Яхшиева М. Т. Монетар сиёсат назарияси: Ўқув қўлланма. –Т


 “Барқарор пул” сиёсатининг пул қоидаси ва пул-кредит сиёсати



Download 1,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/66
Sana01.05.2022
Hajmi1,48 Mb.
#601585
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66
Bog'liq
Monetar siyosat nazariyasi

4.4. “Барқарор пул” сиёсатининг пул қоидаси ва пул-кредит сиёсати 
 
Кейнсчилар ва монетаристлар ўртасидаги асосий фарқ шундаки, улар 
давлатнинг хўжалик ҳаётидаги ролини турлича кўрадилар. Кейнсчилар 
иқтисодиёт рақобатли кучлар стихияли ҳаракати билан бартараф қилиниши 
мумкин бўлган стагнацияга сурункали тенденцияга эгалигидан келиб 
чиқадилар. Шунинг учун иқтисодий ўсишни рағбатлантириш учун фаол 
ҳукумат сиёсати талаб қилинади. 
Монетаристлар замонавий давлат ўз зиммасига олаётган иқтисодий ва 
ижтимоий функцияларга кескин салбий муносабат билдирадилар. Улар учун 
бу иқтисодий беқарорликнинг асосий сабабидир. Улар айниқса, даромадни 
тенглаштириш ва ижтимоий гуруҳлар ўртасидаги катта фарқни йўқотишга 
интилувчи «умум фаровонлик давлати» (welfare state) ғоясини қабул қила 
олмайдилар. Монетаристлар «коллективизм» тенденциясини рад этиб, 


57 
рақобатли, монополиягача капитализм ютуқларининг ифодаси сифатида 
«бозор воситасида индивидуумларнинг кўнгилли кооперацияси»ни унга 
қарши қўядилар. Фридманнинг таъкидлашича, айнан шундай тизим 
жамиятнинг ҳар бир аъзосига «шахсий эркинлик»ни кафолатлайди. 
Монетаристлар ва кейнсчилар ўртасида давлатнинг хўжалик ҳаётидаги 
роли масаласи бўйича фикрлар қарама-қаршилиги якуний ҳисобда ҳукумат 
органлари томонидан конъюнктурага – пул-кредит сиёсати ва фискал 
сиёсатга таъсир этиш учун фойдаланиладиган макроиқтисодий назоратнинг 
икки асосий воситасини бир-бирига қарши қўйишда намоён бўлади. 
Марказий банкнинг пул массаси ҳажмига таъсири билан боғлиқ биринчи 
сиёсат тури монетаристлар томонидан энг самарали ва товар-пул 
муносабатари тизимига органик кирадиган сиёсат сифатида баҳоланади. 
Солиқ ставкаларини ўзгартириш ва давлат қарзларини бошқариш билан 
ифодаланувчи иккинчи сиёсат эса улар томонидан ҳукумат аппаратининг 
ўзбошимчалиги билан боғланади ва хўжалик ривожланиши учун 
самарадорлиги паст сифатида баҳоланади. Хўжалик механизмининг аниқ 
созлаш мумкин эмаслигини Фридман монетар ва фискал тадбирлар 
самарасининг намоён бўлишида узоқ ва тебранувчан вақт фарқининг 
мавжудлиги билан асослайди. Ҳукуматнинг хўжалик соҳасидаги ноқулай 
ҳолатларга (ифнляция, пасайиш, ишсизлик) доимий қаршилик кўрсатишга 
ҳаракатлари 
хўжаликларнинг 
ўзини-ўзи 
корректировкалашини 
қийинлаштириб, уларга ёлғон сигналлар беради холос. Шунинг учун 
ривожланиш барқарорлигини таъминлашнинг энг яхши йўли – жорий 
конъюнктурага боғлиқ бўлмаган 
«кўр қоида»дир
. Бироқ фискал омиллар 
дискредитациясида энг муҳим ролни монетаристлар илгари сурган давлат 
харажатларини молиялаштириш жараёнида хусусий инвестицияларни сиқиб 
чиқариш самараси ўйнайди. 


58 

Download 1,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish