«яшил» иш ўринларини яратиш орқали экологик барқарор иқтисодиётга адолатли ўтиш


Қорақалпоғистон Республикаси бўйича



Download 2,62 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/85
Sana24.03.2022
Hajmi2,62 Mb.
#508266
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85
Bog'liq
Яшил иш ўринлари

Қорақалпоғистон Республикаси бўйича: 
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон Кенгаши 
таркибига кирувчи 1923 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида 249864 
нафар аъзолари мавжуд. Ташкилотларда 2163 нафар меҳнат муҳофазаси бўйича 
вакиллар сайланган. 
2021 йилнинг 7 ойи давомида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати устидан 
жамоатчилик назоратини амалга ошириш давомида республикамизнинг 15 та 
корхона ва ташкилотларида касаба уюшмалари томонидан 29 та камчилик 
аниқланган.
Камчиликларни аниқлаш давомида иш берувчиларга 14 та 
кўрсатма берилган. Аниқланган қоидабузарликларнинг 93,3 % дан ортиғи 
касаба уюшмалари ёрдамида бартараф этилган.
Меҳнат муҳофазаси мутахассислари судларга мурожаат қилиб, ходимнинг 
ҳуқуқлари тикланишига эришганлар; яна бир ҳолатда меҳнат муҳофазаси 
низоларини кўриб чиқишда иштирок этишди; 3 ҳолатда ишлаб чиқаришдаги 
бахтсиз ҳодисани текширишда иштирок этишди; 3 марта болалар 
соғломлаштириш лагерларининг мавсумга тайёргарлик бўйича техник 
ҳолатини ўрганганлар.
Касаба уюшмалари ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш, аёллар учун 
хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, иш жойларини меҳнат шароитлари ва 
асбоб-ускуналарни жароҳатлаш хавфлилиги юзасидан аттестациядан ўтказиш, 
жамоа шартномаларида меҳнатни муҳофаза қилиш тадбирларини амалга 
ошириш ва бошқалар устидан жамоатчилик назоратини йўлга қўйганлар. 
2021 йилнинг 7 ойи давомида 440 дан ортиқ корхонада 11702 нафар ходим 
мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилди.
11 та корхонада 771 та иш ўрнини 
аттестациядан ўтказиш амалга оширилди. Уларнинг натижаларига кўра,
3109 нафар ходимга қўшимча таътил кунлари, 1191 нафар ходимлар тиббий-
профилактик озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.
Жамоа шартномаларида назарда тутилган 12964 та меҳнатни муҳофаза 
қилиш тадбирларини амалга ошириш учун 4 млрд 381 млн 557 минг сўмдан 
ортиқ маблағ сарфланган. Шундан, ходимларни сут, даволаш- профилактика 
озиқ-овқати, газланган тузли сув, шахсий ҳимоя воситалари ва гигиена 
воситалари билан таъминлашга 270 млн 108 минг сўм маблағ йўналтирилди. 
Мажбурий тиббий кўрикларга 902873000 сўм, меҳнат муҳофазаси 
ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишга
2293047000 сўм, меҳнат шароитларини аттестациядан ўтказиш учун
154200000 сўм сарфланган.
Иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишга 
26 миллиард 572 миллион сўм сарфланди. Ҳар бир ходимга эса ўртача
9500 сўмдан ортиқ маблағ ҳаражат қилинган.
Ҳар йили Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон 
Кенгаши томонидан ўқув курслари ташкил этилиб, унда меҳнат муҳофазаси ва 
хавфсизлиги бўйича мавзулар дастурларга киритилган. Ўзбекистон касаба 
уюшмалари Федерацияси ўқув маркази маълумотларига кўра, 2015 йилдан 
бугунги кунгача 200 нафардан ортиқ касаба уюшма фаоллари малака ошириб, 
тахминан 500 нафарга яқин фаоллар масофадан ўқитиш курсини тамомлаган.


27 
Корхона ва ташкилотларда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб 
касалликларини олдини олиш, меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси, ходимлар 
саломатлигининг ҳолати касаба уюшмаларининг доимий эътиборида.
2021 йилнинг 7 ойи давомида касаба уюшмаларига аъзо ташкилотларда 3 та 
ишлаб чиқариш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар рўйхатга олинди. Шулардан
2 таси оғир оқибатли ва биттаси енгил оқибатли ҳолатдир. Ишлаб чиқаришда 
бахтсиз ҳодисалар натижасида жами бўлиб 2 нафар инсон оғир жароҳат ва
1 нафар инсон енгил жароҳат олган.

Download 2,62 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish