Миллий даромад ишлаб чиқаришни иккилантириш режаси.
Ишлаб чиқариш тизими натижалари ҳамда лойиҳалаштириш.
(1959-70 йиллардаги ўртача йиллик ўсиш суръати, %)
|
Лойиҳалаштирилган
|
Ҳақиқатда
|
Ишлаб чиқариш
|
11,3
|
14,8
|
Оғир ва кимё саноати
|
13,2
|
18,3
|
Темир ва пўлат
|
10,4
|
16,8
|
Рангли метал
|
9,1
|
14,6
|
Машиналар
|
14,6
|
,8
|
Кимё маҳсулотлари (буюмлари)
|
11,9
|
15,1
|
Нефть ва кўмир маҳсулотлари (буюмлари)
|
11,9
|
18,5
|
Енгил саноат ва бошқалар
|
7,4
|
9,6
|
Керамика, тошдан тайёрланган буюмлар, лойдан тайёрланган буюмлар
|
9,9
|
12,3
|
Резина маҳсулотлари (буюмлари)
|
10,4
|
11,5
|
Чарм маҳсулотлари
|
5,3
|
10,8
|
Целлилюза ва қоғоз маҳсулотлари
|
7,1
|
12,1
|
Ёғоч ва ёғоч маҳсулотлари
|
3,4
|
9,1
|
Озиқ-овқат маҳсулотлари
|
5,9
|
5,5
|
Тамаки маҳсулотлари
|
3,2
|
8,3
|
Изоҳ: жадвалдаги лойиҳалаштириш бўйича кўрсаткичлар 1955 йил баҳолари ҳақиқатда 1970 йил маълумотлари асосида тайрланган. (Манба: Бошқариш ва Координациялаш Агентлиги: Япониянинг кирим ва чиқимга асосланган маълумотлари, 1991 йил).
11.6. Дастурда акс эттирилган иқтисодий лойиҳалар
Япониянинг иқтисодий ўсиш режасида иқтисодиётнинг узоқ муддатга мўлжалланган зарурий лойиҳалари ҳам мужассамлашган. Иқтисодий ўсишнинг 1950-1960 йилларга мўлжалланган режаси алоҳида-алоҳида бўлган кўп лойиҳалардан ташкил топган эди. Биринчи марта эълон қилинган иқтисодий ўсиш режасида – «Иқтисодий мустақилликнинг беш йиллик режаси» (1955) ЯММ ва унинг элементларидан ташкил топган бўлиб, истиқболдан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши, саноатдаги бандлик, миллий бюджет ҳамда саноат учун фойдаланиладиган фонд қисмларини мужассамлаштиради.
1960 йилда қабул қилинган «Миллий даромадни иккилантириш режаси» демография истиқболи, ЯММ ишлаб чиқариш компонентлари ва талаб, саноатда бандликнинг таркиби, жамғарма ва инвестициялар ўртасидаги баланс, бюджет даромад ва харажатлари, меҳнат унумдорлиги ва тўлов баланси қисмлардан ташкил топган.
Иқтисодни режалаштиришдан асосий мақсад ишлаб чиқариш фаолияти учун асос яратиш юқори даражадаги иқтисодий ўсишга эришишдан иборат.
1970 йиллардан иқтисодий ўсиш режасидаги лойиҳалар миқдор жиҳатидан камайиб борди. «Иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг янги 7-йиллик режаси» (1979 й) бир қанча лойиҳаларни ўз ичига олади, яъни: ЯММ га талаб ва даромад, давлат молияси кўрсаткичларини оларди. 1983 йилда қабул қилинган «1980 йилларда жамият ва иқтисод нормативлари ва истиқболи» номли ЯММнинг ўсиши, ишсизлик, инфляция даражаси кўрсаткичлари ўрин олган эди. Лойиҳа маълум шароитларда қўлланилиши мумикн бўлган ҳолатларни кўзда тутади.
«Глобал соҳа бўйича иқтисодиётни бошқариш режаси»да кичик лойиҳаларни тузишда ривожланишнинг бир қанча кичик сабаблари мавжуд:
Биринчидан, режалаштириш мақсади иқтисодий ўсишдан келиб чиқиб ижтимоий масалаларни таҳлил этади.
Иккинчидан, иқтисодий муҳит туфайли иқтисодий истиқболни кўрсатиш бирмунча қийинлашди, халқаро муносабатдаги ўлчов бирликлари бўлими, нефть баҳоси, валюта курси кўрсаткичлари тебраниб турибди.
Учинчидан, ҳокимият иқтисодий истиқболни ифодаловчи алоҳида кўрсаткичларни кўрсата олмайди, бу кўрсаткичлар дастур билан бир хил кўринишда тузилган бўлиши керак.
1980 йилги (1983) «Иқтисодиёт ва жамият Нормативлари ва истиқболи режаси» да олдинги давр талабига асосланиб иқтисодий ўсишни амалга ошириш, ташқи баланс камомадини корриктировка қилиш, молиявий камомадни бартараф этиш мақсадида давлат облигацияларини чиқаришдан халос бўлишни ҳокимият ўз олдига вазифа қилиб қўйган эди. Шу билан бирга, ҳокимият бу мақсадга эришишда барча лойиҳаларнинг бажарилишига кўзи етмасди.
Do'stlaringiz bilan baham: |