Ю. И. АҲмадалиев



Download 1,22 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/63
Sana21.02.2022
Hajmi1,22 Mb.
#75286
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63
Bog'liq
Топономика ва географик терминшунослик

Абулғози Баҳодирхоннинг “Шажарайи турк”, Шарафиддин Али 
Яздийнинг “Зафарнома”, Ҳафиз Таниш Бухорийнинг “Абдулланома” 
асарларида ҳам жой номларининг тарихи, келиб чиқиши, маъноси ҳақида 
кўплаб маълумотлар берилган. Н.Охунов (2010) маълумотлари бўйича 
Абулғозийнинг “Шажарайи турк” асари матнида 1357 та атоқли от 
қўлланилган. Улардан 880 таси антропонимлар, 286 таси топонимлар, 118 
таси этнонимлар, 51 таси гидронимлар, 22 таси оронимлардир. Асарда Эрон, 
Турон, Арабистон, Миср, Озарбайжон, Гуржистон, Курдистон сингари 
мамлакат, давлат, юрт номлари; Хонбалик, Бешбалик, Тошканд, Самарқанд, 
Бухоро, Туркистон, Андижон, Балх, Қарши каби шаҳар номлари; Қумкент, 
Карваккенд, Гандумкон сингари қишлоқ номлари; Итил суви, Ёйиқ суви, Сир 
суви, Аму суви, Иртиш суви, Чу суви каби дарё номлари келтириб ўтилган.
Замонавий топонимика фанининг шаклланиши ва ривожланиши XX 
асрга тўғри келди. Аср бошида халқ географик терминлари ва топонимларни 
тўплаш, таснифлаш ва географик нуқтаи назардан ўрганишнинг заруратига 
академик Л.С.Берг ўз асарларида алоҳида аҳамият берди. Географик 
тадқиқотларда топонимик йўналашларнинг ривожланиши ва шаклланишига 
йирик географ-олим В.П.Семенов Тян-Шанский алоҳида эътибор қаратган
.
Географик номларни ўрганишнинг назарий ва амалий масалалари 
тилшунос 
олимлар 
томонидан 
белгилаб 
берилди. 
В.А.Никонов 
топонимиканинг бир қатор асосий қонунятларини шакллантирди, 


17 
топонимларнинг замон ва маконда ўзгариши, турланиши ва таснифланиш 
тамойилларини ишлаб чиқди. А.В.Суперанская атоқли отлар назариясини
О.Н.Трубачев, В.Н.Топоров, А. И. Попов, Ю.А.Карпенко каби олимлар 
топонимик тадқиқотларнинг назарий асосларини ишлаб чиққанлар. 
Замонавий геотопонимик йўналишдаги изланишларнинг асосчиси 
сифатида хақли равишда Э.М.Мурзаев тан олинади. У халқ географик 
терминларидан географик таснифдаги маълумотлар олиш усулларини ишлаб 
чиқди. Топонимларнинг географик муҳит ҳақида ҳақиқий информация 
(маълумот) берувчи ўзига хос восита эканлигини асослаб берди. 
Е.М.Поспелов тадқиқотларида топонимиканинг математик ва картографик 
жиҳатларига, халқ терминологияси, географияни ўқитиш жараёнида 
топонимлардан фойдаланиш усулларига аҳамият берилган. 
Хорижда топонимиканинг назарий ва минтақавий хусусиятлари билан 
шуғулланган олимлардан француз тилшуноси Albert Dauzatни алоҳида 
келтириш мумкин. Француз тили тарихи билан шуғулланган бу олим 
топопнимлар этимологиясига ҳам катта эътибор қаратган. Келиб чиқиши 
Россиялик бўлган немис олими Max Vasmer Германия ва Россия ҳудудидаги 
топонимлар 
этимологияси 
билан 
шуғулланган. 
Инглиз 
тилидаги 
топонимикага оид адабиётларда E.Ekwall, A.H.Smith, A.Room, G.B.Adams, 

Download 1,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   63




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish