Бостон халқаро консалтинг компанияси ҳисоботига кўра, Марказий Осиёнинг келгуси 10 йил мобайнида тўғридан тўғри хорижий инвестисияларни жалб қилиш салоҳияти 170 миллиард долларга тенг, шу жумладан, 40-70 миллиард хом ашё сектори билан боғлиқ бўлмаган соҳаларга жалб қилиниши мумкин. БМТ маълумоти бўйича, самарали иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйиш Марказий Осиё давлатларининг ЯИМ ҳажмини (2020 йилда 291 млрд. доллар) икки баробар ошириш имконини беради. Демак, иқтисодий ва сиёсий манфаатларимизни уммондан ташқари ё Россиядан излаш ўрнига, қўшнилар билан амалий ҳамкорликни кучайтириш лозим.
Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон либерал курсининг ютуқлари.
Ушбу 5 йил ичида Шавкат Мирзиёев бошчилигидаги Ўзбекистон либерал курсининг айрим ютуқларини эътироф этиш лозим:
Конвертация киритилди ва валюта курси унификация қилинди.
Чет эл сармояси учун маъмурий тўсиқлар йўқ қилинди.
Иқтисодиётда давлат улуши камайиши ва тўлиқ хусусийлаштиришнинг бошланиши.
Банк сектори ислоҳоти
Кенг кўламли суд ислоҳоти бошланди.
Коррупцияга қарши расмий кенг кўламли сиёсат бошланди.
Солиқ ислоҳоти.
2017 йилдан 2021 йилгача бўлган даврда 311 мингдан зиёд кичик бизнес обектлари яратилди.
Агар 2016 йилда мамлакатимиздаги корхоналарнинг умумий сони 268 мингтани ташкил этган бўлса, 2020 йилда уларнинг сони 475 мингдан ошди. Ўсиш 2,3 баробарни ташкил этди.
Биргина 2020 йилнинг ўзида 95 мингдан ортиқ янги корхоналар ташкил этилди. 2016 йилга қараганда бу 3 баробар кўп демакдир.
Ўзбекистон Doing business рейтингида 2016 йилдаги 87-ўриндан 2021 йилда 69-ўринга кўтарилди.
Мажбурий меҳнат бекор қилинди.
Доимий рўйхатдан ўтиш ва хорижга чиқиш тартиби енгиллаштирилди.
70 дан ортиқ мамлакат билан визасиз саёхат тизими ўрнатилди.
Бошқа давлатлар билан илиқ қўшничилик алоқалари ўрнатилди.
Хорижий ҳамкорлар билан яхши муносабатлар ўрнатилди.
Жиноят ҳуқуқини инсонпарварлаштирилди ва жазонинг кўп турлари юмшатилди. Сиёсий маҳбуслар озод қилинди ва Жаслиқ қамоқхонаси ёпилди.
4 йил давомида 40 дан ортиқ олий таълим муассасалари очилди
ва уларнинг умумий сони 120 дан ошди.
Бир нечта олийгоҳларга ўқишга кириш учун ҳужжат топшириш имконияти пайдо бўлди.
Агар 2017 йилда абитуриентларнинг атиги 9% олийгоҳларга ўқишга кирган бўлса, бугунги кунда абитуриентларнинг 20%дан ортиғи бундай имкониятга эга.
Сиёсий ҳаётнинг ривожланиши. Сўз ва матбуот эркинлигининг ривожланиши. 5 йил ичида Ўзбекистон Жаҳон матбуот эркинлиги рейтингида 166-ўриндан 157-ўринга кўтарилди.
Виждон эркинлиги.
Давлат оилавий зўравонликка қарши кураш ва гендер тенглиги ҳақида инқилобий қонунлар қабул қилиб аёлларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни ўз зиммасига олди.
Бу борада кўплаб ишлар амалга оширилди. Келажакда қилинадиган ишлар ундан ҳам кўп. Лекин бир нарса маълумки, нима бўлишидан қатъий назар, орқага йўл йўқлиги аниқ.