38
XIX-XX
аср чегарасида Германия капитализми аста-секин
монополистик хусусият касб эта бошлади. Йирик капиталистик бирлашмалар
тузилди. 1905 йилга келиб Германияда 12 минг йирик корхоналарни қамраб
олган 385 капиталистик бирлашмалар бор эди.
Германиядаги сиѐсий тузум.
1871 йилда таъсис рейхстаги (парламент)
бутунимперия конституциясини қабул қилди. Бу конституцияга биноан
Германия империяси немис давлатлари иттифоқи хисобланарди. Иттифоқ
таркибига 22 монархия ва уч «эркин шахар» (Гамбург, Бремен ва Любек)
кирди. Бу давлатларнинг хар бири маълум даражада мустақилликни сақлаб
қолди. Улар ўз хукуматлари ва ўз махаллий парламенти – ландтагларга эга
эди.
Пруссия Германия империясининг энг йирик давлати эди. Пруссия
қироли Германия императори деб эълон қилинди. Иттифоқ
кенгашида энг
кўп вакиллар хам Пруссиядан эди.
Бисмарк бошқаруви.
Германия империяси ташкил топгани захоти
Германия императори деб эълон қилинган Пруссия қироли Вильгельм I
Бисмаркни империя канцлери этиб тайинлади. Бисмарк бу лавозимни 1890
йилгача эгаллаб турди. У йигирма саккиз йил (1862 йилдан) Пруссияни,
йигирма йил – бутун империяни бошқарди.
Бисмарк юнкерлар ва йирик капитал манфаатларини ифода этарди.
Келиб чиқишига кўра прусс юнкери бўлган Бисмарк ўз сиѐсий эътиқодларига
кўра монархиячи эди. У юнкерлик жадал ривожланаѐтган
йирик капитал
манфаатларини рад этиши мумкин эмаслигини жуда яхши тушунарди. Шу
сабабли ўз ички ва ташқи сиѐсатида Бисмарк юнкерлик ва йирик капитал
ўртасида яқин алоқани сақлашга харакат қилди.
70-80-йилларда Германиянинг агрессив сиѐсати.
70-80-йилларда
Германия хукумати икки марта Францияга қарши янги уруш бошлашни
мўлжаллади. Бундан мақсад Францияни Германия вассали даражасига
тушириш ва шу тариқа Европада Германиянинг гегемонлигини ўрнатиш эди.
Бироқ бунга Россия халақит берди. У Германиянинг
янада кучайишидан
хайиқарди. Россия хукумати Германия хукуматига Россия Франциянинг
қайта тор-мор келтирилишига йўл қўймаслигини шаъма қилди. Германия
чекинди, бироқ ўз ниятидан воз кечмади.
Франция билан урушга тайѐрланар экан, Германия ўзига
иттифоқчилар қидира бошлади. 1879 йилда у Болқон яриморолида Россия
билан рақобатлашаѐтган Австрия-Венгрия билан иттифоқ тузди. 1882 йилда
Австрия-Германия иттифоқига иккала иштирокчи –
Германия ва Австрия-
Венгриянинг Италия билан иттифоқи қўшилди. Бу пайтга келиб Италиянинг
Франция билан муносабати хам кескин тус олган эди. Бунга асосан 1881
йилда Франция Италия даъвогар бўлиб турган Тунисни босиб олиши сабаб
бўлди.
Германия, Австрия-Венгрия ва Италиянинг 1882 йилги харбий битими
Учлар иттифоқи номини олди. Шундай қилиб, Германия нафақат Франция,
балки Россияга хам қарши бўлган иттифоққа рахбарликни қўлга киритди.
39
Европада урушга тайѐргарлик кўриш асносида Германия ўз йирик
капитали талаб қилаѐтган мустамлакаларни босиб ола бошлади. Бунда
Германия мустамлакачилари тинч ахолини қирғин қилдилар ва аѐвсиз
таладилар. 80-йилларда Германия Африка қитъасидаги илк мустамлакалар –
Жануби-ғарбий ва Шарқий Африканинг бир қисми, Того,
Камерунни босиб
олди.
Шу даврда немис мустамлакачилари Тинч океани хавзасига хам кириб
келдилар ва бу ерда Янги Гвинея оролининг шимоли-шарқий қисмини ва
яқинда жойлашган оролларни ишғол қилдилар. Бироқ эгалланган
мустамлакалар Германия капиталистларига кам кўринди. Улар кўпроқ
худудларга эга бўлишни хохлар эдилар.
XIX асрнинг 90-йилларида Германия ташқи сиѐсатининг янги босқичи
бошланди.
Do'stlaringiz bilan baham: