегимжонтепа, Афғонбоғ, Туркравот, Теракмозор, Толқишлоқ ва бошқалар.
46
2. Сифат+от қолипидаги қўшма топонимлар: Оқтепа,Оқариқ, Қорасув,
Каттақўрғон, Кичиктурк, Пастқишлоқ, Юқориқишлоқ, Ўртақўрғон,
Чуқурқишлоқ, Шўрсув, Ширинсув ва бошқалар
3. Сон+от қолипидаги қўшма топонимлар: Бешариқ, Бештерак,
Бешкапа, Учкўприк, Учқўрғон, Олтиариқ, Қирқҳовуз, Мингчинор ва
бошқалар.
4. Нумератив сўз+от қолипидаги қўшма топонимлар: Яккатут,
Қўштепа, Қўшкечик, Қўшчинор, Тўпқўрғон, Қатортол, Галабаққоллик ва
бошқалар.
5. От+феъл ва феъл+от қолипидаги қўшма топонимлар: Қумбосди,
Сойкелди, Хўжаўлди, Охунқайнар, Тошкесар, Сувчиқмас, Қолгандарё,
кабилар.
V. Топонимларнинг семантик таснифи бўйича икки босқичли
тизимни қўлаш кенг тарқалган. Дастлабки босқичда топонимлар йирик
гуруҳларга, сўнгра ҳар бир гуруҳ ичида кичик турлар ажратилади. Бу тасниф
географик объектларнин келиб чиқишига асосланади. Дастлаб катта икки
гуруҳ ажратилади: А) Географик объектларнинг табиий хусусиятларига
боғлиқ ҳолда пайдо бўлган номлар. Б) Жамият ривожининг ижтимоий-
иқтисодий, сиёсий–ғоявий ҳолатлари, хусусиятлари билан боғлиқ бўлган
номлар.
I. Географик объектларнинг табиий хусусиятларига боғлиқ ҳолда пайдо
бўлган номлар ўз навбатида 7 та кичик гуруҳга бўлинади:
1. Жойнинг табиий хусусиятлар ва географик ўрни билан боғлиқ
топонимлар: Шимолий Ер, Ғарбий Тяншан, Қизилқум, Ўрта Чирчиқ,
Исландия – (муз ўлкаси), Тошлоқ ва бошқалар.
2. Жойнинг рельефи билан боғлиқ бўлган географик номлар-
оронимлар: Оқтепа, Ёрмозор,Улуғтоғ,Қораадир ва бошқалар.
3. Жойнинг иқлими, метеорологик хусусиятлари билан боғлиқ бўлган
топонимлар: Боғишамол, Кунгай Олатови,Терскай Олатов ва бошқалар.
47
4. Сув билан боғлиқ номлар- гидронимлар:Тошариқ, Қорасув, Оқкўл,
Қорадарё, Янгиариқ ва бошқалар.
5. Ўсимликлар ва уларнинг турлари билан боғлиқ бўлган номлар-
фитотопонимлар: Олмалиқ, Конибодам, Қорақамиш, Мингчинор,Чилонзор,
Йўламатол ва бошқалар.
6. Ҳайвонлар билан боғлиқ бўлган жой номлари-зоотопонимлар:
Арслонбоб, Алқор, Бўриқум, Ғазалкент, Илонўтди, Қоплонқир, Қўчқорчи ва
бошқалар.
7. Фойдали қазилмалар билан боғлиқ бўлган географик номлар:
Апатит, Газли, Мойлисой, Тошкўмир, Темиртов, Тузкон ва бошқалар.
II. Жамият ривожининг ижтимоий-иқтисодий, сиёсий - ғоявий
ҳолатлари, хусусиятлари билан боғлиқ бўлган номлар.
1. Касб-ҳунар ва маъмуриятни ифодаловчи сўзлар билан юритилган
географик номлар:
Бахмалбоф, Дегрезлик, Охангарон, Заргарлик,
Совутсозлик, Мисгарлик, Пўстиндўз, Чиннисоз, Ўрда, Эгарчилик, Кўрпабоф,
каби топонимлар шулар жумласидандир.
2. Тарихий номларга мамлакат тарихида юз берган тарихий воқеа ва
ходисалар билан боғлиқ бўлган топонимлар: Хадра, Эскижува, Марҳамат,
Янги Марғилон ва бошқалар.
3. Топонимларнинг вужудга келишида аҳолининг этник таркиби–
маълум ҳудудда истиқомат қилган турли халқ, қабила, уруғ, қавмлар муҳим
роль ўйнаган ва улар этнотопонимлар деб аталган. Уларга Аравон, Авғонбоғ,
Арабмозор, Дўрмон, Найман,Тожикқишлоқ кабиларни киритиш мумкин.
4. Кишиларнинг исмлари, лақаблари, тахаллуслари ва фамилияларидан
ясалган жой номлари - антропоойконимлар деб айтилади. Бундай номларга
Абдусамат, Акбаробод, Бекобод, Шукурмерган,Тўхлимерган, Чўл Юнус, Чўл
Рўзиқул кабилар киради.
5. Диний номлар-уларга диний байрамлар, муқаддас ва авлиё шахслар
диний маросим ва одатларга боғлиқ ҳолда пайдо бўлган номлар киради. Улар
таркибида “азиз”, “бобо”, ”гўр”, “мозор”, “ота”, “пир” сўзлари кўп учрайди,
48
масалан, Азизтепа, Бобокалон, Бостонбува, Гўри Аввал, Теракмозор,
Сармозор, Обширота, Пошшопирим, Пир Сиддиқ кабилар.
6. Замонавий номлар. Мамлакат топонимлари орасида жуда катта
қисмни ғоявий-сиёсий номлар ташкил этади. Бу номларни замонавий номлар
деб аташ мумкин, сабаби улар ҳар доим замон билан ҳамнафас бўлиб, давр
руҳини ўзида акс эттирувчи номлар қўйилиши кузатилади. Ҳозирги кунда бу
гуруҳга Истиқлол, Мустақиллик, Озодлик, АмирТемур каби номлар киради.
7. Афсонавий ва ғаройиб номларга жойнинг табиий ва иқтисодий
географик хусусиятлари, тарихи билан боғлиқ бўлмаган топонимлар киради.
Уларга Ажал водийси, Алвасти кўприги, Кўҳи Қоф, Яжуз-Мажуз ери,
Борсакелмас ороли, Чўнтак қишлоғи кабиларни мисол қилиб кўрсатиш
мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |