«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш


“Яшил” иш ўринлари инсоният йигирма биринчи асрнинг иккита



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

“Яшил” иш ўринлари инсоният йигирма биринчи асрнинг иккита 
муҳим муаммоси билан учрашишга тайёр бўлади деган умидни беради: 

Иқлим ўзгариши хавфи, уни бошқариб бўлмайдиган таъсир 
кўрсатишининг эҳтимоли олдини олиш ва ер юзида ҳаётни таъминлайдиган 
атроф-муҳитни ҳимоя қилиш. 

Аҳолининг оммавий ва тез ўсиши, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётдан 
қарийб миллиард инсонларнинг истисно қилинаётган бир вақтда, муносиб 
меҳнат шароитларини яратиш ва шу орқали барча учун фаровон ва муносиб 
ҳаёт кечириш истиқболини яратиш. 
Таъкидлаш жоизки, атроф-муҳитнинг муҳофазаси ижтимоий ривожланиш, 
меҳнат муҳофазасини таъминлаш ва барча учун муносиб меҳнат қилишга 
кўмаклашиш билан бевосита боғлиқ.
Корхоналарни янада хавфсизроқ ривожлантириш, иш ўринларини 
яратишга ундаш, умумий ва касб-ҳунар таълими даражасини ошириш, 
ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ҳам сиёсий 
чора-тадбирлар талаб этилади. Шунинг учун уч томонлама ижтимоий мулоқот 
ва жамоавий музокараларга алоҳида аҳамият берилади. 
Замонавий дунёда экологик барқарор иқтисодиётга ўтиш “яшил” иш 
ўринларининг кўпайишига олиб келди – бу иқтисодиёт ва ишлаб чиқаришни 
кўкаламзорлаштиришда, яъни “яшил” рангга бўяшда муҳим рол ўйнайдиган 
янги иш турларидир. Бугунги кунда чиқиндиларни қайта ишлашдан тортиб 
қурилиш ва ташишгача бўлган иқтисодиётнинг деярли барча тармоқларида 
“яшил” иш ўринлари яратилди. Бундай инновациялар сезиларли даражада 
хомашё, сув ва энергия сарфини камайтириш мумкин, иқтисодиёт таркибида 


10 
углерод бўлган моддалардан ҳалос бўлади ва иссиқхона газ чиқиндилари 
даражаси пасайиб, ифлосланишнинг барча шакллари камаяди.
Миллионлаб “яшил” иш ўринлари аллақачон яратилган бўлиб, қайта 
тикланадиган энергия манбалари билан боғлиқ соҳаларда уларнинг пайдо 
бўлиш суръати айниқса тез ўсиб бормоқда. Қайта тикланадиган энергия 
манбалари, масалан, анъанавий электр энергиясини ишлаб чиқаришга 
қараганда киритилган бир доллар, ўрнатилган қувват бирлиги ва ишлаб 
чиқарилаётган энергия бирлиги нисбатида кўпроқ иш ўринлари яратмоқда. 
Жамоат транспорти автомобиллар ва юк автомашиналарига қараганда кўпроқ 
иш ўринлари беради.
Маълум даражада, янги ташкил этилган “яшил” иш ўринлари мавжуд иш 
ўринлари ўрнини эгалламоқда ва шу тарзда, бандликдан тушадиган соф 
даромад бевосита таклиф этилган иш ўринлари сонидан анча кам бўлади. 
Масалан, бундай ҳолат қазиб олинувчи ёқилғилар ишлаб чиқаришда банд 
бўлган иш ўринлари қайта тикланадиган энергия манбаларидаги иш ўринлари 
билан алмаштирилганда содир бўлади. Атроф-муҳитга таъсири юқори бўлган 
товар ёки хизматларга бўлган талабнинг камайиши туфайли бошқа иш турлари 
тўхтаб қолади. 
“Яшил” иқтисодиётлар ва иш ўринлари йўлидаги энг катта тўсиқ бўлиб, 
устунлик қилаётган ва кўп ҳолларда янада даромадлироқ бўлиб турган бизнес 
беқарорлиги ҳисобланади. Корхоналар ўртасида “яшил” технологиялар ва 
бизнес муносабатларини тарғиб қилганлар орасида биринчи бўлганлар энди тез 
пул 
қайтариш 
масалалари 
бўйича 
молиявий 
бозорлар 
томонидан 
қўлланиладиган босимга қарши уруш олиб боришга мажбур ва улар, экологик 
ва ижтимоий харажатларни ўз ичига олмайдиган, паст нархлар билан 
истеъмолчиларни жалб қилган рақобат компанияларига қарши туришлари 
зарурати пайдо бўлмоқда. Яхши малакали тадбиркорлар ва малакали 
ходимларсиз технологиялар ва воситаларга инвестициялар киритиш, улардан 
фойдаланиш мумкин эмас ёки атроф-муҳит учун кутилган иқтисодий фойда 
улардан олинмайди. Мавжуд кўникмалар бўшлиғини бартараф этиш ва 
келажакдаги эҳтиёжларни башорат қилиш бўйича саъй-ҳаракатлар яшил ва кам 
углеродли иқтисодиётга ўтиш учун жуда муҳимдир.

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish