53
меъёрларини тенглаштирадиган ҳолатда бўлганда
активлар портфели
мувозанатда бўлади. Демак, ушбу бойлик ҳажмида активлар ўртасидаги
нисбат нисбий даромадлилик меъёрлари билан белгиланади, ҳар бир актив
турининг миқдори эса шу даромадлилик меъёрлари ва
умумий бойлик
ҳажмига боғлиқ бўлади.
Агар активлар портфелида пул
захирасининг ўсиши рўй берса, бу
қуйидаги икки самарага олиб келади:
1)
Бойлик захирасини, яъни
портфель
ҳажмини
оширади.
Активларнинг нисбий даромадлилиги ўзгаришсиз қолиши шартларида ҳар
бир муайян активлар – пул, облигация ва капиталга бўлган
талабда бойлик
самарасининг таъсирини аниқлаш мумкин. Одатда, бойлик самараси мусбат
бўлади, чунки ҳар бир актив турига талаб ўсиб боради.
2)
Портфель ўрнини алмаштириш самараси ёки тақсимот самараси.
Пул захирасининг ўсиши ушбу актив турлари ўртасидаги бошланғич
нисбатни қайта тиклаш учун капитал ва облигациялар захирасини ошириш
истагини уйғотади.
Бу ерда пул массаси ва миллий даромад оқимининг турли алоқа
механизмлари вужудга келади:
а)
Биринчи алоқа механизми бойлик самараси (ёки
касса
қолдиқлари самараси, ёки Пигу самараси) билан изоҳланади. Пулнинг ўсиши
режадаги истеъмол харажатларининг ўсишига олиб келади, бу эса, ўз
навбатида, миллий даромадга таъсир кўрсатади.
б)
Бошқа бир механизм пул массаси ўсишининг капиталга бўлган
талабга таъсири билан боғлиқ. Капитал захираси энг юқори даромадлилик
меъёрининг пул захираси ўсиши туфайли пайдо бўлган янги, нисбатан арзон
капитал
таклифи
билан
тенглашиш
даражасига
кўтарилмагунча
инвестициялар ўсиши давом этаверади.
54
Кейнсчилар (Тобин) облигациялар ва капитални активлар –
облигациялар бўйича даромадлилик умумий меъёрига
эга субститутлар
сифатида кўриб чиқадилар. Улар номонетар активлар, масалан, давлат
облигациялари таклифининг ўзгариши
капитал таклифи нархи ва
харажатларга сезиларли бойлик ва жойлаштириш самарасини кўрсатади,
монетаристик қоидаларга кўра эса, фақат пул массасининг ўзгаришида
вужудга келадиган самаралар эътиборга лойиқ ҳисобланади.
Монетаристлар ва Тобин версияси ўртасидаги бу фарқлар сиёсатда ҳам
муҳим фарқларни вужудга келтиради. Монетаристлар пул-кредит сиёсати ва
бюджет ҳолатининг ҳал қилувчи воситаси бўлиб, пул захирасининг нисбий
катталиги хизмат қилади, деб ҳисоблайдилар. Тобинга кўра, макроиқтисодий
сиёсат воситаларини фақат пул захиралари билан чеклаш керак эмас,
молиявий аҳвол кўрсаткичи бўлиб капитал таклифи нархи хизмат қилиши
лозим, чунки унга юқорида кўрсатилган омиллар таъсир этади. Бу
нарх
акцияларга даромад фоиз меъёри билан ифодаланган. Тобиннинг асарларида
пул массасининг ўсиши ҳукумат харажатларини дефицит молиялаштириш
натижасида вужудга келганда кўпроқ таъсир кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: