«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

Тўртинчи йўналиш
“яшил” иқтисодиёт соҳасида норматив-ҳуқуқий 
базани такомиллаштириш, “яшил” технологияларни жорий этиш учун 
9
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2019-2030 йиллар даврида Ўзбекистон 
Республикасининг «яшил» иқтисодиётга ўтиш стратегияси”ни тасдиқлаш тўғрисидаги 
қарори, ПФ-4477 04.10.2019 й. 
10
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикасини янада 
ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони, ПФ-4947 сонли 
07.02.2017 й. 
11
Ўзбекистон Республикасининг “Париж битимини ратификация қилиш тўғрисида”ги 
қонуни (Париж, 12 декабрь 2015 й.), ЎРҚ-491-сон 02.10.2018 й. 


12 
институционал базани ривожлантиришни ўз ичига олган “яшил” иқтисодиётни 
қўллаб-қувватлаш учун молиявий ва молиявий бўлмаган механизмларни ишлаб 
чиқишни таъминлайди, энергия самарадорлигини тартибга солиш ва назорат 
қилиш механизмларини ишлаб чиқиш, “яшил” иқтисодиётнинг тамойилларини 
таълим ва илм-фанга бирлаштириш, салоҳиятни ошириш ва “яшил” 
инвестицияларга ўтиш учун қулай муҳит яратиш. 
“Стратегия” бир неча босқичда амалга оширилади, уларнинг ҳар бири уни 
амалга ошириш бўйича алоҳида йиллик тадбирлар режасини тасдиқлашни 
кўзда тутади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан Ўзбекистон 
Республикасида “яшил” иқтисодиётни илгари суриш ва жорий қилиш бўйича 
Идоралараро кенгаш тузилди. 
Шунингдек 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
уни амалга ошириш бўйича йиллик ҳаракат режаларига киритилган чора-
тадбирларнинг тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини назорат қилади. 
Стратегиянинг 
амалга 
оширилиши 
иқтисодиётнинг 
энергия 
самарадорлигини ошириш, табиий ресурсларни оқилона истеъмол қилиш ва 
сақлаш, иссиқхона газлари чиқиндиларини камайтириш, “яшил” энергиядан 
фойдаланишни таъминлаш, “яшил” иш ўринларини яратиш ва иқлим 
барқарорлигини таъминлаш соҳасида бошқарувни яхшилашга ёрдам беради. 
2030 йилга бориб қуйидагилар кутилмоқда: 

иссиқхона газларининг ялпи ички маҳсулот бирлигига нисбатан 
солиштирма ажратмаларини 2010 йилдаги даражадан 10 фоизга қисқартириш; 

икки карра энергия самарадорлиги кўрсаткичини ошириш ва ялпи ички 
маҳсулот углерод сарфи ҳажмини камайтириш; 

қайта тикланувчи энергия манбаларини янада ривожлантириш ва 
уларнинг улушини электр энергиясини ишлаб чиқариш умумий ҳажмининг
25 фоизидан кўпроғига етказиш; 

100 фоизгача аҳоли ва иқтисодиёт тармоқларини замонавий, арзон ва 
ишончли энергиядан фойдаланиш имконияти билан таъминлаш; 

саноат корхоналари инфратузилмасини модернизациялаш, энергия 
самарадорлигини 20 фоиздан кам бўлмаган миқдорга ошириш ҳамда соф ва 
экологик хавфсиз технологиялар ва саноат жараёнларидан янада кенг 
фойдаланиш ҳисобига уларнинг барқарорлигини таъминлаш; 

энергия самарадорлик ва экологик жиҳатдан яхшиланган тавсифларга 
эга мотор ёқилғиси ва автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни ҳамда 
улардан фойдаланишни кенгайтириш, шунингдек, электр транспортни 
ривожлантириш; 

иқтисодиётнинг 
барча 
тармоқларида 
сувдан 
фойдаланиш 
самарадорлигини сезиларли даражада ошириш, 1 миллион гектаргача майдонда 
томчилатиб суғориш технологиясини жорий этиш ва уларда етиштириладиган 
экинлар ҳосилдорлигини 20-40 фоизгача ошириш; 

ерларнинг таназзулга учраши бўйича нейтрал балансга эришиш; 

асосий турдаги қишлоқ хўжалиги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб 
чиқаришнинг ўртача ҳосилдорлигини 20-25 фоизгача оширишга эришиш. 


13 
Ушбу Стратегияни ишлаб чиқиш “яшил” иқтисодиётни амалга ошириш 
соҳасидаги давлат сиёсатининг бошланғич нуқтаси бўлиб ҳисобланади ва у 
давлатнинг барқарор ривожланишга нисбатан комплексли ёндашуви билан 
ҳамоҳанглигини кўрсатади. 
Касаба уюшмалари “яшил” иқтисодиёт тамойилларининг жорий қилиниши 
ва ундан кейинги ривожланиш, ижтимоий тараққиёт, атроф-муҳит муҳофазаси 
ва иқтисодий эҳтиёжлар инсоннинг меҳнат ва бошқа ҳуқуқларига риоя 
қилинадиган, шунингдек гендер тенглигига эришиладиган демократик 
бошқарув қоидаларига мувофиқлаштирилган адолатли ўтиш жараёнига олиб 
келишининг тарафдори бўлиб ҳисобланади. 
Ушбу стратегияни амалга ошириш касаба уюшмаларининг бугунги ва 
эртанги кун муаммоларини ҳал этиш бўйича изчил ва катта ташаббусларини 
кечиктириш 
учун 
баҳона 
бўлмаслиги 
керак. 
Чунки 
Ўзбекистон 
Республикасининг "яшил" иқтисодиётга ўтиш бўйича давлат стратегияси 
ҳақиқатан ҳам кам углеродли ва кўп меҳнат талаб қиладиган иқтисодиёт учун 
янги имкониятлар очиб беради.
Бу вазифаларни амалга ошириш жараёнида жамиятимиз ва иш 
жойларимизни барқарор ва муносиб қилиш имкониятини қўлдан бой бермаслик 
учун касаба уюшмалари марказий ўринни эгаллаши лозим. “Яшил 
иқтисодиёт”га адолатли ўтишнинг муваффақиятли жараёни натижасида айрим 
тармоқлар ва минтақалардаги иқтисодий фаолликнинг пасайиши, аҳолининг 
бандлиги ва даромадларида йўқотишлар бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас. 
Шунинг учун, иқтисодиётнинг ижтимоий соҳасидаги янги жараёнлар иқлим 
ўзгаришига қарши кураш давомида бандлик жиҳатларини, шу жумладан
режалаштириш ва иш жойида адолатли ўтиш чора-тадбирларини амалга 
оширишда касаба уюшмаларининг тўлиқ институционал иштироки, тармоқ, 
миллий ва халқаро ўтиш даражаларини тўлиқ ҳисобга олиш имкониятига эга 
бўлиши керак. 
Давлат хизматчилари ва кенг жамоатчилик ўртасида адолатли ўтиш 
чораларининг аҳамияти ҳақида хабардорликни ошириш, шунингдек, барча 
соҳаларда ишдан бўшатилган ходимларни қайта иш билан таъминлаш бўйича 
кўникмалар, касбий тайёргарлик ва бошқа чора-тадбирларни ишлаб чиқиш 
зарур. 

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish