Yangi pedagogik texnologiyalar


Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012



Download 7,38 Kb.
Pdf ko'rish
bet130/185
Sana18.04.2022
Hajmi7,38 Kb.
#561229
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   185
Bog'liq
28 5-6 2012

74
Ta’lIM TexNoloGIyalarI № 5–6, 2012
• касбий таълим муаммолари
орқали сифатли даражада бажаришини тақозо 
этади.
Касбий маҳоратнинг вазифаси ёшларни энг 
асосий ҳуқуқларидан бири бўлган ҳар бир киши 
ўзи хоҳлаган касбини танлаши имкониятларини 
рўёбга чиқариш, касблар ҳақида ёшларга керакли-
ча маълумот бериш, уларни келажакда ўз касбини 
маҳоратли эгаси бўлиб етишини таъминлашдан 
иборат.
Касбга йўналтириш деганда талабаларга ўз 
қобилияти, қизиқишлари, имкониятлари ва ижти-
моий эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда онгли ра-
вишда касб танлашга ёрдам беришдан иборат фа-
олият тушунилади.
Талабаларни онгли ва тўғри касб танлашга тай-
ёрлаш, яъни касбга йўналтириш ўзаро боғлиқ ва 
биргаликда амалга ошириладиган қуйидаги чора-
лардан иборат:
касбий маориф;
касбий маслаҳат;
касбий диагностика;
касбий саралаш;
касбга мослаштириш.
Усулларини 
қўллаш, 
психологик 
қийинчиликларни енгишга, ишнинг юқори натижа-
ларига эришишга ўрганадилар [2].
Мустақил Ўзбекистоннинг келажаги бўлган 
соғлом авлодни тарбиялаш нозик, ниҳоятда кат-
та диққат-эътиборни талаб қиладиган масъули-
ятли жараёндир. Шундай экан, ўқитувчи, ўқувчи 
ва талабанинг шаклланиш жараёнини зўр ҳавас 
ва синчковлик билан кузатиши лозим. Шундаги-
на ўқитувчи педагогик ҳодисаларнинг моҳияти, 
диалектикасини, педагогик меҳнат методи, касб 
ва технологиясини, профессионал педагогик 
маҳоратни эгаллай олади.
Педагогик билим ва маҳорат эгаси бўлган 
ўқитувчи аввал, педагогика фанининг методологик 
асосларини, шахс ривожланишининг қонуниятлари 
ва омилларини, кадрлар тайёрлаш миллий дасту-
рининг моҳияти, мақсад ва вазифаларини били-
ши даркор. Таълим тизимида меҳнат қилаётган 
педагогларнинг кўпчилиги таълим ва тарбия жа-
раёнида педагогик маҳоратнинг зарурияти ва 
аҳамиятини чуқур англамоқдалар. Шу сабабли, 
улар ўз маҳоратларини узлуксиз ошириб боришга, 
бугунги куннинг юксак талабларига мос замонавий 
билим ва тажрибаларни ўзлаштиришга, ижодий 
меҳнат қилишга интилмоқдалар. Касбга нисбатан 
қизиқишни вужудга келтириш ўқитувчининг педа-
гогик фаолияти билан бевосита боғлиқдир. Меҳнат 
таълимини турмуш билан боғлаш, уйғунлаштириш, 
ўқувчининг индивидуал-типологик, ёш даврлари 
хусусиятлари, техник қобилиятлари, интеллекту-
ал даражалари ва имкониятларини ҳисобга олиш 
ижобий самара беради. Чунки ҳар бир касб-ҳунар 
шахсдан иродавий зўр беришни,ақлий жиддийлик-
ни, чидам ва сабр-тоқатни талаб қилади [3]. Барча 
қийинчилик ва синовларга бардош бера оладиган 
йигит-қизларгина мазкур танланган касбга нис-
батан яроғли деб топилади. Меҳнат таълими эса 
худди ана шунинг амалий томонини ўзида акс эт-
тириш имкониятига эга.Таълимни оқилона, опти-
мал йўл билан ташкил қилиш ва олиб бориш тур-
ли ёшдаги мактаб ўқувчиларида меҳнатга онгли 
муносабатни таркиб топтириб, касб-ҳунарга нисба-
тан қизиқиш ҳиссини уйғотади.
Шунингдек, бўлажак мутахассисларни мил-
лий истиқлол ғояси,миллий ва умуминсоний 
қадриятлар асосида мустақиллик ғоялари, Ватан, 
оила, табиатга меҳр ва инсонпарварлик руҳида 
тарбиялаш муҳим аҳамиятга эга. Талабалар ўқув 
амалиётларини касб-ҳунар коллежларида янги 
педагогик ва ахборот технологияларини кирит-
ган ҳолда ўтказилишни ташкил этиш ва таъмин-
лаш, олий ўқув юрти, касб-ҳунар коллежлари, 
фан ва ишлаб чиқаришнинг амалий тизимларини 
яратиш ва амалиётга киритиш, илмий-педагогик 
кадрлар ва мутахасислар талабларининг илмий-
тадқиқотлари ва ижодий фаолиятлари орқали 
фан, техника ва технологияларни ривожлантириш, 
республика касб-ҳунар коллежларининг талаб 
ва эҳтиёжлардан келиб чиқиб, ўзаро ҳамкорлик 
битимлари асосида техника таълимининг янги 
йўналишлар бўйича кадрлар тайёрлашни йўлга 
қўйиш ва амалга ошириш, касб-ҳунар коллежла-
ри ўқитувчилари билан ҳамкорлик, дарслик, ўкув 
қўлланмалар ва услубий кўрсатмалар яратиш та-
лабаларда касбий маданиятни шакллантиришнинг 
асосий негизи ҳисобланади.
Бунда, албатта университетитнинг олий таъ-
лим соҳасида халқаро миқёсда ҳамкорлик олиб 
бораётган олий ўқув юртлари ва марказлар билан 
малакали мутахассислар тайёрлашни ривожлан-
тириш ва тажрибалар алмашиш муҳим аҳамиятга 
эга. Талабаларда касбий маданиятни шакллан-
тиришда касбий таълим йўналишлари бўйича 
ўқитиладиган фанларнинг ўрни бениҳоядир.

Download 7,38 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   126   127   128   129   130   131   132   133   ...   185




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish