Қандай дарахт экяпсиз?
|
Қозиқ керакми?
|
Изоҳ
|
M27, M9, Bud. 9, G.11, G.41 ёки G16 пайвандтакларида экилаётган олма дарахтлари
|
Муқум шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
Ушбу пайвандтакда ўсаётган дарахтлар ўзини тутиб тура олмаслиги сабабли, доимий шпалер тизимини ёрдамида ўстирилишни талаб қилади.
|
G30 пайвандтагида экилаётган олма дарахтлари
|
Муқум шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
G30 пайвандтаги ярим пакана дарахт ҳосил қилсада, унинг танаси бир оз мўрт ва осон синувчан бўлади. Шу сабабдан доимий шпалер ёки қозиқ талаб қилади.
|
Марказий лидер ёки шпиндль тизимида шакллантирилаётган ҳар қандай мевали дарахт
|
Муқум шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
Ушбу тизимларда шакллантирилаётган мевали дарахтлардан юқори сифатли ва мўл ҳосил олиш учун доимий шпалер ёки қозиқлардан фойдаланиш мақсадга мувофиқ.
|
M26, M7 ёки M116 пайвандтакларидаги олма дарахтлари. Quince C пайвандтагидаги нок дарахтлари. Pixy пайвандтагидаги олхўри дарахтари. Gisela 5 ёки Gisela 6 пайвандтагидаги гилос дарахтлари
|
Вақтинчалик шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
Ушбу ярим пакана дарахтлар вақт ўтиши билан аксарият шароитларда ўз-ўзини тутиб тура олиши мумкинлиги сабабли, улар вақтинчалик қозиқ ёки шпалер талаб қилади. Экилган сўнг 3 йил ўтиб дарахт танаси йўғонлашиб бориши билан қозқ бўйини пасайтириб боришингиз мумкин. Қозиқни ёки шпалер тизимини олиб ташлаш бир нечта омилларга боғлиқ – унумдор тупроқ шароитларида ўсаётган дарахтлар қисқа вақт ичида мустахлашиб ўзини тутиб туриш ҳолатига келади; оғир ёки қумлоқ тупроқ шароиларида ривожланаётган дарахтларга қозиқни олиб ташлаш учун узоқроқ вақт талаб қилиниши мумкин. Боғ ташкил қилинган жойдаги шамол тезлиги ҳам муҳим омилдир – доимий шамол эсиб турувчи ҳудудларда вақтинчалик қозиқ ёки шпалер тизими муқум қолдирилиш ҳам мумкин.
|
Ярим етилиб улгурган дарахтлар (3-4 ёшли дарахтлар бир жойдан иккинчи жойга кўчирилса)
|
Вақтинчалик шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
Бундай дарахтлар бир жойдан иккинчи жойга кўчирилса уларнинг илдиз қисми яхши ривожланиб улгурган юқори қисмига нисбатан нимжонлашади. Шу сабабдан кўчирилган дарахтлар яхши ўрнашиб олгунга қадар вақтинчалик қозиқ ёки шпалер тизими талаб қилади.
|
2 ёки 3 ёшли ярим пакана MM106, MM111, Bud. 118, M25 пайвандтакдаги олма, Quince A, Pyrodwarf ёки Pyrus пайвандтагидаги нок, St. Julien ёки шу каби пайвандтакдаги олхўри ва Colt пайвандтагидаги гилос дарахтлари экилганда
|
Вақтинчалик шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
Жадал ўсувчи пайвандтакларидаги мевали дарахтлар қисқа вақт ичида ўзини тутиб тура оладиган ҳолатга келсада, 2-3 ёшда экилса яхши ўрнашиб олгунга қадар вақтинчалик қозиқ талаб қилади. Бу мақсад учун жуда мустахкам қозиқ шарт эмас, бамбукдан таёқлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
|
1-year bare-root fruit trees (rootstock as above) being planted on loose soils and/or very windy situations.
|
Вақтинчалик шпалер ёки қозиқ талаб қилади
|
1 ёшли дарахтлар одатда экилганда қозиқ талаб қилмайди, лекин бўш тупроқларда ва шамол кўп эсувчи ҳудудларда вақтинчалик қозиқлардан фойдаланиш дарахтларни қисқа вақт ичида яхши ўрнашиб олишига ёрдам беради. Бу мақсад учун жуда мустахкам қозиқ шарт эмас, бамбукдан таёқлардан ҳам фойдаланиш мумкин.
|
Барча мевали дарахтлар (ярим кучли ёки кучли – жадал пайвандтаклардаги).
|
Қозиқ ёки шпалерга шарт эмас
|
Ярим кучли ёки кучли пайвандтакларда экилаётган 1 ёшли дарахтларга унумдор тупроқ шароитлари ва шамол кучли бўлмаган ҳудудларда қозиқ талаб қилинмайди.
|
Агар сиз муқум қозиқ ёки шпалер тизими талаб қилувчи дарахтларни экишга қарор қилган бўлсангиз, қозиқ ва шпалер тизими дарахтлар экилишидан олдин ўрнатилиши мақсадга мувофиқ. Бундан ташқари дарахт кил бўлгандан сўнг қозиқ қоқиш жараёнида дарахтларга зиён етиши мумкин.