Yangi pedagogik texnologiyalar


ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий



Download 7,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet141/185
Sana18.04.2022
Hajmi7,38 Kb.
#561229
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   185
Bog'liq
28 5-6 2012

1. ҳаёт фаолияти хавфсизлигининг назарий 
асослари;
2. фуқаро муҳофазаси;
3. ёнғин хавфсизлиги;
4. биринчи тиббий ёрдам.
Олий ўқув юртларида талабаларга ҳаёт фа-
олияти хавфсизлиги фанини ўқитишдан асосий 
мақсад бўлажак мутахассисларни фавқулодда 
вазиятларда фуқаро муҳофазаси чора – тадбир-


80
Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012
• Экология муаммолари
ларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллашга ҳамда 
ҳарбийлашмаган тизим бошлиқлари лавозимида 
иш тутишга ўргатишдан иборат.
Ўзбекистон 
Республикасида 
аҳоли 
ва 
ҳудудларнинг хавфсизлигини таъминлаш бо-
расида асосий муаммоларни ҳал этиш, дав-
лат бошқарув органларини фавқулодда вази-
ятларда ҳаракат қилишни мувофиқлаштириш 
мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 23 
декабрдаги 558 – сонли «Ўзбекистон Республи-
каси Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини 
олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) 
тўғрисида»ги қарорини қабул қилди, шу билан бир-
га республика ҳудудида ушбу тизим юзага келиши-
га сабаб бўлди.
Давлат тизимининг асосий мақсади бошқариш 
органларини, республика ва маҳаллий бошқарув, 
корхона, ташкилот, идораларни куч ва восита-
ларни бирлаштиради ва аҳолини, ҳудудларни 
фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш, 
фавқулодда вазиятларнинг содир бўлишини олди-
ни олиш ва оқибатларини тугатиш масалаларини 
ҳал этишга асосланган.
Мазкур тизим ваколатида атроф – муҳитни 
муҳофаза қилиш, тинчлик ва ҳарбий даврда 
фавқулодда вазиятлардан давлат иқтисодиётига 
етказиладиган зарарни камайтириш масалалари 
ҳам ўрин олган.
Республика ФВДТ Ўзбекистон Республикаси 
Президентининг 1998 йил 11 декабрдаги фармо-
нига асосан бош вазир томонидан бошқарилади. 
Ҳозирги кунда ФВДТ нинг Республика, маҳаллий 
ва объект босқичидан иборат 14 та ҳудудий ва 
40 дан ортиқ функционал қуйи тизимдан иборат 
бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш 
ва уларда ҳаракат қилиш давлат тизими ўз фа-
олиятини кўрсатмоқда. Бу тизим ягона концеп-
цияни белгилаш, башоратлаш, таҳлилий ишлар, 
турли дастурлар яратиш ва уларни амалга оши-
риш, фуқаро муҳофазаси куч ва воситаларининг 
доимий тайёргарлигини таъминлаш, фалокатлар, 
ҳалокатлар, табиий офатларни бартараф қилиш 
ҳамда халқаро ҳамкорлик борасида олиб бори-
лаётган ишлар ўзининг ижобий натижаларини 
бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар масаласида Ўзбекистон 
Республикасининг «Аҳоли ва ҳудудларни таби-
ий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда ва-
зиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида» (1999 
й.), “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги (2000 й.) 
Қонунлар, Республика Президентининг иккита 
Фармони, Вазирлар Маҳқамасининг 30 дан ортиқ 
қарор ва фармойишларини айтиш мумкин. Қабул 
қилинган меъёрий ҳужжатларда Россия, АҚШ, Гер-
мания, Франция, Украина ва бошқа етакчи давлат-
ларнинг фуқаро муҳофазаси тизимини шаклланти-
риш борасидаги тажрибалари инобатга олинган. 
Ўзбекистон фуқароларини фавқулодда вазиятлар-
дан муҳофаза этишнинг қонун билан белгилан-
ган асосий тамойиллари: инсонпарварлик, инсон 
ҳаёти ва соғлиғининг устуворлиги, ахборотнинг ўз 
вақтида берилиши ва ишончлилиги, фавқулодда 
вазиятларда муҳофаза қилиш чораларининг кўри-
лишидир.
Юқоридагилардан хулоса қилиб шуни айтиш 
керакки, фавқулодда вазиятларда уюшқоқлик, 
ўзига юклатилган вазифани пухта ва тўлиқ бажа-
риш, талабчанлик ва қатъият, темирдек қаттиқ ин-
тизом асосий ўрин эгаллаши керак.

Download 7,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish