Янги Ўзбекистонда амалга оширилган ислоҳотларнинг қиёсий таҳлили: амалий мисоллар Режа



Download 97,66 Kb.
bet4/6
Sana06.03.2022
Hajmi97,66 Kb.
#484659
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2. Тақдимот

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яна бир ташаббуси Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини, Тошкентда Ислом сивилизасияси марказини ташкил этиш бараварида, сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюсиясини қабул қилиш таклифи эди. Бу ҳужжатларнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. Булар ҳаммаси жамиятни модернизасиялаш, ислоҳ этиш жараёнида халқаро мезонларга дадил ўтилаётганидан далолат беради. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади Инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда.

  • Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг яна бир ташаббуси Самарқанд шаҳрида Имом Бухорий номидаги Халқаро илмий-тадқиқот марказини, Тошкентда Ислом сивилизасияси марказини ташкил этиш бараварида, сессия иштирокчиларига БМТ Бош Ассамблеясининг «Маърифат ва диний бағрикенглик» деб номланган махсус резолюсиясини қабул қилиш таклифи эди. Бу ҳужжатларнинг асосий мақсади – барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат. Булар ҳаммаси жамиятни модернизасиялаш, ислоҳ этиш жараёнида халқаро мезонларга дадил ўтилаётганидан далолат беради. Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг асосий мақсади Инсон, унинг эҳтиёж ва манфаатларини таъминлашга қаратилмоқда.
  • Бугунги кунда ташқи сиёсатда Марказий Осиё минтақасига устуворлик бериш сезилмоқда. Бу – ҳар томонлама чуқур ўйлаб танланган йўл, деб ҳисоблаймиз. Марказий Осиёнинг қоқ марказида жойлашган Ўзбекистон ушбу минтақа барқарорлик, изчил тараққиёт ва яхши қўшничилик ҳудудига айланишидан бевосита манфаатдордир. Тинч-осойишта, иқтисодий жиҳатдан тараққий этган Марказий Осиё – биз интиладиган энг муҳим мақсад ва асосий вазифа бўлиб, Ўзбекистон ўзаро мулоқот, амалий ҳамкорлик ва яхши қўшничиликни мустаҳкамлашнинг қатъий тарафдори ташаббуси билан чиқмоқда.
  • Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш тўғрисидаги таклифи амалга ошди. Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг биринчи маслаҳатлашув учрашуви 2018 йил 15 март куни Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида бўлиб ўтди. Иккинчи учрашув 2019 йил 29 ноябр куни Тошкент шаҳрида ўтказилди. Аммо коронавирус пандемияси сабабли, 2020 йилги учрашув ўтказилмади. Марказий Осиё давлатлари етакчиларининг учинчи маслаҳат учрашуви 2021 йил 6 август куни Туркманистоннинг «Аваза» миллий туризм зонасида ўтказилди. «Халқ дипломатияси» имкониятларини кўпроқ ишга солиш, парламентлар ва медиа соҳани жалб қилиш ғоят муҳимдир», деди анжумандаги нутқида Президентимиз.
  • Ўзбекистоннинг турли қитъалардаги кўплаб давлатлар ва давлат уюшмалари билан муносабатлари сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди. Бу борада ислоҳотлар ҳам ўтказилди. Жумладан, божхона тўловлари ставкалари икки баробарга камайтирилди, 3 минг 550 та маҳсулот номларига ва 1 минг 122 турдаги маҳсулотларга акциз солиғига импорт божларининг нол ставкалари қўлланилди. 2016-2020 йилларда барча манбалар ҳисобидан асосий капиталга жами 89 млрд. долларлик инвестисия киритилди, улардан 19,5 млрд. доллари тўғридан тўғри хорижий инвестисия ва кредитлардир. Шунингдек, 2016-2020 йилларда республиканинг умумий экспорти 72,5 млрд. долларни ташкил этди, шундан 2020 йилда 15,1 млрд. долларлик маҳсулотлар экспорт қилинди, бу эса 2016 йилга нисбатан 25 фоизга кўпдир.
  • 2021 йил 15 март ҳолатига кўра, фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинган мамлакатлар сони 90 тани ташкил қилади. Охирги уч йил ичида ушбу рўйхатдаги давлатлар сони 10 баробардан ошди. Бу эса ушбу даврда туристлар оқими деярли 4 баравар ошишига олиб келди. Аммо шу билан бирга, Марказий Осиё мамлакатлари олдида чегара, сув муаммоларини ҳал қилиш вазифаси турибди. Пандемия туфайли дунё бўйлаб ҳаво йўллари тармоғи 60 фоиз, меҳмонхона ва туризм соҳаси 70 фоиз даромадидан айрилди. Коронавирус эпидемияси Ўзбекистон иқтисодиётига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатди, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўсиши 5,6 фоиздан пастга тушди.
  • Ўзбекистон иқтисодиёти пасайишига таъсир этувчи асосий омиллар сифатида ташқи савдо ҳажмининг кескин қисқариши, мигрантлар пул оқимлари ҳажми 50 % дан кўпроққа пасайиши ва ҳукумат томонидан жорий қилинган карантин чекловлари туфайли ички бозордаги истеъмол ва талабга доир ҳолатнинг ёмонлашуви тилга олинмоқда. Қарийб бир йилгача чўзилган ва қачон тугаши номаълум бўлган бугунги пандемия шароитида давлатимиз бош ислоҳотчилик вазифасини ўзининг зиммасига олиб, катта миқёсдаги ишларни амалга ошираётганини ҳам қайд этиб ўтмоқчимиз.

Download 97,66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish